A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳеч қачон ухламайдиган сезги аъзоси
PDF Босма E-mail

Кўпчилигимиз Қуръондаги Каҳф сурасини бир неч марталаб ўқиганмиз. Ушбу сурада инсон танасидаги ҳеч қачон ухламайдиган сезги аъзоси зикр қилинганига эътибор берганмисиз? Аллоҳ таоло мазкур суранинг 11-оятида шундай деб марҳамат қилади: «Бас, (ўша) ғорда бир неча йил уларнинг «қулоқларига уриб» (ухлатиб) қўйдик».

 

Хўш, нега ғорга беркиниб олган йигитларни ухлатиш учун уларнинг қулоқларига урилди? Маълум бўлишича, инсондаги барча сезги аъзолар ухлар экан. Яъни инсон ухлаган пайтда улар ҳам ухлар экан. Фақатгина қулоқ ва унинг сезиш қобилияти ухламас экан.
Агар сиз ухлаётган кишининг юзига қўлингизни яқинлаштирсангиз, унинг юзи атрофида қўлингизни айлантириб, ҳаракат қилдирсангиз, у уйғонмайди.
Агар бир киши ухлаётган хонага ўткир ҳидли атир сепсангиз ҳам ёки хона заҳарли газ билан тўлса ҳам, ухлаётган одам ҳеч қандай ҳидни сезмайди, заҳарли газ унинг бурнига кириб, уйғонмасиданоқ ўша газдан вафот этади.
Лекин ухлаётган кишининг ёнида баланд овозда гаплашилса, қаттиқ шовқин кўтарилса, ана шунда у уйғониши мумкин.
Инсон туғилган заҳотиёқ биринчи бўлиб ишга тушадиган аъзо қулоқ ва эшитиш сезгисидир. Бундан ташқари, эшитиш сезгиси қайта тирилиш пайтида ҳам чорлаш аъзоси ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар» (Зумар, 68).
Маълумки, чалинадиган нарсанинг овозини кўриш, ушлаш, таъмини тотиб кўриш, ҳидлаб кўриш имкони йўқ. Уни фақат эшитиш мумкин. Шунинг учун сурнинг овозини қулоғи билан эшитган банда қабридан тирилиб чиқади.
Каҳф сурасида Аллоҳ таоло бизларга ўша йигитларнинг қулоқларига урганидан сўнг улар узоқ йиллар давомида ухлаб қолишганининг хабарини бермоқда. Бунинг натижасида улар учун кундуз ҳам худди тун каби шовқинсиз, сокин бўлиб қолган.
Аллоҳ таоло бир неча оятларда эшитишни кўришдан устун қўйган ва уни бошқа сезгилардан аввал зикр қилган. Мисол учун Бақара сурасининг 171-оятида шундай дейилади: «(Улар маънан) кар, соқов ва кўрлардирки, (гапни) англамайдилар».
Қулоқ − сиз истасангиз ҳам, унинг фаолиятини тўхтата олмайдиган ягона аъзодир. Бир нарсани кўрмаслик учун кўзингизни юма оласиз ёки юзингизни бошқа томонга қаратиб олишингиз мумкин. Егингиз келмаётган таомни емасликка қодирсиз. Бирор нарсанинг таъмини тотиб кўришни истамасангиз, бунга ҳам қодирсиз. Бирор ҳидни ёқтирмасангиз, дарров бурнингизни беркитиб олишингиз мумкин. Ушлашни истамаётган бўлсангиз, бемалол ушламаслигингиз мумкин. Лекин қулоқ фаолиятини тўхтата олмайсиз. Агар қўлларингизни қулоғингиз устига қаттиқ босиб турсангиз ҳам, барибир, ўша овоз кираверади.
Қулоқ билан боғлиқ яна бир оятга эътиборимизни қаратайлик:
«Аниқки, Сиз «ўликлар»га (сўзингизни) англата олмассиз, орқа ўгириб кетаётган «кар»ларга ҳам даъватни уқтира олмассиз» (Рум, 52).
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўзининг буйруқларига қулоқ солмайдиганларни ўликлар ва карларга ўхшатмоқда.
Бас, (эй Муҳаммад!) Сиз «кар»ларга эшиттира олурмисиз, ёки «кўр»лар ва аниқ залолатдаги кимсаларни ҳидоят қила олурмисиз?! (Зухруф, 40).   
Бу оятда Аллоҳ таоло карларни кўрлар  ва ҳатто  аниқ залолатдаги кимсалардан ҳам аввал зикр қилмоқда. Демак, қулоқ ўта муҳим аъзо экан. Агар ушбу муҳим аъзо ишламай қолса, бунинг қийинчилиги бошқа аъзоларнинг ишламай қолишидан кўра оғирроқ бўлар экан.
Бизларга барча сезги аъзоларини, шу жумладан, қулоқ ва эшитиш сезгисини берган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин. Нафақат сезги аъзоларимизни, балки  бутун тана аъзоларимизни фақат Ўзи рози бўладиган ишларга ишлатишимизни насиб этсин. Қулоқларимиз билан мавъизалар, панду насиҳатларни эшитиб, унга амал қилишимизни осон қилсин, омин!

 

Интернет матераиллари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади