A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жинснинг белгиланиши
PDF Босма E-mail

Ҳомиланинг жинси қандай бўлиши аёлнинг тухум ҳужайраси эмас, балки эркакнинг уруғи –сперманинг табиатига боғлиқ. Бола, ҳоҳ қиз бўлсин, ҳоҳ ўғил бўлсин, жинси қандай бўлиши 23-хромосомалар ХХ ёки ХY бўлишига мос равишда боғлиқ.
Умуман олганда, уруғланиш пайтидаёқ эмбрионнинг жинси белгиланиб бўлади, қайси жинсда бўлиши эса, тухум ҳужайрани уруғлантирувчи сперманинг жинсий хромосомаси турига боғлиқ. Агар бу “Х” сперма бўлса, ҳомила қиз бўлади, агар “Y” сперма бўлса, ҳомила ўғил бола бўлади.
Албатта, икки жуфтни; эркак ва аёлни яратган ҳам Ўзи. Нутфадан, оқиб тушганда.” (Қуръон 53:45-46)
Нутфа сўзи суюқликнинг бир лаҳзалик миқдори деган маънони билдирса, тумнаа сўзи оқиб чиқмоқ –эякуляция бўлмоқ ёки экмоқ маъносини билдиради.
Шунинг учун ҳам нутфа, асосан, сперма маъносини билдиради, чунки, сперма оқиб чиқади.
Қуръонда айтилади:
У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди? Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди. Бас ундан жуфтни-эркак ва аёлни яратди.” (Қуръон 75:37-39)
Бу ерда ҳам, ҳомиланинг қайси жинсда бўлиши эркакнинг спермасидан чиқувчи томчи сув (нутфатун мин маниййин) га боғлиқлиги яна бир бор таъкидланмоқда.
Баъзи бир қайноналар, одатда ўқил неваралар кўргиси келади, ва агар бола ўғил бўлмаса, келинларини айблашади. Қанийди, ҳомиланинг жинсини белгиловчи омил аёлларнинг тухум ҳужайралари эмас, балки эркакларнинг уруғ ҳужайраси эканини улар ҳам билишса! Шунда биронтасини айблаш керак бўлса, аввало ўз ўғилларини айблаган бўлардилар, зеро Қуръон ҳам Илм ҳам боланинг жинси қандай бўлишига эркакнинг манийси жавобгар эканини кўрсатмоқда.