A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръони Карим - Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Роббисининг муборак каломидир
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим ўз илми билан барча нарсаларни қамраб олган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг инсониятга юборган сўнгги илоҳий китобидир. Инсонларга ўн тўрт аср муқаддам нозил қилиниб, фан ва техника тараққий этган сари, аста-секин одамзодга маълум бўлиб бораётган ноёб илмий маълумотларни фақат шундай изоҳлаш мумкин. Ояти карималардан бирида Парвардигоримиз иймон келтирганларга шундай марҳамат қилади:
Агар у Аллоҳдан бошқа биров томонидан бўлса эди, унда кўп қарама-қаршиликларни топган бўлар эдилар-ку?! Нисо сураси, 82-оят

Қуръони Каримнинг бутун матнида бирорта зиддият ёки қарама-қаршилик йўқ. Бундан ташқари, унда нозил қилинган барча илму ҳикмат инсоният тараққиётининг ҳар бир янги босқичида ўзгача маъно касб этиб, янги-янги ҳикматларни инсоният аҳлига ҳавола эмоқда. Бу ояти карималарнинг илоҳий ваҳий эканлигига, Парвардигоримиз уларни Султонул Мурсалин, Хотамул Анбиё - пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад ибн Абдуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозил қилганлигига иймон келтирганлар эса Қуръони Каримдаги барча ҳукм ва қонунларга қатъий амал қилишлари, муқаддас китобимизни ўз ҳаётлари учун бир дастуриламал, йўлчи юлдуз қилиб олишлари лозимдир. Зеро, Аллоҳ Таоло ўзининг муборак каломида бизга шундай марҳамат қилган:
Мана бу эса биз нозил қилган муборак китоб – Қуръондир! Бас унга эргашингиз ва (Аллоҳдан) қўрқингиз! Шояд раҳматга эришсангизлар. Анъом сураси, 155-оят