A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Вега буржига қараб
PDF Босма E-mail

Ҳали Ғарб дунёнинг айланишидан бехабар эканлигида Қуръон Қуёшнинг ҳам айланшиидан хабар бериб кўйган. Дунё (ер) самода секундига 30 км.лик йўл босиб ўтади. Бу сатрларни ўқиб бўлгунча 60 км.лик йўл босдик, энди 90 км., энди эса 120 км...

 

Еримизнинг бу тартибда Қуёш атрофида айланма ҳаракатини тугатиши учун бир йил керак. Зоҳиран каралса, кейинги йилда бу йўл тугаб, аввал босиб ўтган нуқтамизга яна келишимиз лозим. Аммо бу қараш замонавий астрономик қарашлар ва ҳисобларга тўғри келмаяпти. Буни билгач, илм дунёсининг нақадар ҳайронлик ичида қолганини тасаввур этиш қийин эмас.
Ҳақиқатан, ер куррамиз коинотда бир марта босиб ўтган нуқтасидан иккинчи бор ўтмасдан ҳаракат қилади. Дунё, бир томондан, ўз ўқи атрофида гир-гир айланса, иккинчи томондан, қуёш атрофида эллипссимон бир ҳаракат чизиги бўйлаб айланади. Дунёнинг бу харакатида бошқа сайёралар ва осмон жисмлари ҳам иштирок этади. Зеро, қуёш Вега буржига томон секундига 20 км.лик тезлик билан ҳаракат қилади.
Умуман, ер ва қуёш системасига кирувчи барча сайёралар маълум ва аниқ вақтда, одамни ҳайрон қолдирарли даражада кечикмасдан, ўз йўлида давом этмокда. На қуёшнинг ойга егиб ундан ўтиб кетиши, на ойнинг ўз йўналиш чизигидан четга чиқиб қуёшдан ўтиб кетиши мумкин.
Ҳа, уларнинг ҳар бири фазода ўз йўлидан кетяпти.
Шундай маълумотларга эга одам бундан 14 аср олдин тушган Ёсин сурасининг 38-ояти маъносини тушуниб олса, даҳшатдан қотиб қолади:
«Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур (ҳаракат қилади). Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири - ўлчовидир».
Бу оятнинг тажаллиларини бугунги кунимизга келибгина идрок этмокдамиз.
Галилей Пайғамбаримиз яшаган даврларидан 1000 йил кейингина Ер куррасининг айланиши ҳақидаги фикрини илгари сурди ва поплар томонидан зиндонга ташланди.
Бошқа бир тажаллийни изоҳлашга ҳаракат қиламиз: Зумар сурасининг 5-ояти:
«У осмонлар ва ерни ҳақ (конун) билан яратгандир. У кечани кундузнинг устига ўрар, кундузни кечанинг устига ўрар, У қуёшни ҳам, ойни ҳам (ўз амрига) бўйсундириб қўйгандир. (Уларнинг) ҳар бири маълум муддатгача жорий бўлур. Огоҳ бўлингизким, У қудратли ва бениҳоя мағфиратли Зотдир».
Бу оятнинг арабча аслидаги сўз маъноларини ҳам текшириб кўрдик. Бу оятда зикр этилган «каввара» феъли «айлантирмоқ», «ўрамоқ» маъноларида келади. Луғавий маъноси эса, бир саллаш эллипссимон, яъни, спирал бир тарзда айлантириб бошга «ўрамоқ»дир.
«Бошга ўралаётган салла»нинг маъносини қуйидагича изоҳлаймиз.
Ер ҳам қуёш атрофида эллипссимон чизиқ бўйлаб айланади. Шундай қилиб, муборак ояти карималарнинг маъно ичидаги маъно тажаллийлари ҳам ҳақиқатга айланади.
Ҳа, ернинг қуёш атрофидаги спиралсимон айланма ҳаракат қилиши яқин йиллардагина олимлар томонидан илмий равишда аниқланди. Ваҳоланки, бу илмий кашфиёт 1400 йил олдин муқаддас Қуръони Каримимизда айтиб ўтилган экан.