A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кутилмаган мўъжиза
PDF Босма E-mail

Жадвал шаклидаги ушбу суратга диққат қилинг: Қуръони карим сураларининг тартиби ва оятлар миқдорини белгиловчи нуқталарнинг бирлашувидан юзага келган илоҳий имзо!.. Ёнидаги тасвирда эса  ҳар бир мусулмоннинг қалбига яқин исмни бир хаттот абрў усули ила ифодалаган. Энди иккаласини солиштириб кўрайлик. Ҳа, иккисида ҳам айни бир исм − «Аллоҳ» исми битилгандир. Хаттотнинг ёзуви қандай юзага келгани маълум, аммо бу муқаддас битик жадвалда қай йўсин майдонга келиб қолди?! Кўзи, ҳалби очиқ ҳар кимсанинг бу фавқулодда ўхшашликдан ҳайратга тушмаслиги мумкин эмас!

Энди мўъжизанинг сирини бир оз очиқлайлик.

Ётиқ чизиқ бўйлаб Қуръони Каримнинг Фотиҳа сурасидан то охирги ан-Нос сурасигача тартиб билан жойлаштириб чиқилган. Тик чизиққа эса ҳар бир сурадаги оят миқдори белгиланган.

Эътибор қилинг: Қуръони каримдаги биринчи сура бўлмиш Фотиҳа сураси 7 оятдан, ундан кейин келувчи Бақара сураси эса энг кўп − 286 оятдан иборат бўлиб, ўзаро мувофиқ равишда тортилган чизиқларнинг кесишган нуқталари туташтирилганда "Аллоҳ" лафзининг биринчи ҳарфи − (алиф) пайдо бўляпти. Қизиқ, 114 сура ичида бундай ҳодисанинг бўлиши тасодифмикан?!

Энди эса жадвалдаги ётиқ чизиқнинг чап томонидан жой олган сураларда мавжуд оятлар сонига диққат қилинг. Нуқталар «Аллоҳ» лафзининг сўнгги юмшоқ «ҳ» (ҳоййи ҳавваз) ҳарфини юзага келтириш учун битта нуқтага қараб «зичлашиб» бориши ва хат санъатига тамоман мос шакл олиши ақл бовар қилмас бир ҳодиса эмасми!

Энг сўнгги 3 нуқтадан ақалли биттасининг четга чиқиб кетмаганини ҳам тасодиф деб бўладими?!

Ҳа, суралар тартиби ва оятлар миқдорининг ҳозиргидай қилиб белгиланигаи беҳикмат эмас экан. Яъни  уларга «Аллоҳ» лафзини вужудга келтирадиган бир шаклда ғоят дақиқлик ила тартиб берилган. Бу ҳодиса коинотдаги ҳар бир ҳолат, ҳатто битта нуқта, битта зарра ҳам Аллоҳ таолонинг Буюк қудрати доирасидан четда эмаслигини исботлаб турибди.