A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳомиланинг ривожланиш босқичлари
PDF Босма E-mail

Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик. Сўнгра уни мустаҳкам қароргоҳда нутфа қилдик. Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир.” (Қуръон 23:12-14)
Юқоридаги оятда Аллоҳ инсоннинг бир томчи сувдан яратилиб, мустаҳкам қароргоҳ (қараарин макийн) га жойлаштирилганини таъкидламоқда. Бачадон орқа тарафдан умуртқа суяклари билан мустаҳкам ҳимояланган, умуртқани эса орқа мушаклар тутиб туради. Шу билан бирга, эмбрион амниотик суюқлиги бўлган эмбрион ҳалтаси билан ҳам ўралган, ҳимояланган. Хуллас, эмбрионнинг яхшигина ҳимояланган бошпанаси бор.
Ушбу бир томчи сув кейинроқ алақага, яъни ёпишип оладиган нарсага ўзгаради. Бу зулукка ўхшаш нарсага ҳам ишлатилади. Ҳар икки маънонинг ҳам тўғри экани илмий жиҳатдан асосланган, зеро дастлабки босқичларда эмбрион бачадон деворига ёпишиб, чирмашиб олади ҳамда зулюксимон кўринишга эга бўлади. Унинг феъли ҳам қон сўрувчи зулукка ўхшайди, ўзига керакли қон таъминотини йўлдош орқали онасидан олади.
Алақа сўзининг учинчи маъноси қотган қон, лахта қон деган маънони билдиради. Алақа бу босқичда, яъни ҳомиланинг 3-4 ҳафталарида қон томирлари ёпилиши натижасида қон қотиб қолади. Шундай қилиб эмбрион зулюксимон шаклга ўтиш билан бирга, қотган қонга ҳам ўхшаб қолади. Қуръонда келтириб қўйилган тайёр илмни кўринг-у, қуйида келтириладиган, инсониятнинг қийинчиликлар билан эришган илмий хулосаларини кўринг:
1677 йилда Ҳамм ва Ливенҳоик исмли олимлар биринчи бўлиб, инсоннинг сперма ҳужайраси –сперматазоани микроскоп остида кузатишга муваффақ бўлишди. Улар сперма ҳужайраси инсоннинг кичрайтирилган шаклига ўхшаган нарса бўлиб, кейин у янги туғилган чақалоқ кўринишига келгунича бачадонда катта бўлиб боради, деб ҳисобланарди. Бунга перфорация назарияси номи берилган эди. Кейинчалик, тухум ҳужайраси уруғ ҳужайраси (сперма) дан каттароқ экани маълум бўлди ва Де Граф каби бир қатор олимлар эмбрион кичрайтирилган кўринишда тухум ҳужайрада мавжуд бўлган ва ундан шаклланган, деган фикрда бўлишган. Вақт ўтиши билан, 18-асрга келиб, Мопертю ота-она меросхўри назариясини илгари сурди.
Алақа кейинчалик мудға ҳолига ўтади, бу сўз “чайналган нарса (тишлангани кўриниб турган)” ҳамда оғизга сиғадиган сақич каби кичик ва ёпишқоқ нарса, деган маъноларни билдиради. Ушбу таърифларнинг ҳар иккиси ҳам илмий жиҳатдан тўғри. Профессор Кеит Муур гипс моддасидан керакли ўлчамда бир бўлак олиб, эмбрионнинг дастлабки босқичдаги кўриниши ҳолига келтиргач, ундан мудға ҳосил қилиш учун тишлари орасига қўйиб чайнаб кўради. Сўнг буни эмбрионнинг дастлабки босқичлардаги фотосуратлари билан солиштириб кўради. Ундаги тиш излари, кейинчалик умуртқа поғонаси шаклланишида асос бўладиган “сомит” (сомит) га ўхшаркан.
Ушбу мудға кейинчалик суякларга (изаам) айланади. Бу суякларга эса, гўшт ёки мушаклар (лаҳм) қопланади. Кейин Аллоҳ уни бошқа жонзот этиб яратади.
АҚШдаги етакчи олимлардан ҳисобланган, Томас Жефферсон Университети қошидаги Дениэл Институти директори ҳамда Анатомия Бўлими раҳбари Профессор Маршалл Жонсондан Қуръондаги эмбриологияга оид оятлар ҳақидаги фикри сўралган эди. У аввало, Қуръондаг эмбриология ҳақидаги бу оятлар тасодиф бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлайди. Балким Муҳаммад (сав) нинг кучли микроскопи бўлгандир. Қуръон 1400 йил илгари нозил бўлгани ва микроскоплар Пайғамбар Муҳаммад (сав) даврларидан бир неча асрлар ўтиб пайдо бўлгани эслатилганида, Профессор Жонсон табассум қилган ҳолда, биринчи ясалган микроскоплар нарсаларни атиги 10 марта катталаштира олгани бу эса тиниқ кўриниш бера олмаслигини тан олади.
Кейинроқ у айтади: “Менимча, Муҳаммад (сав) ўқиган Қуръон Илоҳий экани ҳақидаги тушунчанинг ҳеч қандай ғалати жойи йўқ”
Доктор Кеит Муурга кўра, эмбрионнинг ривожланиш босқичлари борасидаги замонавий илм белгилаган классификация ўзлаштириш ва тушуниб кетиш учун осон эмас, чунки унда босқичлар рақамли кўринишда, яъни 1-босқич, 2-босқич,  ваҳоказо. Бошқа тарафдан, Қуръондаги тақсимотлар эса эмбрионнинг ривожланиш жараёнида кузатиладиган, бир-биридан фарқли ҳамда ажратиб олиш осон бўлган ҳар хил шаклларга асосланади. Булар ҳомиладорликдаги турли босқичларга асосланган бўлиб, бизга бу борада тўлиқ ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий маълумотларни беради.
Инсоннинг ривожланишидаги эмбриологик босқичлар қуйидаги оятда ҳам тасвирланган:
У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди? Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди. Бас ундан жуфтни-эркак ва аёлни яратди.” (Қуръон 75:37-39)
У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир. Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.” (Қуръон 82:7-8)