A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Теридаги оғриқни сезиш ресепторлари
PDF Босма E-mail

Оғриқ ва ҳис қилиш сезгилари фақатгина мияга боғлиқ деб ҳисоблаб келинар эди. Сўнгги кашфиётлар эса  терида ҳам оғриқ ресепторлари бор эканини тасдиқламоқдаки, киши уларсиз оғриқни сезмас экан.
Шифокор куйишдан жабрланган беморни текшираётганида, куйиш даражасини аниқлаш учун игнасимон нарсани санчиб кўради. Агар бемор оғриқни сезса, шифокор ҳурсанд, чунки бу нарса куйиш терининг юза қисмида эканини ва оғриқ ресепторлари ҳали зарарланмаганини кўрсатади. Мабодо бемор ҳеч қандай оғриқни сезмаса, бу куйиш терининг ичига ҳам ўтганини ва ундаги оғриқ ресепторлари ўлганини билдиради.
Қуйидаги оятда Қуръон терида оғриқ ресепторлари борлигини очиқ-ойдин кўрстади:
«Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритамиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким Зотдир». (Қуръон 4:56)
Таиланддаги Чианг Маи Университети Анатомия Бўлими Раҳбари Профессор Тагатат Тежасен оғриқ ресепторларини ўрганишга узоқ вақт сарф этди. Қуръонда бу илмий факт бундан 1400 йил илгари айтиб қўйилганига дастлаб ишона олмади. Кейинроқ, у Қуръондаги ушбу оятнинг таржимаси билан танишгач, ундаги илмий дақиқликни кўриб жуда таъсирланди. Саудия Арабистонининг Рийод шаҳрида Қуръон ва Суннатдаги Илмий Мўъжизалар мавзусида бўлиб ўтган 8-Тиббиёт Анжуманида у қуйидагини фахр билан эълон қилди:
«Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг Пайғамбаридир».