A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Юракка чекилган имзо
PDF Босма E-mail

Дунёнинг энг машҳур санъат асарларига боқинг. Уларнинг ҳаммасида санъаткор ва муаллифларнинг имзосини кўрасиз. Яъни, ҳар қандай санъаткор ўз асарига ўзининг муаллифлик ҳаққи сифатида ўз имзосини қўяди. Инсон ҳам энг муҳташам санъат асаридир. У ҳам ўзини мутлақо яратган Буюк Ҳолиқнинг имзосини кўтариб юрган бўлиши керак. Ҳа, бу имзо қўйилгандир ва инсон зоти уни юрагининг энг қимматли жойида сақламоқда.

Зобита атласини варақлар эканман, бир расмга кўзим тушди ва этларим жимирлаб кетди. Чунки у расмдаги юракнинг энг нодир жойида Роббимизнинг исми ёзилган эди. Менга шундай туюлгандир дея расмга янада диққат билан қарадим. Ёзув худди уста бир хаттот қўлидан ўтгандай ниҳоятда ҳассослик билан ёзилган эди.
Яна адашаётган бўлмайин дея дарров хонанинг деворида осиғлиқ турган лаган ичидаги «Аллоҳ» лафзига қарадим ва расмдаги ёзув билан солиштирдим. Бу асло тасодиф эмас эди. Чунки юракдаги «Аллоҳ» лафзининг на бир ҳарфи, на бир нуҳтасида хато бор эди.
Ҳа, йиллар бўйи ҳидирганим ва мутлаҳо борлигига ишонганим у муҳташам имзони ғарбликлар томонидан тайёрланган бир атласда ниҳоятда аниҳ бир шаклда топдим. Атласни ҳўлимдан ҳўймай, хаёлимдан ўтган саволларга жавоб қидирардим.
Бу имзо тасодифий бўлиши мумкинми? Яъни, фаҳатгина шу расмда аксланиб ҳолган бўлиши мумкинми? Менга тинчлик бермаган бу саволларга жавобни тиббий ёришлар ёрдамида топишим мумкин ва инсон юрагини ўз кўзим билан кўриб, ишонч хосил қилишим керак эди.
Дарҳақиқат, мен бажарган тиббий ёришларнинг натижаси шуни кўрсатдики, ҳар бир юракда бу имзо бор эди... Балки бу гапларимга лаб бурадиган ҳам топилиб қолар. Начора, Илоҳий Имзо бутун инсонларга хос бир тамгадир ва бу ҳаҳикатни инкор қилувчиларнинг ўзларида ҳам бу муҳр бордир. Бунинг устига, юракнинг имзо чекилган ўрни ниҳоятда қизиқ ва диққатни жалб қилувчи қисмдир. Чунки юрак тўқимаси мускул толаларининг тўр каби ўрилишидан юзага келгани ҳолда имзо чекилган қисм бутун мускул тўқималаридан холидир ва бу қисм худди у муҳташам имзонинг аниқ кўриниши учун атайин шундай яратилгандай эди.
Қисқаси, юрак ҳар томонлама муҳташамдир ва илоҳий имзонинг бу хазина устига чекилгани тасодиф эмас. Бу имзо «Аллоҳ» ёзувини ва инсоннинг қайси қудратдан ҳаёт топганини кўрсатмоқда.
Ҳа, юрак ҳар урганда "Аллоҳ" дейди ва Яратувчининг исмини бир дарвиш каби такрорлаб, коинотга жар солади.

Доктор Нур Боқи (Туркия)
Абу Муслим тайёрлади