A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ер қатламлари (видео)
PDF Босма E-mail

Ернинг пўстлоғи етти қаватдан иборат. Биринчи қатлам − гидросфера, яъни сувли қатламдир. Иккинчи қатлам литосфера деб аталади ва Ернинг пўстлоғини ташкил қилади. У Ер сатҳининг энг устки қатламларини шакллантиради. Уларнинг қалинлиги ўртача 80 км. ни ташкил қилади. Литосфера бошқа қатламларга қараганда қаттиқроқ бўлиб, ҳарорати ҳам уларга нисбатан анча совуқроқдир. Шунинг учун ҳам у Ернинг пўстлоғи вазифасини бажаради. Учинчи қатлам − астеносфера деб юритилади. У Ернинг унчалик қаттиқ бўлмаган, юмшаши ва эриб туриши мумкин бўлган иссиқ қатламидир. Тўртинчи ва бешинчи қатламлар − Ернинг устки ва остки мантияларидир. Мантиялар юқори ҳароратли ярим қаттиқ тоғ жинсларидан ташкил топган. Уларнинг қалинлиги тахминан 2900 км. ни ташкил қилади.

 

Олтинчи ва еттинчи қатламлар бир-бирига ўхшамайдиган икки қисмдан иборат. Олтинчи қатлам қалинлиги 2200 км. бўлган суюқ ташқи ядро, еттинчи қатлам эса қаттиқ ички ядро ёки бошқача қилиб айтганда субядро деб аталади.
Инсоният ер қобиғининг ана шундай тузилганлигини йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида, фан-техника ривожланиб, Ер остининг тузилиши бўйича мураккаб илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлгачгина билиб олди. Қуръони Каримда эса Парвардигоримиз бу илмларни бизга еттинчи асрда нозил қилган эди.
«Аллоҳ етти осмонни ва ердан ҳам ўшаларнинг мислини (яъни етти қават ерни) яратган Зотдир. (Аллоҳнинг) амри-фармони уларнинг (яъни  етти қават осмон ва етти қават ернинг) ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага Қодир эканлигини ва Аллоҳ барча нарсани (Ўз) билими билан иҳота қилиб олганини билишларингиз учун (У Зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди)». Талоқ сураси, 12-оят.