A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
600 саҳифали китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф ёдлаш мумкинми?
PDF Босма E-mail

Сизнингча, 600 саҳифадан иборат бир китобни сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф, бирор сўзини туширмай, бирор ҳарфини алмаштирмай ёдлашнинг иложи борми? Айниқса, у китоб сиз билмайдиган тилда ёзилган, ҳар бир саҳифасида хато кетишингизга сабаб бўладиган жумла ёки сўзлар кўп бўлса-чи? Ундай китобни ёд олиш учун сиз Даҳо бўлишингиз керак! Бироқ... Сиз бундай китобни ёш болакайлар ҳам осонгина ёдлаб қўйишаётганини кўрсангиз, нима дер эдингиз? Балки  «Ё бу болакайлар даҳо, ёки бу китоб ғайриоддий», дейсиз. Аммо ўша болажонлар ўз она тилларидаги бир шеърни шунчали пухта ёдлашмаган. Шундан сўнг ҳам сизда Китобнинг оддий асар эмас, балки мўъжизавий бир Китоб эканига шубҳа қоладими? Ҳеч бир халқда, ҳеч бир маллатда миллионлаб инсонлар тарафидан ёд олиниб, тинмасдан ўқиладиган ўз тилларидаги китоб йўқлиги ҳеч кимга сир эмас, Қуръон эса бундан мустаснодир.

Ҳа, 7-8 ёшли бола ўз тилида ёзилган бир шеърни эплаб ёдлай олмаслиги мумкин, лекин у 600 саҳифали Қуроънни араб тилини билмаса ҳам, маъносини тушунмаса ҳам, оятлар бир-бирига ўхшашлигига қарамасдан, тажвид билан гўзал ва мукаммал тарзда ёд ола олади. Бирор оятни бошқаси билан алмаштириб ҳам қўймайди.

Гўдак боланинг хотирасига сиғиб, унга қийинчилик туғдирмаслиги, шунингдек, минглаб инсонларнинг қалбларида кезиши, маънолари турли тилларда тинимсиз ўқилиши Қуръони Каримнинг Аллоҳнинг Каломи эканлигига ҳам ёрқин далил эмасми? Ҳа, албата, бу мўъжизадан бошқа нарса эмас! Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Қуръонни ёд олган кишилар Қуръоннинг Аллоҳнинг Каломи эканига далилдирлар.

Абдуллоҳ Раҳимбоев тайёрлади