A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мўъжизалар ҳақида
PDF Босма E-mail

Қуръонда келган илмий фактларни тасодифга йўйиш соғлом ақлга тўғри келмайди, ва ҳақиқий илмий ёндашувга зид бўлади.
Батаҳқиқ, Қуръондаги илмий дақиқликни Қуръоннинг ўзи баралла эълон қилиб қўйган:
«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» (Қуръон 41:53)
Қуръон қуйидаги оятда, барча инсонларни коинотнинг яратилиши ҳақида бир тафаккур қилиб кўришга чорлайди:
«Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор». (Қуръон 3:190)
Қуръондаги илмий далиллар унинг Илоҳий эканини тасдиқламоқда. Ўн тўрт аср илгари, бу даражада салмоқли илмий далилларни ўзида мужассам қилган мана шундай бир китобни ёзишга ҳеч бир одам боласи қодир бўлмаган.
Шуларнининг барчасини ҳисобга олиб бўлсада айтамиз, Қуръон илмга бағишланган эмас, балки оятлар – белгилар, ишоралар, мўъжизалар, аломатлар китобидир. Ушбу оятлар инсонни ердаги ҳаётидан мақсадни англашга ва табиат билан уйғунликда яшашга чорлайди. Қуръон, ҳақиқатда ҳам, бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Роббиси – Аллоҳдан келган Илоҳий кўрсатмалар мажмуидир. У барча пайғамбарлар, Одам, Мусо, Исо ва Муҳаммад (алайҳимуссалом) ларнинг умумий йўли, яъни Аллоҳнинг биру бор Илоҳ эканига асосланган таълимотни олиб келган.
«Қуръон ва замонавий илм» мавзусида қанча-қанча жилдлаб китоблар ёзиб бўлинган, ёзилмоқда ва тадқиқотлар олиб ҳам борилмоқда. Аллоҳ насиб этса, ушбу уринишимиз кишиларни барча нарсага қодир бўлган Аллоҳнинг сўзига янада яқинлаштирар деган умиддамиз. Ушбу китобчада Қуръонда келган илмга оид хабарларнинг озгина қисмигагина тўхталиб ўтдим, халос. Мавзуни тўла-тўкис ёритиб бердим деб айта қила олмайман.
Профессор Тежасен Қуръондаги биргина оят – мўъжизадан таъсирланиб Исломни қабул қилди. Баъзилар ўнта мўъжиза талаб қилишлари, баъзилар эса  Қуръоннинг ҳақиқий Илоҳий таълимот эканини тан олиш учун юзлаб оят – мўъжизаларни талаб қилишлари мумкин. Кимлардир минг-минглаб мўъжизалар келтирилса ҳам, Ҳақиқатни тан олишни истамайдилар. Қуръон бундай жоҳилларни қуйидагича тасвирлайди:
«Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар». (Қуръон 2:18)
Қуръонда шахс учун ҳам жамият учун ҳам ҳаёт тарзи борасида шомил кўрсатмалар мавжуд. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, қуръоний таълимот кишилар ихтиро қилган ҳар қанақанги «изм»лардан холидир, улардан олийдир. Яратувчининг Ўзи кўрсатиб берган тўғри йўлдан афзалроғини ким ҳам кўрсата оларди?
Ушбу камтарона ишимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилишини тилайман ҳамда Ўзининг марҳамати ва ҳидоятини бизларга насиб этишини сўрайман, омин.