A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон: коинотнинг пайдо бўлиши
PDF Босма E-mail

Замонавий космология фани назарияси ва кузатувлари маълумотларига кўра, бутун коинот, аввалбошда «тутун»дан бошқа нарса эмас эди (яъни  қуюқ қора ва иссиқ газли таркиб). Бу замонавий фаннинг тан олинган (мутлақ) тамойилларидан биридир. Бугунги кунда олимлар шундай «тутун» қолдиқларидан шаклланаётган янги юлдузларни кузатмоқдалар(10 расм). Кечқурун биз кўрадиган ёритувчи юлдузлар ўша «тутун» ичидаги бутун бир коинот. Қуръонда Аллоҳ дейдики:

«Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга юзланиб...». (41:11)

Чунки осмонлар (қуёш, ой, юлдузлар, сайёралар, галактикалар ва б.) ва Ер шу айни бир «тутун»дан пайдо бўлган, яъни Ер ва осмонлар чамбарчас боғлиқ бўлган бирлик (мавжудлик) эди. Сўнг ушбу бир турдаги «тутун»дан улар шаклланиб, бир-бирларидан ажралиб кетди.

Қуръонда Аллоҳ дейди: «Кофир бўлган кимсалар осмонлар ҳам, Ер ҳам тўсиқ (бир бутун) бўлганини, бас, Биз уларни очиб юборганимизни... кўрмадиларми (билмайдиларми)?» (21:30)

Др. Алфред Кронер − дунёдаги машҳур геологлардан бири. Бу киши геология фанлари профессори ҳамда Германиядаги Йоханс Гутенбура Университетининг Геофанлари институтидаги Геология бўлими мудиридир. Олим дейди:
«Муҳаммаднинг қаердан келганини ўйлайман... Мен у кишининг коинотнинг пайдо бўлиш унсурини билиши, деярли, имконсиз деб ўйлайман. Чунки  олимлар сўнгги йиллардагина ривожланган, мураккаб технологиялар ёрдамида буни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Шундан келиб чиқиб, у қаердан билган экан, деб ўйлаб қоламан».
У яна дейдики: «1400 йил олдин ядро физикаси ҳақида ҳеч қандай билимга эга бўлмаган бир киши, менингча, Ер ва осмонлар бир хил унсурга эга эканлигини таваккал қилиб хаёлан айтиши умуман мумкин эмас».