A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Асалари ва унинг қобилияти
PDF Босма E-mail

Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин. Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди.” (Қуръон 16:68-69)
Вон-Фрисч асаларилар жамоаси ва феъл-атворини ўрганиш бўйича қилган ўзининг тадқиқот иши учун 1973 йилда Нобел Мукофотини қўлга киритди. Асалари янги боғ ёки гулларни топса, қайтиб бориб ўз шерикларига ҳам айтади ва уларни айнан ўша жойга бошлаб келади, бу нарсага “асаларилар рақси” деб ном берилган. Бу ҳашаротнинг ўзига хос ҳаракатларидан мақсад ишчи асаларилар ўртасида маълумот алмашиниш экани илмий жиҳатдан исботланди, бунда уларнинг ҳаракатлари суратга олинди, шу ва бошқа воситалар орқали ўрганилди. Юқоридаги оятларда асалари ўз қобилиятини ишга солган ҳолда Роббисининг осон қилиб берган йўлларини қандай қилиб топиши ҳақида гап кетмоқда.
Юқорида келтирилган оятларда назарда тутилган асаларилар урғочи жинсда эканини билиб олишимиз мумкин (фаъслуки ва кули),яъни, озуқа топиш мақсадида инидан чиқадиган асаларилар урғочи асаларилар экани айтилмоқда. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, аскар ёки ишчи асалари бу урғочи асаларидир.
Шу ўринда бир гап, Шекспирнинг “Генри Тўртинчи” асаридаги баъзи қаҳрамонлар асаларилар ҳақида ҳам гапириб ўтишади, бунда асаларилар аскарлар бўлиб уларнинг Подшохи бўлади. Мана, Шекспир давридаги одамлар асаларини қандай деб билганлари. Улар ишчи асаларилар эркак асаларилар ва улар инига қайтганларида подшохларига ҳисоб бериб туришади, деб ўйлашган. Аслида эса, бундай эмас. Ишчи асаларилар урғочи бўлиб, улар подшохга эмас, балки қироличаларига ҳисоб беришади. Лекин буни аниқлаш учун сўнгги 300 давомида янгидан янги тадқиқотлар олиб боришга тўғри келди.