A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Булутларнинг оғирлиги (видео)
PDF Босма E-mail

Қуёшли кунда осмонда сузиб юрган тўп булутларни кузатар экансиз, сув буғларининг тўпланишидан ҳосил бўлган бу булутларнинг қанчалик оғир эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Уларнинг вазни жуда оғир бўлади. Масалан, момоқалдироқ пайтида бундай булутларда 300 минг тоннага яқин сув тўпланади. Осмонларнинг шу қадар оғир юкни бемалол кўтариб тура оладиган бундай хусусиятидан инсон ҳайратга тушади. Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мана шу хусусият зикр қилинади.
«У Ўз раҳматининг (яъни, ёмғирнинг) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборган Зотдир. Биз ўлик шаҳар-масканларни тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учун осмондан пок сув ёғдирдик». Фурқон сураси, 48-49-оятлар
Қуръон нозил қилинган даврда одамлар булутларнинг оғирлигини аниқлаш имкониятига эга эмас эдилар. Олимлар бундай билимларга яқиндагина эга бўлдилар. Мана шундай оятлар муқаддас китобимизнинг илоҳий ваҳий эканлигини бизга яна бир бор тасдиқлайди.

 

Абу Муслим тайёрлади