A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ер майдонининг камайиб бориши (видео)
PDF Босма E-mail

Ер атмосферасининг ташқи қатлами кўпгина газларнинг, аввало, кислороднинг ўзаро аралашмасидан иборат. Аммо бу газларнинг бир қисми Қуёшда юз бериб турган энергетик портлашлар натижасида бутун коинот бўйлаб тарқалиб кетган. Астрофизиклар бу маълумотга илк бор АҚШнинг НАСА космик агентлигининг лойиҳаларидан бири сабабли эга бўлдилар.

 

Ер атмосферасининг ташқи қатламларидаги газларнинг камайиб бораётганлиги илк бор 1998 йилнинг 24-25 сентябрь кунлари аниқланди. Милоднинг 611 йилидан бошлаб нозил бўла бошлаган Қуръони Каримда мана шу илмий ҳақиқат ҳақида бир неча оятлар мавжуд.
«Биз уларнинг ерларига келиб уни атрофидан камайтирганимизни кўрмайдиларми?» Раъд сураси, 41-оят.

«...Ахир улар Биз ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни кўрмайдиларми?!» Анбиё сураси, 44-оят.

Кўриниб турибдики, оятларда Ер шаридаги қуруқлик майдонининг ҳам торайиб бораётганлиги ҳақида айтилган. Икки қутбдаги абадий музликларнинг эриб бораётганлиги уммон сувларининг сатҳини бутун дунё миқёсида аста-секин кўтарилиб боришига сабаб бўлмоқда. Сув сатҳи кўтарилиб борган сари, қирғоқ ҳудудлари сув остида қолиб, натижада қитъаларнинг майдони камайиб бормоқда. Эҳтимол, ояти карималардаги «атрофидан камайтириб, қисқартириб» деган ибора сайёрамизда қуруқликнинг тобора кўтарилиб бораётган уммон сувлари остида қолиб, камайиб бораётганлигига ишора қилгандир. Аллоҳ Таоло билгувчироқдир...