A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Атом зарралари
PDF Босма E-mail

Йигирма йил аввал ҳам фанда атомнинг тузилиши ҳақида шундай тасаввур мавжуд эдики, унга кўра атомни ташкил қилувчи энг майда зарралар протон ва нейтронлар ҳисобланарди. Аммо илмий технологияларнинг ривожланиши натижасида инсоният яна бир қизиқарли кашфиётга эга бўлди. Маълум бўлишича, протон ва нейтронлар ҳам ўз навбатида янада майдароқ зарралардан ташкил топган экан. Бу зарраларни ўрганиш бугунги кунда фанда янги соҳанинг - элементар зарралар физикасининг вужудга келишига сабаб бўлди. Бу зарралар кварклар деб аталди.

Бир минг тўрт юз йилдан буён инсониятни ҳидоятга йўллаб келаётган муқаддас китобимизда шундай оятларни ўқиймиз:

«Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолчалик, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирон нарса (Аллоҳ)дан махфий бўлмас - албатта очиқ Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда у) мавжуд бўлур» (Сабаъ, 3).

Ояти каримадаги зарра сўзини бирор моддани ташкил қилувчи майда зарраларга, айнан физикада қўлланиладиган элементар зарралар маъносида ҳам тушуниш мумкин. Қуръони каримда биз билган зарралардан ҳам майдароқ зарралар борлигига ишора қилинган.