A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Вақт мезонининг нисбийлиги (видео)
PDF Босма E-mail

Бугунги кунда вақт мезонининг нисбийлиги мутлақо илмий исботланган ҳақиқатдир. Йигирманчи асрнинг бошларида яшаган Альберт Эйнштейн бу ҳақиқатни илк бор исботлаб, шу кашфиёти учун бутун оламга машҳур бўлди. Эйнштейннинг кашфиётига қадар инсоният вақтнинг нисбий эканлигини, унинг ўзгарувчанлигини ва табиий шароитларга боғлиқлигини ҳали англамаган эди. Аммо Эйнштейн вақтнинг мутлақо абсолют эмаслигини, унинг нисбий мезон эканлигини, жисмнинг массаси ва тезлигига боғлиқ эканлигини ўзининг нисбийлик назарияси орқали исботлаб берди.
Бироқ  Эйнштейн томонидан исботланган вақт мезонининг нисбийлиги ҳақида бу кашфиётдан 1400 йил аввал инсониятга Қуръони Каримда хабар берилган эди.
«Дарвоқеъ, Парвардигорингиз наздидаги бир кун(лик азоб) сизларнинг ҳисоб-китобингиздаги минг йил каби бўлур». Ҳаж сураси, 47-оят

«У осмондан ергача (бўлган) барча ишни тадбир қилиб - бошқариб турур, сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизда минг йилга тенг бўладиган бир Кунда (яъни  Қиёматда) Унинг Ўзига кўтарилур». Сажда сураси, 5-оят

 

Абу Муслим тайёрлади