A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Оламнинг яратилиши (видео)
PDF Босма E-mail

Йигирманчи асрнинг бошларигача ҳам фан коинотни ўзгармас ва барқарор тузилган тизим деб ҳисоблаб келар, унинг боши ҳам, охири ҳам йўқ, деб билар эди. Бундай қараш жуда қадим даврлардан буён ҳукм суриб келди. Бу ҳол фалакиёт илмининг пойдеворига қақшатқич зарба берган «Биг Бэнг», яъни «Буюк портлаш» назарияси кун тартибига қўйилгунга қадар давом этди. Коинот тўсатдан, бир онда, қудратли бир портлаш натижасида пайдо бўлган. Буюк портлаш назарияси коинотнинг йўқдан бор бўлганлигини, бир нуқтанинг мисли кўрилмаган кучли бир портлаши оқибатида вужудга келиб қолганлигини исботлаб берди. Вақт ҳисоби ана шу лаҳзадан бошланди. Бу воқеа тахминан 15 миллиард йил муқаддам юз берди. Бу портлаш юз бергунга қадар фазода материя деб аташ мумкин бўлган ҳеч қандай субстанция мавжуд бўлмаган. На модда, на энергия, на вақт мезони, на макон ва на замон мавжуд бўлмаган бундай муҳит метафизик нуқтаи назардан йўқлик деб аталади. Коинотни ташкил қилувчи модданинг, энергиянинг ва вақтнинг пайдо бўлиши бир лаҳзада, шиддат билан юз берган. Физика фани томонидан фақат йигирманчи асрга келибгина кашф этилган бу буюк ҳодиса ҳақида инсониятга Қуръони Каримда ўн тўрт аср муқаддам хабар берилган экан.

(УЗот)« Осмонлар ва ерни пайдо қилгувчидир» (Анъом сураси, 101-оят).

 

Абу Муслим тайёрлади