A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳар бир тирик нарса сувдан яратилган
PDF Босма E-mail

Қуръоннинг қуйидаги оятига эътибор беринг:
«Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?» (Қуръон 21:30)
Илм-фан анчагина ривожланиб олгачгина, ҳужайранинг асосий қисми саналган ситоплазманинг 80% и сувдан иборат экани бизга маълум. Сўнгги тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўп организмлар 50%-90% атрофида сувдан таркиб топган экан, шунингдек, ҳар бир тирик жон яшаш учун сувга ўта муҳтож экани ҳам маълум нарса.
14 аср илгари инсониятга ҳар бир тирик нарса сувдан яратилгани маълум нарсамиди? Унинг устига, ҳар доим сув тақчил бўлиб келган Араб саҳроларида яшаган кишининг шунчалик даражадаги «топқирлиги» қанчалик ҳақиқатга яқин?
Қуйидаги оят жонзотларнинг сувдан яратилганига далолатдир:
«Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди» (Қуръон 24:45)
Қуйидаги оят эса, инсонларнинг ҳам сувдан яратилганига ишорадир:
«У сувдан башар яратган ва уни насл-насаб, қуда-анда қилиб қўйган Зотдир. Роббинг қодир бўлган Зотдир». (Қуръон 25:54)