A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳаёт ҳақида
PDF Босма E-mail

«(У сизларнинг қайси бирингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир. У қудратли ва кечиримлидир» (67-сура, 2-оят).

 

Ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақида икки хил фикр мавжуд: ҳаёт ё узидан узи пайдо булган ёки уни кимдир яратган. Борди-ю ҳаётни ҳеч ким яратмаган тақдирда, қандай қилиб жонсиз табиатдан жонли мавжудотлар пайдо булди? Оддий седана уруғининг кимёвий таркибини текшириб кўрсак, у жуда кўп моддалардан иборат экан. Бу уруғ шунчалик усталик билан яратилганки, ундаги моддаларнинг миқдорини аниқлаш мумкин бўлса ҳам, инсон зоти ана шу моддаларни тўплаб, сунъий уруғ барпо қилса ҳам ҳеч қачон бу «уруғ»дан гул ўсиб чиқмайди.
Шунинг узи ақл бовар қилмас мўъжиза эмасми? Бир гулнинг дунёга келишида шунча сир бор экан, одамнинг дунёга келиши қанчалик мўъжиза эканини тасаввур қилинг.
Одам ҳомиласи кичик нуқтадан бошланади. Аммо ана шу кичик нуқтада бўлғуси одамнинг қоши, кўзи, қулоғи, мияси, хуллас, барча аъзолари шаклланади. Ҳамманинг ҳомила ва туғилиш жараёни бир хил кечса-да, лекин дунёга келганидан кейин уларнинг ташқи кщриниши, феъл-атвори ва тақдири ҳар хил бщлади. Шу нарсанинг щзиёқ Парвардигорнинг қудратини кўрсатмайдими?
Ерда ҳаётнинг пайдо бщлишини тадқиқ этган академик Опариннинг фикрича, ер юзида тирик организмларни ташкил этувчи барча кимёвий элементлар учрар экан. Энг сўнгги фаразларга кўра, Ер сайёраси пайдо бўлаётган вақтда энг аввал сув, шунингдек, илк азотли ва карбонли бирикмалар вужудга келган... Ер юзида ҳовуз ва кўллар, бинобарин, сувдаги ҳар хил моддаларнинг эритмалари вужудга келиши натижасида турли-туман кимёвий реакциялар кўпайган, углерод-карбон атомлари бошқа атомлар ва молекулалар билан бирика бошлаган. Биргина органик молекула ўзининг таркибий қисмлари билан турлича реакцияга киришиб, ҳар хил жараёнларда қатнаша олади. Айни вақтда органик молекулалар жуда катта кимёвий ҳаракатчанликка эга, турли кимёвий бирикиш, ажралиш ёки янги бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятларига эга... Ана шундай табиий ва қонуний йщл билан, табиат қонунларининг қудрати орқали жонли мавжудотлар пайдо бўлди, деб ёзади академик Опарин.
Лекин у молекулаларнинг ўзи қаердан пайдо булганини, атомлар ва молекулаларга шундай хоссалар қандай қилиб бахш этилганини, шунингдек, бундай зарраларнинг бирикиши ва ажралиши, бошқа атом ва молекулаларга таъсир ўтказиши билан боғлиқ жиҳатларнинг сабабчиси ҳақида бирон-бир фикр билдирмаган.
Агар ҳамма нарса шундай осонлик билан вужудга келса, ўша олимлар шунчалик илм-фан тараққиёти билан, қудратли лабораторияларида кичкина бир чивинни ярата олишармикин?
Академик Опарин раҳбарлиги остида бир гуруҳ олимлар 30 йил мобайнида йирик кимё лабораторияларида тирик мавжудот яратиш устида тадқиқот ўтказиб, лоақал бир ҳужайрали тирик организмни ҳам дунёга келтириша олгани йўқ.
Академик В.П. Доброхвалов «Материя щз ҳолича щлик ҳаракатсиздир, у ўзича ҳеч қандай ҳаётни вужудга келтира олмайди ва бу фактни ҳақиқий фан аллақачон исботлаган», деб айтади.
Немис файласуфи ва табиатшуноси Эммануэл Кант «Арзимаган кичкинагина чанг зарраси ҳам ўз-ўзидан табиий равищда пайдо булмайди», — дейди.
Француз олими, тиббиёт фанлари доктори, кимёгар ва бактериолог Луи Пастер «Ҳаёт ҳеч қачон ўлик материядан пайдо булмайди, ҳаёт фақат ҳаётдан пайдо бўлади», деб уқгиради.
Чинакам олимлар ўзларига шундай савол беришади: қандай қилиб икки куртакли биргина ҳужайрадан ўсимликлар ҳаёти билан ҳайвонлар ҳаёти пайдо бўлиши мумкин? Қандай қилиб биргина протоплазмадан шаклан ва мазмунан турлича икки хил ҳаёт пайдо булиши мумкин? Ахир ўсимлик ва унинг ҳужайраси карбонад ангидрид билан, ҳайвон ва унинг ҳужайраси кислород билан нафас олади.
Эндиликда ер юзидаги олимларнинг аксарияти «дунёни табиат яратди», деган фикрни рад этиб, «дунёни табиат ярата олмайди», — дейдилар, чунки дунёни яратувчи фикрлаш қобилиятига эга бщлиши керак, табиат эса бундай қобилиятта эга эмас».
Бундай юксак фикрлаш қобилияти фақатгина Аллоҳга хосдир.

«Тавҳид рисоласи» китоби асосида Абу Муслим тайёрлади