A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Коинотдаги қора туйнуклар (Моддий оламнинг энг катта сирлари)
PDF Босма E-mail

Воқеа сураси (56-сура) 75-ояти: Фало уқсиму би мавоқиъ ун-нужум,- деб бошланади. Юқорида кўрганимиздек, бу ерда ҳам Оллоҳ катта коинот сирларини кўрсатаётир, яъни: Ботган юлдузларнинг жойларига қасамки... Сўнг оят жуда қизиқ жумла билан давом эттирилади: Ва иннаҳҳу ло касаму лав таъламуна аъзим (76-оят)

Яъни: Ва бу, накадар улуғ касамлигини билсайдинглар...
Бу оят келтирилган сура "воқеа"нинг маъноси "мудҳиш ҳодиса"дир. Энди ер юзининг ман-ман деган физикларидан: "Коинотда энг мудҳиш ҳодиса нима?" - деб сўранг, оладиган жавобингиз битта «бу -қора туйнуклар» бўлади. Қора туйнуклар - бу, қазоси етиб, ботиб кетган, ғойиб бўлган йўқолган юлдузларнинг жойлари, мавқеъларидир. Қуръон мўъжизасини, бу ақл бовар қилмас мўъжизани кўрмаётирсизми?
Энди аввал бир юлдузнинг қазоси етиб қайларгадир ботиб кетиши, ғойиб бўлиши воқеасини физика илмининг энг яиги кашфиётлари асосида тадқиқ қилайлик.
Хўш, юлдуз қандай ўлади? Физика ва астро-физиканинг космик тадқиқотлари масалани бугун катта миқёсларда изоҳлаб берди. У ёки бу юлдузнинг энергияси тамом бўлган пайтда, аввало, унинг молекулалари ҳаракатдан қолади ва усти-устига йиқилади. Шунинг орқасида (шу туфайли) юлдуз бузилиб, кичрая бошлайди, маълум бир вақтдан кейин эса, электронлар атом мағизларининг марказига йиқилади. Шу тариқа юлдуз атом мағизлари уюми ҳолига келади. Бу асно юлдуз миллион-миллион бора кичрайган бўлса-да, унинг жозибаси ва тиқинлиги ўзгармаган бўлади. Электронларнинг мағизига йиқилиши, яъни мағзга тушганлиги боисидан мағиздан квантлар, нур тўлқинлари таралади, бу таралиш ритмик ҳолдадир ва бир томирга ўхшаб уради. Бу, ўлаётган юлдузларнинг қалбидаги сўнгга зарбалардирки, ҳар 0,01-0,02 сония сайин тўлқин-тўлқин чиқаётган бу нурлар томир уриши манзарасини эслатгани учун, улар пульсар ("пульс" сўзидан) деб аталади.
Қуёшимиз каби бениҳоя кичик ҳисобланувчи бир юлдузнинг ўлими шундай оқибат билан тугайди.
Агар юлдуз қуёшдан каттароқ бўлса, у бузилган вақтида майдонга келган нейтрон уюмидаги гравитация шу қадар кучли бўладики, бошқа барча нейтронлар унга тоб беролмай эрийди, шиддатли бир жозиба уюми ташкил топади. Бу асно моддий кўриним, квант сифатида ҳам, модданинг атом мағзи сифатида ҳам йўқ бўлган, коинотда кўп жойларда қора туйнуклар қолган бўлади. Воқеа рўй берган нуқтани рус олимлари "юлдуз жойлари", америкаликлар "қора туйнук" деб атайдилар. Хўш, бу туйнукни қандай кўриш мумкин, у бошқа жойлардан қандай фарқланади? Биз даставвал бу тунукни унинг яқинидан ўтган ҳар жисмни ютиб юборишидан, ҳар нарсани сўриб олишидан билдик.
Бостон университетининг профессори Реймо Ровини буни пайқади, доктор Жон Уиллер эса уни "қора туйнук" деб атади. Бу воқеа физик маънода бир гравитацион шок (жозиба туфайли ўпирилиш)дир. Айни чоғда Эйнштейнинг талабаларидан Аубен Хельмер ва Шнейдер коинотдаги мувозанатни ўзаро бир-бирига боғлиқ икки ҳодисага боғлайдилар:
1. Термоядровий кенгайиш. 2. Қора туйнуклар.
Бу туйнуклар атрофидан (яқинидан) ўтган ҳар қандай моддий борлиқ - юлдуз, нур - йўқ бўлмоқда, ақл бовар қилмас жозиба томонидан ютилмоқда. Ҳатто вақт ҳам бу нуқта яқинида тезлашади, унда суръатланиш юз беради, сўнгра у ҳам ютилиб, йўқ бўлади.
Хуллас, "Воқеа" сурасида Оллоҳ бир неча ояти каримада бу ҳақиқатни намунага келтириб, далил қилиб (қасам) маҳшарни таърифлайди:
Ботган юлдузларнинг мавкеъларига касамки,
Ва бу, накадар улуғ касамлигини билсайдинглар
Қуръоннинг бу қадар аниқ мўъжизаси олдида ҳар қандай одам ҳам жамики шубҳа-гумонлардан покланиб, унга қўшилиши муқаррардир, чунки бу илм амрдир. "Юлдуз жойлари" ("би мавоқиъ ун-нужум"), яъни "қора туйнуклар" борасида машҳур физикларнинг (юқорида номлари келтирилган илм аҳлларининг) ғоят қизиқарли тахминлари бор. Баъзилари: "бу туйнуклар моддий борликларни шиддат билан сўриб олиб, оламнинг(коинотнинг) жуда узок—узокларига зарб билан иргитади",— дейдилар. Баъзилари: "Бу туйнуклар сатҳига келиб колган моддий борликлар бошка ўлчовларнинг, бошка маконларнинг ичида ғайримоддий сифатга ўтадилар ",-дейишади. Бу сўнгги нуқтаи назар Қуръонда амр этилган баъзи оламлар ҳақиқатига яқинроқдир.
Ояти кариманинг бошқа ҳикматларига келинса:

а) қиёмат куни, худди "юлдуз жойлари"нинг ақл бовар қилмас сирлари каби, сизларни бошқа маконга ўтказаман, дейилган;
б) ўлим, биз айтганимиздек, йўқ бўлиш эмас: қаранг, йўқ бўлгандек кўринган бир юлдузнинг жойида ҳам қанчадан - қанча ҳикмат тўла бошқа бир ҳаёт сирлари бор. Сиз ҳам ўлдик деганингизда янада қувватлироқ бир ҳаётга юзма-юз келажаксиз;
в) хилқатнинг, яратилишнинг муҳим бир сири воқеаларнинг бошланган йўналишидан орқага қайтиш ҳикматидир.

Магнитик тортилиш баҳсида кўражагимиз каби, коинотдаги ақл бовар қилмас куч модда маконида квантни ишга солиб, миллиард карра миллиард атомни вужудга келтиради. Айни замонда бу қудрат "юлдуз жойлари"да бўлгани каби, янгидан гравитациянинг бир бошқа сири бўлган магнитик тортилишларга айланади. Бор бўлиб, айни йўналишда текис-нотекис истиқоматларга ўта бошлайди.
Ҳақ-таоло бу оятда: "Бу накадар улуғ касамлигини билсайдинглар , - дер экан, шундай қилиб, хилқатнинг буюк қонунига ишора қилгандир. Ҳа, бу оят ҳақиқатан коинотнинг энг тушунарсиз сирларидан бирини очиқ мўъжиза сири доирасида баён этгандир. Маҳшарда маконлардан-маконларга ўтаётганда бу оятнинг сирини шахсан ўз бошимиздан кечиражакмиз, кўражакмиз.