A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бармоқ излари
PDF Босма E-mail

“(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.” (Қуръон 75:3)
Иймон келтирмаган кишиларнинг даъво қилишларича, вафот этган кишиларнинг суяклари емирилиб тупроққа қоришиб кетган бир ҳолда, қандай қилиб қайта тириладилар-у, қиёмат кунида қандай қилиб ҳар бири кишини таниб олиш мумкин бўлади? Барча нарсага қодир Аллоҳ бунга жавобан, нафақат суякларимизни йиғишга қодир эканини, балки бармоқларимиз учларигача қайта тиклашга ҳам қудрати етишини билдирмоқда.
Кишининг шахсиятини аниқлаш борасида гапирар экан, Қуръон нега айнан бармоқ учлари ҳақида тўхталмоқда? 1880 йилда, Сер Франсис Голт олиб борган тадқиқотдан сўнг, бармоқ изларидан фойдаланиш кишилар шахсини тасдиқловчи илмий усулга айланди. Бир кишининг бармоқ излари дунйодаги бошқа ҳеч кимники билан айнан бир хил бўлмас экан, ҳаттоки эгизакларда ҳам. Шунинг учун ҳам бутун дунйода, полиция жиноятчиларни аниқлаш борасида бармоқ изларидан фойдаланади.
Бир минг тўрт юз йил илгари, ҳар бир кишининг бармоқ излари бетакрор эканини ким билган бўлиши мумкин? Жавоб аниқ, буни  бирон кимса билган бўлиши мумкин эмас, магар Яратувчининг ўзи!