A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Шубҳага ўрин йўқ
PDF Босма E-mail

Ҳалигача Исломнинг ҳақ дин эканлигига, Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад (алайҳиссалом) Унинг элчиси эканлигига шубҳа билдирувчилар кўпдир. Бироқ Аллоҳ уларнинг шубҳаларидан покдир. У ўзининг борлигини ўз қудрати ила дунёдаги ҳар бир заррада, илмнинг ҳар қандай соҳасида намоён этиб, шаккок бандаларига эслатиб туради.
Анқара университетининг Фан куллиёти талабаси Юсуф Керкуклу ўзининг бир исботини шундай изоҳлайди:
«Жаноби Ҳақнинг ягона маъбуд эканлигини эслатувчи Ихлос сурасида бир тажриба ўтказдим. Аввал сурадаги ҳарфлар сонини аниқладим. Фарқли 13 та ҳарф қатнашган бу сураи карима жами 47 та ҳарфдан иборат эди. Бу 13 та ҳарфни, сурадаги тартибига кўра, жадвалнинг тик чизиғи бўйлаб териб чиқдим. Сўнгра бу ҳарфларнинг сурада неча марта такрорланганини ҳисобладим ва бу сонларни, Қуръони Каримнинг ўқилиши тарзига кўра, тартиб билан ўнгдан чапга қараб жадвалнинг ётиқ чизиги бўйлаб тақсимладим. Рақам ва ҳарфларни ўзаро кесиштиргач, бир неча нуқта ҳосил бўлди. Бу нуқталарни бирлаштириб, ҳайратдан ёқамни ушладим. Чунки жадвалда Ихлос сураси эълон этган Ягона Маъбуднинг исми аниқ пайдо бўлган эди!

«Айтинг, «У - Аллоҳ Бирдир» (Ихлос, 1).

Ўн тўрт аср эмас, ўн тўрт минг аср ўтса ҳам ҳақиқат ҳақиқатлигича қолади. Ўзининг мавжудлигини ҳамиша эсга солиб турувчи қудратли Аллоҳни инкор қилиб, инсонларни ҳақ йўлдан оздирувчи баъзи шаккоклар учун илмий, табиий исботлар сон-саноқсиздир.
Муҳими, инсонда ҳис қилиш, ўзига қайтиш истаги бўлса, бас. Шунда ниёз, ибодат унинг кўнглини ҳеч қачон тарк этмайди.

«Илоҳий мўъжизалар» китоби асосида Абу Муслим тайёрлади.