A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Барча махлуқотларнинг жуфт яратилгани
PDF Босма E-mail

1933 йилда квант механикасининг асосчиси, англиялик физик олим Поль Дирак ноёб кашфиёти учун Нобель мукофотига сазовор бўлди. У барча моддаларнинг жуфт ҳолда вужудга келишини исботлаб берди.

«Аннигиляция ва жуфтларнинг туғилиши» деб аталган бу кашфиёт ҳар қандай модда антимодданинг жуфти эканлигини асослаб берди. Антимодда шу модданинг хоссаларига қарама-қарши хоссаларга эга бўлади. Масалан, модданинг антимоддасига электронларнинг мусбат зарядга, протонларнинг эса манфий зарядга эга бўлиши мисол бўла олади.

Ушбу кашфиёт фанга фақат ўта мураккаб ва нозик асбоб-ускуналар, замонавий илмий назариялар ва узоқ вақт талаб қилган тажрибалар натижасидагина маълум бўлди. Аммо асри саодатда нозил бўлган Қуръони Каримда мана бундай оятлар бор:

«Ер ундириб-ўстирадиган нарсалардан, (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган (Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан) Пок Зотдир». (Ёсин, 36).