A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Асал: инсоният учун шифо
PDF Босма E-mail

Асаларилар турли хил гулларнинг шарбатларини истеъмол қилишгач, кейинчалик таналари ичида улардан асал ҳосил бўлади, асални эса мум катакчалардан иборат уяларида сақлашади. Асалнинг асалари қорнидан чиқиши инсониятга фақатгина икки аср олдин маълум бўлди. Қуръонда эса бу хабар бундан 1400 йил илгари айтиб қўйилган:
Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир.” (16:69)
Бизга асалнинг шифобаҳш ҳислатлари кўп экани ва беғализ малҳам эканини фақатгина бугунга келиб аён бўлди. Иккинчи Жаҳон Урушида Совет қўшинлари жароҳатларига асални малҳам қилиб қўйишарди, шунда жароҳатланган жой намлигича сақланар ва ундан бироз чандиқ қоларди холос. Асал ўта зич модда бўлганлиги сабабли, жароҳат ўрнида замбуруғ ёки бактерияларнинг кўпайиши учун ҳеч қандай шароит қолдирмасди.
Англияда хусусий шифохоналарида ҳамшира Керол хоним қўли остида бўлган бедаво кўкрак касаллиги ва Алсгеймер касаллигига чалинган 22 та беморни даъволашда прополис (асаларилар уяларидаги бактерияларга қарши ишлатилвучи) моддасидан фойдаланганида, ҳайратланарли даражада ижобий ўзгаришлар кузатилди.
Муайян бир ўсимлик турига нисбатан аллергияси бор кишига ўша ўсимлик асалидан берилса, унда ўша аллергияга қарши иммунитет ҳосил бўлади. Шу билан бирга асал фруктоза ва К витаминига ҳам бойдир.
Қуръонда келган асал, унинг манбаси ва хусусиятлари ҳақидаги хабарлар, у нозил қилинганидан асрлар ўтиб кашф қилинмоқда.