A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Умуртқа ва қовурға орасидан чиқувчи томчи сув
PDF Босма E-mail

«Инсон нимадан яралганига назар солсин. У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир. У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир» (Қуръон 86:5-7)
Эмбрионал ривожланиш босқичларида, эркак ва аёл жинсий органлари, яъни мояк ҳамда тухумдоннинг ривожланиш жараёни буйрак ёнида умуртқа поғонаси ва 11-12 қовурғалар орасидан бошланади. Кейинчалик улар ривожланишда давом этади; аёллар тухумдони тос суягига келиб тўхтаса, эркаклар мояги эса то эмбрион туғилгунича, чот орқали ўтиб мояк ҳалтаси ҳосил бўлгунича давом этади. Ҳаттоки киши балоғатга етиб, унинг жинсий органлари шакллангач ҳам, ушбу органлар нерв ҳамда қон таъминотини, умуртқа поғонаси ва қовуғалар орасида жойлашган  Қорин Аортасидан олади. Лимфа суюқлиги ҳамда веноз қон ҳам худди шу жойга қайтади.