A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони каримда ҳарфлар, сўзлар ва сонлар мувофиқлиги
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим ўн турт асрдан буён инсониятни хайратга солиб келмокда. Янги-янги қирралари намоён бўлар экан, илохийлигига ишонмаганларнинг шубҳаларини батамом таркатиш учун Қуръоннинг аввал маълум бўлмаган тилсимлари очилмоқда. Бу гал биз унинг бир қирраси — сон-саноқларга қисқача тўхталамиз. Албатта, бу ерда аниқланган янгиликлар билан Қуръони Каримнинг эътибори ошиб кетмайди ёки сон ва саноқ билан боғлиқ бу ҳодисалар бўлмаса, обрўйи тушиб кетмайди. Фақат, демоқчимизки, бу ҳодисалар ҳам бежиз эмасга ўхшайди.

XX асрнинг 70-80 йилларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамцда ўтказилган тадқиқотлар натижасида олимлар Қуръони Каримдаги харфлар ва сонлар орасида саноқларнинг ўзаро мўъжизавий боғлиқлигини аниқладилар. Маълум бўлдики, Қуръони Каримда «дунё» (ал-дунё) ва «охират» (ал-охира) сўзлари элликдан зиёд оятда бирор марта ёнма-ён келмагани ҳолда бир хил миқдорда, яъни 115 мартадан такрорланади. «Дунё» қанча бўлса, «охират» ҳам шунча, яъни  бу адолат тарозиси дунёга мос охират бўлишини ёдлатаётгандай. «Шайтон» (аш-шайтон) ва «фаришта» (ал-малак) сўзлари ва улардан ясалган сўзлар хам Қуръонда бир хил — 68 марта келади.

Қуръони Каримда «ўлим» (ал-мавт) сўзи ва ундан ясалшн сўзлар (тирик мавжудотларга нисбатан) 145 марта такрорланади ва айни пайтда «ҳаёт» (ал-ҳаёт) ва ундан ҳосил бўлган сўзлар хам 145 марта такрорланган. Яъни канча ҳаёт бўлса, шунча ўлим.

Қуръонда «дин» (ал-дин) ва ундан ҳосила сўзлар 92 марта, «масжид» (ал-масжид) сўзи хам 92 март такрорланади.

Қуръонда «иймон» (ал-иймон) сўзи ва унинг ҳосилалари 811 марта келади. Шунингдек, «илм» (ал-илм) сўзи 782 марта ва унинг синоними бўлган «маърифат» (ал-маърифат) сўзи 29 марта такрорланади, «илм» ва «маърифат» сўзларининг сонини кўшсак (782 ва 29) 811 бўлади, яъни  илм ва маърифат канча бўлса, иймон шунчаликдир.

Шуни айтиш лозимки, Қуръони Каримдаги сонлар мўъжизаси сўзларнинг — синоним, антонимлар ҳамда мазмуни яқин мавзуларнинг тенглигидагина эмас. Бу мўъжиза яна уларнинг симметриясида, шунингдек, ҳайратли кашфиётларга олиб келадиган ҳисоб-китобларнинг тилсимларидадир.

Маълумки, Қуръони Каримда осмоннинг етти қаватлиги айтилади. Аллоҳ бу ҳақиқатни Қуръонда етти бор таъкидлайди, яъни  осмоннинг етти қават экани етти бор айтилади. Осмоннинг ва заминнинг олти кун ичида яратилгани ҳамм 7 марта такрорланади. Яратилганларнинг Аллоҳ қошида қатор туришлари хам, «қатор»дан (ас-саф) ҳосила бўлган сўзлар ҳам етти бор такрорланади. Фотиҳа сураси ҳам етти оятдан иборат. Аллоҳ йўлида ўз мол-мулкларини сарфлайдиганларни ибрат қилиб кўрсатар экан, бир уруғни мисол қиладики, ундан етти бошоқ униб чиқади (Бақара, 261). Аллоҳ ўз сўзларини уммонга қиёс қиладики, бу уммонни етти денгиз қувватлаб туради, яъни  унинг сўзи туганмасдир (Луқмон, 27). Қуръони Каримда дўзахнинг етти дарвозаси борлиги айтилади. Калимаи шаҳодатнинг сўзлари ҳам еттитадир: «Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадун Расулуллоҳ».

«Кадр» сурасида ўттиз сўз бор. Қадр кечасини ўз ичига олган рамазон ойида ҳамм ўттиз кун бор. Кадр кечаси рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси эканини кўпчилик эътироф этади. Шуниси хайратланарлики, мазкур сурадаги кадр кечасини кўрсатувчи «у» сўзи сурадаги йигирма еттинчи сўздир.

Рахмон сурасининг ўттиз биринчи оятидан бошлаб дўзаҳ ва гуноҳкорлар тасвирланади. Мазкур сурада: «Аллоҳнинг кайси хайрли ишларини сизлар ёлғон деб биласиз?» деган жумла бир неча бор такрорланади. Дўзах борасида сўз кетганда мазкур сўроқ 7 марта такрорланади. Бу суранинг қирқ олтинчи оятидан бошлаб жаннат тасвири келади ва мазкур сўроқ 8 марта такрорланади. Қуръони Карим ва ҳадислардан маълумки, дўзахнинг дарвозалари еттита ва жаннатнинг дарвозалари саккизтадир.

Бундай мутаносиблик Куръони Каримнинг бошидан адоғигача — барча сўзлари ва ҳарфларига тааллуқлидир. Масалан, яратилганлар: фаришталар, одамлар ва жинларга нисбатан берилган «улар айтдилар» (қолу) ибораси 332 марга такрорланади. Ҳайратланарлиси шуки, Аллохнинг бандаларига нисбатан буюриб дегани: «Айтинг» (Қул) сўзи хам Куръони Каримда 332 марта келади!

«Бахтсизлик» сўзи (аш-шидда) ва ундан ҳосила сўзлар Қуръонда 102 марта тилга олинади ва «сабр-бардош», «тоқат» маъносидаги «ас-сабр» сўзи ва унинг ҳосилалари хам 102 марта тилга олинади. Бошга қанча қийинчилик тушса, демак, шунча сабр қилмоқ керак.

«Жазо» (ал-жазо) ва ундан келиб чиқкдн сўзлар 117, қиёмат кунига чин дилдан ишонганларни афв этувчи «кечирим» (ал-мағфират) сўзи ва унинг ҳосилалари роппа-роса икки бора кўп, 234 марта такрорланади.

«Куръон» (ал-Қуръон) сўзи саксон марта тилга олингани ҳолда, унинг нозил бўлиш усулини ифодаловчи «ваҳий» (ал-ваҳий) сўзи ҳам 80 бор келади.

Қуръони Каримда «элчи» (ар-Расул) сўзи ва унинг ҳосилалари 368 марта, «пайғамбар» (ан-набий) сўзи — 75 марта, «хушхабар келтирувчи» (ал-башир) сўзи 18 марта, «огоҳлантирувчи» (ан-назир) сўзи 57 марта тилга олинади. Ҳаммаси — 518. Энди иймонлиларга хушхабар келтирувчи ва хавфлардан огоҳ қилувчи пайғамбарларнинг исмлари неча бор зикр этилганини санаб чикайлик. Мусо-136 марта, Иброҳим-69, Нуҳ-43, Юсуф-27, Лут:27, Исо-25, Одам-25, Ҳорун-20, Исҳоқ-17, Сулаймон-17, Ёқуб-16, Довуд-16, Исмоил-12, Шуайб-11, Солиҳ-9, Ҳуд-7, Закариё-7, Яхё-5, Мухаммад (Ахмад)-5, Айюб-4, Юнус-4, ал-Йасаъа-2, Илёс-2, Идрис-2, Зул-Кафл-2, Илёсин-1 марта. Ҳаммаси 518 ни ташкил этади.

Сезган бўлсангиз, Исо ва Одам (алайҳиссалом)ларнинг исмлари Қуръони Каримда бир миқдорда тилга олинган. Зеро, Аллоҳ Оли Имрон сурасида: «Ҳақиқатдан ҳам, Исо Аллоҳнинг қошида Одам кабидир...» дейди (3:59). «Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳ ойларининг сони Аллоҳнинт китобида ўн икки ойдир...» (Тавба, 36-оят мазмуни). Мўъжизани қарангки, Қуръони Каримда «ой» (аш-шахр) сўзи 12 марта такрорланади. Қуръони Каримда «кун» (ал-явм) сўзи 365 марта, «кунлар» (ал-айём) сўзи 30 марта, яъни  бир ойнинг кунлари сонича тилга олинади! Бундай тенглик ва мутаносиблик тасодиф бўлиши мумкинми? Йўқ, албатта. Хуллас, Аллоҳнинг мўъжиза китобини англаган инсон бахтлидир ва унга эътиқод қилиб яшаган эл фаровондир.

Интернет материаллари, китоблар ва кузатишлар асосида тайёрланди