A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Она қорнидаги ҳомила ривожланишининг уч даври (видео)
PDF Босма E-mail

У сизларни оналарингизнинг қорнида уч (қават) зулмат ичида аста-секин яратур. Мана шу Аллоҳ Парвардигорларингиздир. Барча подшоҳлик ёлғиз Уникидир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (ана Ўша Зотга ибодат қилмай) қаёққа бурилиб кетмоқдасизлар-а?! Зумар сураси, 6-оят

Агар диққат билан кузатадиган бўлсак, келтирилган бу оятда инсон ҳомиласи она қорнида ривожланишининг бир-биридан фарқ қилувчи уч босқичини бошидан кечиришига гувоҳ бўламиз. Дарҳақиқат, замонавий биологик тадқиқотларда тасдиқланишича, ҳомила она қорнида учта бир-бирига ўхшамайдиган эмбрионал босқични бошидан кечирар экан. Оятларда ёзилганидек, айнан бирин-кетин, уч зулмат ичида - дастлабки қоронғулик, бачадон зулмати ва туғилиш зулмати. Бундан ташқари, оятда айтилишича, инсон эмбриони учта ривожланиш босқичини ҳам босиб ўтади, яъни ҳомиланинг она қорнидаги ҳаёти уч босқичдан иборат экан.
Эмбриология соҳасида фундаментал нашр ҳисобланган "Инсон эмбриологияси асослари" деб аталган китобда бу жараён қуйидагича таърифланади:
"Ҳомиланинг она қорнидаги ҳаёти уч босқичдан иборат: эмбрион бўлишдан аввалги давр - дастлабки икки ярим ҳафта; эмбрионлик даври - саккизинчи ҳафтанинг охиригача ва фетал босқич - саккизинчи ҳафтадан бола туғилгунча давом этади..."
Ҳомиланинг она қорнида ривожланиш жараёни тиббиёт фани томонидан замонавий технологик воситалар ва мураккаб аппаратлардан фойдаланган ҳолда ҳозирги кунлардагина аниқланди. Аммо, кўриб турганимиздек, каломуллоҳда нозил қилинган ва кейинчалик илмий ҳақиқат деб эътироф қилинган бошқа фикрлар сингари, бу ҳодиса ҳақида ҳам ўн тўрт аср муқаддам хабар берилган.
Одамлар тиббиёт илмидан яхши бохабар бўлмаган бу даврда қуръонда инсон пуштининг она қорнидаги дастлабки ривожидан тортиб, то унинг дунёга келишигача бўлган ҳаёти ҳақида шу қадар батафсил, муҳим илмий аҳамият касб этган ва ҳаққоний маълумотлар келтирилганки, бу далиллар қуръоннинг одамзод эмас, балки ўн саккиз минг оламни яратган буюк Роббимиз - Аллоҳ Субҳаанаҳу Таолонинг каломи эканлигини исботлайди.

Абу Муслим тайёрлади