A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Чумолиларнинг яшаш ва мулоқот тарзи
PDF Босма E-mail

«Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар. Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар», деди». (Қуръон 27:17-18)
Илгарилари, эҳтимолки, баъзи одамлар, Қуръонда келган бу хабар, яъни чумолиларнинг ўзаро гаплашишлари ва мураккаб хабарларни бир-бирларига етказишларини ақлларига сиғдира олмагандирлар. Бироқ  чумолиларнинг яшаш тарзини ўрганиш борасида олиб борилган сўнгги тадқиқотлар илгари инсониятга маълум бўлмаган бир нечта фактларни тақдим этди. Бу тадқиқотлардан маълум бўлдики, барча жонзотлар ва ҳашаротлар ичида яшаш тарзи инсонларникига энг ўхшаб кетадигани чумолилар экан. Буни чумолиларда учрайдиган қуйидаги ҳолатларда кўришимиз мумкин:
(a)    Чумолилар вафот этган шерикларини инсонлар каби дафн қилишади.(а)   
(b)    Уларда мураккаб тузулмага эга меҳнат тақсимоти шакилланган, уларнинг алоҳида иш бошқарувчилари, назоратчилари, ўнбошилари ҳамда ишчилари ва бошқалар мавжуд.(а)   
(c)    Улар ҳар замонда бир ўзаро гаплашиб олиш учун йиғилиб туришади.(а)   
(d)    Уларда ўзаро ахборот алмашинишнинг такомиллашган усули мавжуд.(а)   
(e)    Уларнинг ўз «бозор» лари борки, у ерда нарсалар айирбошлашади.(а)   
Улар узун қишки мавсум учун дон йиғишади, агар дон куртак туга бошласа, улар ўша томирларни қирқиб туришади, гўёки  агар қўйиб беришса, дон чириб қолишини билишадигандай. Агар йиғиб қўйган донлари ёмғирдан туфайли нам тортиб қолса, уларни қуёш нурига олиб чиқиб қўйишади, қуригач яна қайтариб инларига олиб киришади; намлик таъсирида донлар илдиз отиб, кейинчалик сифати бузилишини улар биладигандай гўё.(а)