A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ҳобил
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Икки ўғил ва икки қиз

1

Одам ва Ҳаввонинг барча болалари кенг ерга тушганидан кейин, улар ўз болалари ва зурриётларини ерда юриб, Аллоҳнинг ризқини ейишларини ва ушбу янги жойни такомиллаштиришга қилган саъй-ҳаракатларини кўришни хоҳладилар. Она (Ҳавво онамиз) қоринларида Аллоҳнинг изни ила ҳомиладор бўлдилар, яъни кичкина болалар пайдо бўлди. Биринчи галда ўғил дунёга келди. У Қобил бўлиб, у билан бирга биринчи қиз (фарзанд) Қобилнинг эгизак синглиси эди. Иккинчи бўлиб Ҳобилни эгизак синглиси билан бирга дунёга келтирдилар. Шундай қилиб, Одам ва Ҳавво хурсанд бўлдилар. Аллоҳ уларга болалари туғилиши неъматини ато этди. Улар икковлари кичик болаларини яхши кўрар ва уларга меҳрибон эдилар.

Ишлаш учун ҳаракат

Ҳавво онамиз эгизакларни дунёга келтиргандан кейин ака-укалар ота-оналарининг хизматида катта бўлдилар. Ўзаро меҳр-муҳаббат ва ака-укачилик ришталарини боғладилар. Сўнгра катта бўлиб кўрдиларки, ҳаёт ишлашга, ҳаракат қилишга ва интилишга ундар экан. Шундай экан Қобил ва Ҳобил бу ер юзида ризқ, яхшиликлар ва бахт-саодатни излаб ҳаракат қилишлари лозим эди. Қобил ерда экин ва яхши егулик ўсиши мумкилигини кўрди. Ҳобил Аллоҳ инсониятга улардан бошқа қўйлар, эчкилар каби махлуқотларни неъмат қилиб берганини кўрди ва уларни боқишни хоҳлади.

Шундай қилиб, у қўй боқувчига айланиб, акаси билан бирга (ўзларининг қўл остиларидаги иш) қўл меҳнатлари билан ҳаёт кечира бошладилар.

Одам икки ўғли билан

Оила тинчлик ва хотиржамликда яшади. Қобил ва Ҳобил катта бўлдилар, икковлари ҳам ўзларининг завжалари (жуфт) бўлишини хоҳладилар. Аллоҳ оталари Одамга ҳам ўғиларига бунинг хабарини беришни, яъни Қобилга Ҳобилнинг синглисини жуфт қилиб олиши ва Ҳобилга Қобилнинг синглисини жуфт қилиб олиш таклифини эслатди. Шундай қилиб, ҳамманинг хоҳлагани ҳақли бўлди, хилқатнинг бошланишида бундан бошқа ечим йўқ эди. Ундан кейин бу иш ҳаром қилинди. Шундай қилиб, Одам алайҳиссалом ўғилларига бу хабарни етказди. лекин қизиқ: бу иш тугадими? Ёки ҳар бир ўғил отаси Одам алайҳиссалом таклиф қилган қизга уйланадими? Ёки бу уйланиш тугамадими? Ҳақли бўлмадими?

Қобилнинг норозилиги

Жавоб шундай: уйланиш оталари хоҳлагандек бўлмади, бунинг сабаби шундаки, Ҳобил олиши керак бўлган Қобилнинг синглиси нариги қиздан чиройлороқ эди, Қобил ўзининг чиройли синглисидан бошқасига уйланишни хоҳламасди. Шундай қилиб бу қисматга рози бўлмади. Қобилнинг норозилиги, яъни Ҳобилнинг синглисига уйланмаслигининг ва бу ишни қатъиян рад қилишига сабаб қизнинг чиройи эди. Ака-ука орасида кураш авж олди... Ота эса, ҳайрат ва хавфда қолди. Нима қилиши керак? Нима иш қилиши керак? Бу кураш Аллоҳ суймаган бир ёмонликкача етиб боришидан қўрқар эди, албатта бу иш бахтиёр оилага фойдали бўлмасди.

Ечим

Кунлар ўтди, саййидимиз Одам бу жумбоқнинг ечимини билмасди. Аллоҳ низолашган ака-ука орасида одил ечимни тақдим этди, яъни Қобил ва Ҳобил ҳар бири Аллоҳ учун қурбонлик қилишлари ва бу қурбонликни Аллоҳ қабул қилса, хоҳлаган қизларини олишлари мумкин эди. Шундай қилиб, Қобил ўзининг зироатидан буғдойни тақдим этди. Ҳобил ўзи боқадиган чорва молларидан яхшисини тақдим этди...

Икковлари ҳам натижани кутардилар. Қизиқ Аллоҳ кимнинг қурбонлигини қабул қиларкин? Қобил тақдим этган ерининг махсулини қабул қиладими? Ёки Ҳобил тақдим этган энг яхши чорва молиними?

Натижа

Икки ўғил Аллоҳдан қабул қилишини сўраб дуо қила бошладилар, ҳар бири чиройли ечимда зафар қозонишни умид қиларди, ҳар бири ўзининг қурбонлиги Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлишини орзу қиларди. Ҳобил Қобилдан кўра, муваффақиятли, яъни унинг иши мақсадга мувофиқ эди. Чунки отаси тақсим қилган нарсага ва аввалги масалада ака-ука орасида низо пайдо бўлгандан кейин Аллоҳ ваҳий қилган нарсага рози бўлган эди. У тақволи эди.

Аллоҳ солиҳ ва тақволи бўлган Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилиб, Қобилнинг қурбонлигини қабул қилмади, чунки у ўз ишида ихлос қилмади. Отасининг буйриғига итоат қилмади, шунда у укасидан ажради. Аллоҳ таоло унинг қурбонлигини рад этганининг сабаби мана шу эди.

Ёмон ният

Икковлари шу натижани билгандан ва Аллоҳ Ҳобилнинг қурбонлигини қабул қилгандан кейин эса... Қобил нафрат ва ҳасадга тўла қалбида ёмон ниятни қасд қилиб қўйди. Унинг укаси Ҳобилни олдига бориб, қичқирган ҳолда унга: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деб ваъда беришдан бошқа чораси йўқ эди. У орзулари ушалган бахтли укасини ўлдиришни ва Аллоҳ ундан кўра кўпроқ яхши кўрадиган ука билан душман бўлишни хоҳларди. Қобил укасини ўлдириш, адоват ва ёмонликни ният қилган ҳолда бир неча кун яшади. Лекин укасини ўлдиришга ҳақлимиди? Қобилнинг ниятини билган уканинг ҳолати қандай бўлиши мумкин эди?

Ҳобилнинг жавоби

Ҳобил акаси Қобил хоҳлаган нарсани эшитди, бу иш қурбонлик ва насиҳатга муҳтожлигини билди. Акасини ғазабланган ҳолда кўрди. У натижадан қайғуда эди. Ҳобил акасининг олдига келди ва оҳиста шундай деди: Эй акам! Агар мени ўлдирсанг, бахли бўлиб қолмайсан, бу ишиннг сенга ҳеч фойда бермайди. Сени бахтсизлигинг ва ҳасратинг сабаби мен эмасман. Балки сен эй акам, биласанки Аллоҳ солиҳ тақводорлардан бошқаларни (амалларини) қабул қилмайди, сен Аллоҳга ва бизга насихат қилиб тўғри йўл кўрсатган отамиз Одамга итоат қилишни рад қилдинг. Албатта мен сендан кучлироқ бўлсам ҳам сени ўлдиришга ҳаракат қилмайман, чунки мен шайтоннинг фитнасига жавоб қилмайман.

Ҳобил акасини бу ният қилган қабиҳ жиноятидан узоқлаштириш учун унга насиҳат қилишда давом этди.

Ҳобилнинг тақдири

Қобил билан бирга бўлган насихат фойда бериб, унга таъсир кўрсатмади. Аллоҳ у билан укаси орасида ҳукм қилганди. У роббисига осий бўлиб, укасига ёмонликни қасд қилди. Оталари уларга масаланинг тўлиқ ечимини кўрсатган эди, у шунингдек отасига ҳам осий бўлди. Укаси ундан кейин ҳам насиҳат қилганда бу фақат унинг нафрати ва макрини зиёда қилди.

Соатлар ўтиб, ўша вақт келди. Ғазаб энг юқори нуқтада Қобилнинг бошига етди. Укасини ўлдириш учун келиб, унга ҳал қилувчи зарбани берди ва уни қаттиқ урди. Ҳобил ерга ўлик ҳолда ҳаракатсиз йиқилди. Ҳобил ўлди... Қобил уни ўз қўли билан ўлдирди. Қасд қилган ёмон ниятини амалга оширди. Ўткинчи чиройни деб қабиҳ жиноятга қўл урди.

Пок ўлим

Одам алайҳиссалом ўғли Қобил ишини қилиб бўлганини билди ва Ҳобилнинг пок жасади жонсиз ва ҳаракатсиз ҳолда ерда ётганини тушунди. Ҳобил ер юзидаги илк шаҳид бўлган ҳолда ўлиб бўлди. Бу борлиқдан ғойиб бўлди, ака-укачилик бунга шифо бўла олмади.

Ҳобил ўз акасини ўлдиришдан бош тортганди, акасини ёмонликдан қайтариш учун унга насиҳат қилишни хоҳлаганди, ўзини ўзи бошқалар ҳидоят топиши учун қурбон қилишни хоҳлаган эди. Қурбон бўлган киши Аллоҳ уни ақл, жисм ва ҳикмат, ота-онанинг ризоси ва азиз бўлган яратувчининг муҳаббати билан ризқлантирган киши эди. Унинг барча ишлари ўзгаларни ҳидоят қилиш учун бўлган эди.

Илк ҳодиса

Жиноят ва ўлим ҳодисаси шундай якунланди. Бечора ота эса, ҳасадгўй ва осий акасига насиҳатдаги ҳаққини адо этган ўғли учун маҳзун бўлди. Аллоҳ илк ҳодисани башарият учун оламлар Роббисидан илк сабоқ бўлиши ва Аллоҳ тақво борлардан бошқа ҳеч кимдан яхши амалларини қабул қилмаслигини, инсонлар жоҳилларга ажр ёки бирор нарса талаб қилмай эвазсиз насиҳат қилишда масъуллигини, ўзгаларни азиятларига сабр қилиб уларни ҳидоят қилиши кераклигини, тўғри йўлни билмайдиган барча кофирларни ҳидоят йўлида қурбон қилишини билишлари учун намоён қилишни хоҳларди. Қизиқ, лекин қотиллик ишидан кейин нима бўлди? Қотилни яширган Аллоҳнинг бу ишининг мақсади нима эди?

Аллоҳ қарғани жўнатди

Қобил укасининг жасадини қандай яшириб, ундан халос бўлишни билмасди, уни орқасидаги ҳалтада кўтариб нима қилишини билмай қолди. Аллоҳ бу пок ва кароматли жасадни ҳимоя қилишни хоҳларди. Бир қарғани жўнатди у ўзидан бошқа қарғани кўтариб олган эди, уни ерга қўйди, сўнг тупроқдан бир жой кавлади ва жасадни у ерга кўмди, буларнинг барчаси Қобилнинг кўз олдида содир бўлди. Бу унинг надомат ва ҳасратини зиёда қилди, қарға ундан кўп нарсани биларди?! Бўғилган овоз, азобланган қалб ва ҳаловатсиз нафас ила шундай деди: “Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўла олмадим-а”.


Мана энди...

Қиссанинг охирида эса, келинглар эй кичик суюклиларим! Уни чиройлироқ услуб ва янги сўзлар билан бошидан ўқиймиз. Қуръони Каримга марҳамат қилинглар, ўзининг абадий сўзлари ила қиссани бизга ҳикоя қилади:

Аллоҳнинг номи ила қувилган шайтондан паноҳ тилайман.

“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: «Албатта, мен сени ўлдиражакман», деди. Бириси: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир.

28. Агар сен мени ўлдириш учун қўл кўтарсанг, мен сени ўлдириш учун қўл кўтармасман. Мен, албатта, оламларнинг Робби Аллоҳдан қўрқаман.

29. Мен, албатта, менинг ҳам гуноҳимни, ўзингнинг ҳам гуноҳингни олиб кетишингни, шу сабабдан дўзах аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Ана ўша золимларнинг жазосидир», деди.

30. Нафси унга биродарини ўлдиришни яхши кўрсатди. Бас, уни ўлдирди. Шу сабабдан зиёнкорлардан бўлди.

31. Аллоҳ ер юзида кезиб юрган қарғани унга биродарининг ўлигини қандай кўмишини кўрсатиш учун юборди. У: «Шўрим қурсин! Мана шу қарғачалик бўлиб, биродарим ўлигини кўма олмадим-а?!» деди. Бас, у надомат қилувчилардан бўлди”.

(Ояти кариманинг сиёқидан кўриниб турибдики, қотил биродарини ўлдириб қўйгандан кейин нима қиларини билмай қолган. Ўликни кўмиш кераклиги хаёлига келмаган. Чунки аввал ўлик бўлмаган. Бу ер юзидаги биринчи ўлик эди. Ривоятларда келишича, шу пайтда Аллоҳ унга ўликни кўмишни ўргатиш учун икки қарғани юборган. Улар қотилнинг олдида урушиб, бири иккинчисини ўлдирган. Сўнгра қотил қарға ўлган қарғани ерни кавлаб кўмган).

Ана энди эй укаларим, сингилларим ва суюклиларим бу қиссадан ибрат ва сабоқ олиш ва Ҳобилдан ўзгаларни ҳидоят қилиш йўлидаги қурбонлигидан ҳудди аввалги қиссада ўрганганимиз ҳақида нима деб ўйлайсизлар? Иймонимизни қандай сақлаймиз? Аллоҳ лаънатлаган иблисга қандай қаршилик кўрсатамиз? Сизларни бир овоздан айтганингизни эшитяпман. (сизлар қиссани) Чиройли ҳис қилганингиз учун раҳмат, охирги дуоимиз олалар роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин! Вассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.