A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Осмон гумбазининг айланиб туриши (видео)
PDF Босма E-mail

«Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир)нинг эгаси бўлмиш осмонга қасам». Ториқ сураси, 11-оят

Оятдаги «ёмғир» деб таржима қилинган сўзга «қайта-қайта тушувчи» деган сифатнинг қўлланилиши ҳам ажойиб бир илмий ҳақиқатни баён қилади. Осмоннинг «қайтариш» сифатига эгалиги бугунги кунда аниқ илмий далиллар билан исботланди.

 

 

Маълумки, Ерни ўраб турган атмосфера кўпгина қатламлардан ташкил топган. Ҳар бир қатлам Ернинг ҳаётий фаолиятида муайян бир функцияни, аниқ бир вазифани бажаради. Илмий тажрибалар ёрдамида аниқланишича, ҳар бир қатлам ўзига яқинлашиб келаётган жисмлар ёки нурларни коинотга ёки Ер юзасига қайтариш хусусиятига эга экан.
Масалан, Ердан 13-15 километр баландликда жойлашган тропосфера Ер юзасидан кўтарилаётган буғни конденсатлаб, кейин уни ерга ёмғир шаклида қайтаради. Стратосферанинг қуйи қатлами бўлган озоносфера эса Ердан 25 километр баландликда жойлашган бўлиб, коинотдан келаётган радиация нурларини ҳамда зарарли ультрабинафша нурларни Ерга ўтказмай, уларни қайтариб туради.
Ионосфера қатлами эса сунъий йўлдош каби Ер юзасидан тарқалаётган радиотўлқинларни Ернинг бошқа қисмларига тарқатиб бериб, радио ва телесигналларни узоқ масофаларга узатишга имкон беради. Ионосфера туфайли радио ва телесигналларни, шунингдек, мобил телефонларнинг сигналларини катта масофаларга узатиш мумкин.
Магнитосфера ҳам, ўз навбатида, қуёш ва бошқа юлдузлардан тарқалаётган зарарли радиоактив зарраларни Ерга яқинлаштирмай, ортга, коинотга қайтариб туради.
Инсоният яқинда хабар топган бу илмий ҳақиқатлар, яъни осмонимизнинг бир неча қатламлардан иборатлиги ҳақидаги сўзларни биз бундан ўн тўрт аср муқаддам нозил бўлган Қуръони Карим оятларида учратишимиз мумкин. Мана шу далил муқаддас китобимизнинг илоҳий ваҳий, яъни самовий китоб эканлигини бизга яна бир бор кўрсатиб беради.

 

Абу Муслим тайёрлади