A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Тушда ҳаракатланиш ҳақида (видео)
PDF Босма E-mail

Маълум бўлишича, уйқуда узоқ вақт қимирламай ётиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин экан. Тананинг маълум бир қисми бир неча соат давомида гавданинг оғирлиги остида эзилиши қон томирларини сиқиб, ҳатто ёпиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида организмга қон орқали етказиб бериладиган кислород ва бошқа керакли озуқа моддалар эпидермисгача етиб бормайди. Натижада тери аста-секин қурий бошлайди. Организмда яра шакллана бошлайди. Улар эзилишдан ҳосил бўлган яралар деб аталади.
Халқ орасида улар “ётоқ яралар” деб аталади. Тери остида ёки юмшоқ тўқималарда юзага келадиган бу яралар даволанмаса ёки уларга инфекция тушса, жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ётоқ яралар инсон учун катта хавф туғдиради. Уларнинг олдини олиш учун, яъни тананинг у ёки бу қисмини эзилишдан сақлаш учун гавданинг ҳолатини тез-тез алмаштириб туриш керак. Бунинг учун беморларни парваришлашнинг махсус усуллари ишлаб чиқилган. Масалан, фалажланган касалларнинг гавда ҳолати ҳар икки соатда алмаштириб турилади. Уйқу пайтида гавданинг ҳаракатланиб туриши инсон учун қанчалик муҳим эканлиги йигирманчи асрдаги тиббий кузатувлар натижасида илмий жиҳатдан асослаб берилди. Ваҳоланки, бу ҳодисанинг аҳамиятини кўрсатувчи маълумотларни Қуръон оятларидан ҳам топишимиз мумкин.
Уйқуда эканлар, (кўзлари очиқ бўлгани учун) сен уларни уйғоқ деб ўйларсан. Биз уларни (баданларидан ерга тегиб турган томони чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турурмиз
Каҳф сураси, 18-оят
Бу ояти карима асҳоби каҳф ҳақида, уларнинг узоқ йиллар давомида чуқур уйқуга кетганликлари ҳақида ҳикоя қилади. Оятда Парвардигори олам ухлаб ётган йигитларни ўнг ва сўл томонларга айлантириб турганлиги очиқ-ойдин айтилган. Тиббиёт фани бугунги кунга келиб аниқлаган мана шу муҳим физиологик илмий кашфиётнинг муқаддас китобимизда баён қилинганлиги Каломуллоҳнинг буюк мўъжиза эканлигидан, унинг ҳақ эканлигидан далолат беради.