A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Океан қаъридаги зулмат
PDF Босма E-mail

Профессор Дурга Рао денгизшунос геолог сифатида жаҳонда тан олинган, у ўз вақтида Жиддадаги Қирол Абдул Азиз Университетининг ҳам профессори бўлган. Ундан қуйидаги оят ҳақида мулоҳаза билдириш сўралган эди:
«Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж ва уни эса  булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир. У қўлини чиқарса, кўра олмас. Кимгаки Аллоҳ нур бермаса, унинг учун нур бўлмас». (Қуръон 24:40)
Профессор Рао айтган эдики, олимлар фақатгина бугунга келиб замонавий жиҳозлар ёрдамида аниқлашларича, океанлар қаърида зулмат бўлиши тасдиқланди. Одам боласи ҳеч қандай ёрдамчи жиҳозсиз 20-30 метрдан чуқурроққа шўнғий олмайди ҳамда океаннинг чуқур жойларида 200 метрдан нарида тирик қолмайди. Бу оят барча денгизларга таъаллуқли эмас, чунки барча денгизни ҳам, зулмат устидан зулмат бўлган қаватларга эга, деб тавсифлаб бўлмайди. Бу, хусусан, чуқур денгиз ёки океанга тегишлидир, зеро Қуръонда буни «қаърсиз денгиздаги зулматлар», деб ифодаламоқда. Чуқур денгизлардаги ушбу қаватма-қават зулматларга сабаб бўлган икки нарса бор:
1. Ёруғлик нури камалакнинг етти хил рангидан ташкил топган бўлади. Ушбу етти ранг қуйидагича: Бинафша, Кўк, Мовий, Яшил, Сариқ, Зарғалдоқ ва Қизил ранглар (БКМЙСЗҚ). Ёруғлик нури сувга тушганида рефракцияланади, яъни синади. Сувнинг юқориги 10-15 метргача қалинликда бўлган қисми қизил рангни ютиб юборади. Шунинг учун ҳам  25 метр чуқурликка шўнғиган ғаввос жароҳатланиб қолса, у ўзидан чиққан қоннинг қизил рангини кўриш имконига эга бўлмайди, чунки қизил ранг бу чуқурликкача етиб бормайди. Шунга ўхшаб, зарғалдоқ ранг ҳам 30-50 метр чуқурликда ютилади, сариқ 50-100 метр, яшил 100-200 метр ҳамда мовий ва кўк ранглар 200 метрдан пастроқда бутунлай ютиб юборилади. Рангларнинг кетма-кет ютилиб бориши натижасида, океан, поғонама-поғона, қоронғулашиб боради, яъни ёруғлик ўринларини қоронғулик эгаллаб боради. 1000 метрдан чуқурроқда эса бутунлай зулматга айланади.
2. Қуёшдан келаётган нурни йўлдаги булутлар қисман ўзида тутиб қолади ва сочиб юборади  ва натижада булутлар остида бир қават қоронғулик ҳосил бўлади. Бу зулматнинг биринчи қавати ҳисобланади. Ёруғлик нури океанга тушганида мавжли юза уни қайтаради, яъни рефлексияланади, шунинг учун океан юзаси ялтироқ бўлиб кўринади. Шундан кўриниб турибдики, нурни қайтарадиган нарса тўлқинлар бўлиб, қоронғуликни келтириб чиқаради. Нурнинг рефлексияланмаган қисми эса океан қаъри томон йўлида давом этади. Шундоқ экан, океанларни икки қисмдан иборат дейишимиз мумкин. Ёруғлик ва илиқлик хусусиятларига эга бўлган сатҳ ҳамда зулматли қаър. Океан сатҳи ва қаърини ажратиб турадиган нарса тўлқинлардир.
Океан ва денгизлар тубидаги сувни ички тўлқинлар қоплаб туради, чунки тубдаги сувнинг зичлиги юқорироқдагига нисбатан каттароқдир.
Зулмат ўлкаси ички тўлқинлар остидан бошланади. Океан қаъридаги бу зулматда, ҳаттоки, балиқлар ҳам кўрмайди; улар фақатгина ўз таналаридан чиққан ёруғликдан фойдаланишади.
Қуръон буни жуда ўринли шаклда тасвирлайди:
«Қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшайдир. Унинг устидан мавж қоплагандир, у(мавж)нинг ҳам устидан мавж».
Бошқача айтганда, ушбу тўлқинлар устида яна бошқа тўлқинлар бор, улар океан сатҳида бўлади. Қуръон ояти давом этади: «...ва уни эса  булут (қоплагандир). Бир-бирининг устидаги зулматлардир».
Юқорида айтиб ўтилганидек, бу булутлар ёруғликни қоронғуликка сабаб бўладиган зулмат қаватларининг биридир. Рангларнинг бирма-бир ютилиши билан зулматлашув кейингиз қаватларда давом этади. 
Профессор Дурга Рао ўз фикрини хулосалаб айтган эди, «1400 йил илгари яшаган ҳар қанақанги кишининг бу ҳодисани шундай фактлар билан тушунтириб бериши ақл бовар қилмас нарсадир. Шундай экан, бу маълумотлар оддий бир манбадан келган бўлиши мумкин эмас».