A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Атомлар ҳам бўлинади
PDF Босма E-mail

Қадимги даврларда, “атомизм назарияси” деган тушунча кенг тарқалган эди. Бу назария Греклар, аниқроғи, бундан 23 аср илгари яшаган Демокрит исмли олим, томонидан илгари сурилган. Демокрит ундан кейин яшаб ўтган олимлар материянинг энг кичик бўлаги атом деб ҳисоблаб келишган. Қадимги Араблар ҳам шу фикрда бўлишган. Арабча зарра сўзи, одатда, атом маъносини билдиради. Яқин ўтмишда, замонавий илм-фан, ҳатто, атом ҳам бўлиниши мумкинлигини кашф этди. Атомнинг янада майдароқ бўлакларга ажралишининг аниқлангани ХХ аср муваффақияти, деб ҳисобланди. Ўн тўрт аср илгари, бу тушунча, ҳаттоки, оддий араб кишиси учун ҳам ғайриоддий эди. У учун зарра дан пастроқ даражани тасаввур қилишнинг ўзи бўлмасди. Шундай бўлсада, қуйидаги Қуръоний оят бу чекловни рад этарди:
Куфр келтирганлар:«Бизга (қиёмат) соати келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Ғойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.” (Қуръон 34:3 )
Бу оят ҳам Худонинг шомил, мукаммал илмига далолат қилади, Унинг ҳамма нарсани, яширин-у ошкора бўлсин, барчасини билиб туришини англатади. Бу оят яна айтадики, Худо барча нарсадан, жумладан, атом (зарра)дан кичикроқ ёки каттароқ нарсалардан ҳам хабардордир. Шундай қилиб, ушбу оят, атомдан кичикроқ нарсалар ҳам мавжуд эканини очиқ айтмоқда. Замонавий илм эса бу фактни, фақатгина, яқин ўтмишда кашф қилди.