A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ёруғлик ва атмосферанинг уйғунлиги
PDF Босма E-mail

Ер сиртига етиб бориш учун қуёш нурлари жиддий тўсиқлардан ўтишлари керак. Агар атмосфера ўзидан ушбу нурларни ўтказиши мумкин бўлган структурага эга бўлмаганида, у ҳолда, равшанки, бизга қуёшдан ҳеч қандай наф бўлмаган бўлур эди. Таъкидлаш жоизки, атмосфера коинотда кезиб юрган ҳар қандай нурларни ҳам ўзидан ўтказавермайди, балки айнан мана шу нурларни ўтказади. Атмосфера ҳаёт учун зарур бўлган кўриниб турувчи ёруғликни ва инфрақизил фильтр вазифасини ўтаб, коинотдан келувчи зарарли  реакциянинг бошқа турлари йўлини тўсади.

 

Ушбу масалада шунчалик ғаройиб режа борки, унинг мукаммаллигини тан омасликнинг иложи йўқ.
Қуёш бизга фақат ўндан бирнинг йигирма бешинчи даражаси миқдоридаги фойдали нурланишни жўнатади, холос ва фақат ана шу нурланишгина атмосферадан ўта олиш қобилиятига эга экан.
Ушбу ҳодисанинг ғаройиблиги «Британика энциклопедияси»да қуйидагига таърифланади.
«Кўриниб турган қуёш ёруғлигининг Ердаги ҳаётнинг барча жиҳатлари учун муҳимлигини кўриб чиқиб унинг атмосферадан ўта олиш қобилиятига эга спектри нақадар торлигидан хайратмасликнинг иложи йўқ». (Encyclopedia Britannica, 1994, 15th ed., t.18, S. 203)

Материалистик фалсафа ва унинг назарий асоси бўлган дарвинизм: «Коинотда инсон ҳаётининг пайдо бўлиши тасодифий  ва ҳеч қандай мақсадга эга эмас», деб уқтиради.
Бироқ ривожланаётган фаннинг янгиликлари Коинотнинг ҳар бир заррасида, мақсади инсон ҳаётини пайдо қилиш ва сақлаб қолиш бўлган ғоя, режа борлигини кўрсатмоқда.
Ҳар бир заррада ҳисоблаб чиқилган ушбу режани тасодиф деб тушунтиришга ҳаракат қилиш ғирт бемаъниликдир.
Ушбу ғаройиб даражада тўғри қурилган тизим онгли ғоя маҳсулидир, лекин ҳеч ҳам тасодиф эмас.
Коинот ва унинг барча деталлари бизни иситаётган, бизга кўриш имкониятини бераётган Қуёш нури Аллоҳ коинотимизни ҳаётимиз учун энг мақбул тарзда яратганлигини кўрсатмоқда.
Олимларнинг хулосалари Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин одамларга хабар берган ҳақиқатдир. Қуёш нури бизга хизмат қилиш учун яратилганлигини фан ҳам кўрсатмоқда.
Қуръони Каримда эса айтилади: «Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб-ўлчов билан (жорий бўлур)». Қуръон, 55:5

«Аллоҳ − осмонлар ва ерни яратган ва осмондан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, унинг ёрдамида сизларга ризқ бўладиган меваларни чиқарган Зот. У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизларга бўйсундирди. Яна кеча ва кундузни сизлар учун бўйсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан адо этди. Агар сиз Оллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига етолмайсизлар. Ҳақиқат, инсон зоти ўта золим ва жуда ношукурдир».
(Қуръон, 14:32-34)

 

Манбалар асосида Абу Муслим тайёрлади