A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Нуҳ алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Бутларга ибодат қилиш

Ер юзида инсонлар кўпайиб кетдилар, улар узоқ вақт (шундай ҳолда) яшадилар. Шу вақтда Аллоҳдан узоқлашдилар, Аллоҳ маъбуд (ибодат қилинувчи Зот) ва Роббилари эканини унутдилар, ана шу инсонлардан бўлган бир қавм куфрни ошириб юбордилар, жуда ҳам чуқур залолатга кетдилар, оламдан ўтган солиҳ кишилар кўринишида бутлар ясадилар, Аллоҳни қўйиб ўша бутларни илоҳ қилиб олдилар, улардан яхшилик тиладилар ва улардан ёмонлик узоқлашишини сўраб (бутларга) дуо қилдилар, бу илоҳларни кўплаб номлар билан номлагандилар. Ушбу бутларни Вудда, Суваъ, Яғус, уларни баъзида Яъуқ, Наср каби номлар билан атардилар. Бу эса  бузуқ кайфиятлари ва жоҳилиятлари, солиҳларга нисбатан хато муносабатларни ёқтирганликларидан эди. Аллоҳ уларга инъом қилган ақлларидан фойдаланиб, фикр юритмай иш тутгандилар.

Аллоҳнинг раҳмати

Эй қаҳрамон укаларим! Албатта, Аллоҳ бандаларидан бирортасини унутмайди. Унинг инсонларга раҳмати шуки, уларга ҳақ йўлни ўргатиш ва уларни Исломга даъват қилишлари учун элчилар ва пайғамбарлар юборади.

Шу тариқа Аллоҳ таолонинг раҳмати кириб келди, уларга ўзлариинг ичларидан элчи қилиб бир Пайғамбарни юборди. Бу жоҳилларга Аллоҳ ҳидоятчи қилиб юборган киши ким эди? Жоҳиллик билан   зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган, кўрмайдиган ва эшитмайдиган бутларга ибодат қилувчиларни ҳидоят қилиш учун ўзини қурбон қилган киши ким эди? Ҳозир ушбу инсон ким эканлигини кўрамиз?...

Пайғамбар ким?

Эй кичик суюклиларим! Албатта, у ўзларининг ораларидаги бир кишидир, унинг исми Нуҳ бўлиб, уларнинг ораларида энг афзал ақл ва буюк хулқ-атвор билан ажралиб турарди. У ақли билан фикр қилди ва бутлар шунчаки тош бўлиб, дуоларимизни эшита олмайди ёки биздан азиятни кетказа олмайди-ку, қандай қилиб ўз қўлимиз билан ясайдиган тошларга ибодат қиламиз, деб тўғри ўйлади ва Албатта, бутларга  сиғиниш аҳмоқона залолат эканлигини тушунди. Нуҳ (алайҳиссалом) Аллоҳ унга соғлом фикр ва илм ато этган киши эди. Бу борлиқни бир илоҳ яратгани ва у Аллоҳ экани, у ибодат қилиш керак бўлган Ягона илоҳлигини, фақат унинг ўзига даъват қилиш кераклигини биларди. Лекин Нуҳ Аллоҳга иймон келтириш билан кифояланиб қолмади. Балки инсонларни, худди Аллоҳ унинг ўзига билдириб, неъмат қилиб берганидек, Исломга даъват қилишни хоҳлади.

Унинг даъвати нима экан?

Агар ҳозир сиз, нима учун инсонларни даъват қилишни хоҳлаяпти? Уларни нимага даъват қилади? деб сўраганингизда, барчангиз Нуҳни элчи ва пайғамбарлигини, у инсонларни ҳақ йўлга даъват қилаётганини билиб олар эдингиз. Чунки Аллоҳ таоло уларга қоронғуликдан ёруғликка чиқариб олиш ва куфрдан иймонга чақириш учун элчи қилиб юборганди. Бу ишни у Роббимиз таоло хоҳлаганидек бажарарди, албатта, у инсонларни ўзи иймон келтирган Аллоҳга ибодат қилишга, залолат ва куфрни тарк қилишга    даъват қиларди.

У қандай даъват қиларди?

Шундай қилиб, саййидимиз Нуҳ (алайҳиссалом) қавмини даъват қила бошлади, уларга ўзлари сўзлашадиган тилда сўзларди, у шундай дерди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ». «Эй қавмим, агар ораларингизда бўлган ва чиройли ҳолатларида яшаган ҳамда фақатгина Аллоҳга таолога даъват қилган солиҳларни яхши кўрсангиз, бутларга ибодат қилишни тарк этинглар». Уларни мана шундай очиқ ва тушунарли ҳамда юмшоқ тилда ва ёқимли сўзлар билан даъват қиларди,   уларга чиройли мавъиза ила сўзларди, уларга Ислом даъватини ҳикмат ила мукаммал етказарди, яна уларга шундай сўзларни ҳам айтарди: «Эй қавмим! Аллоҳга иймон келтирмаган кишини Аллоҳ Қиёмат кунида азоблайди; Аллоҳга ибодат қилган кишини Аллоҳ Жаннатга киритади... Эй қавмим, иймон ва Жаннатга шошилинглар.

Қавмининг жавоби

Лекин Нуҳ қавмидаги кофирларнинг жавоби қандай бўлди?... улар шундай дедилар: «Нима учун ягона Аллоҳга ибодат қилишимиз керак? Қиёмат куни нима ўзи? Сен ўзи бизга ўхшаган одамсан-ку, агар Аллоҳ бизларга элчи юборишни хоҳлаганида Ўз фаришталаридан бирини юборарди». Нуҳ ўз даъватини шундай деб давом эттирди: «…албатта Аллоҳ ибодатга энг ҳақли Зотдир, у бизни яратди ва ризқлантирди ва Ўзи бизни ўлдиражак, сўнгра Қиёмат куни деб аталувчи кунда ҳисоб-китоб қилиш учун яна тирилтиради, мўминларни Жаннатга, кофирларни дўзахга киритади, элчининг сизлар каби инсон эканлиги ҳеч ажабланарли эмас».

Албатта, бу уларни тинимсиз, кеча-ю кундуз даъват қилган саййидимиз Нуҳнинг чиройли сўзларидир... Лекин Нуҳ қавми иймон келтиришлари учун ҳужжат сўрашни ўйлаб топдилар, қизиқ, у нима экан?

Хунук баҳона

У билан бирга оз сонли фақир ва қулларгина иймон келтирдилар... Кофирлар элчиларига шундай дедилар: «Эй Нуҳ! Қара, сен билан иймон келтирганлар ким экан? Албатта, улар фақир ва қулар ҳамда оз ризқ эгалари, яъни камбағаллардир, холос. Улар катта мол-дунёга эга эмаслар, агар сен бизни ўзинг келтирган янги дийнга иймон келтиришимизни хоҳласанг, мана бу камбағаллар қавмини ўзингдан узоқлаштир, агар улар биз бойлар эга бўлган ақл ва мол-дунё эгаси бўлганларида, бу Исломдан узоқ бўлардилар, агар сен бизни даъват қилаётган нарсанг яхши бўлганида эди, биз, катта мол-дунё эгалари, сенинг даъватингга жавоб қилиш ва иймон келтиришда улардан олдинда бўлардик».

Менинг даъватим кенг қамровлидир

Кофирлар ўзларининг жоҳилликлари ва нодонликларига далолат қилувчи хунук узрларини билдиргандан кейин саййидимиз Нуҳ (алайҳиссалом) ожиз бўлиб қолмади, балки уларни ҳидоятга чақиришда давом этди: «Эй қавмим, албатта, менинг даъватим сизлардан бой-камбағал барчаларингизни қамраб олгандир. У сизлардан бўлган барча инсонга тааллуқлидир, қандай қилиб мен Аллоҳга иймон келтирган ва бутларни тарк этган мўминларни қувиб юбораман? Эй қавм, ақлингизни йиғиб олинг, яхшилаб ўйлаб кўринг, уни сизларга Аллоҳ фикрлашингиз ва иймонга келишингиз учун неъмат қилиб юборгандир. Қаранглар-чи... сизларга бирор зарар беряптими бу бутлар ёки фойда беряптими? Ундан бирор нарса талаб қилсангиз, сизларни кўряптими ёки эшитяптими? Эй қавм, Аллоҳдан бошқасига ибодат қилманглар, У яратувчи, ризқлантирувчи, ижобат этувчи ва якка ўзи қонун (ҳукм) чиқарувчидир».

Баҳснинг ниҳояси

Улар орасидаги баҳс-мунозара кучайиб кетгач, ихтилофлар кенгайиб кетди, жоҳил кофирлар, ниҳоят, шундай дедилар: «Эй Нуҳ, батаҳқиқ, сен биз билан тортишдинг, кўп тортишдинг. Энди, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир». Нуҳ (алайҳиссалом) уларга раддия билдирди: «Сизлар жоҳиллик ва аҳмоқликни ошириб юбордингиз, мен кимманки, сизларни азоб ва дўзахга олиб бораман? Албатта, мен сизлар каби инсонман, Аллоҳга ибодат қилиб, Унга бирор нарсани шерик қилмасликка даъват қиляпман, агар Аллоҳга иймон келтирсангиз, сизларга Жаннатних шхабар қиляпман, буларнинг барчаси Аллоҳнинг қўлида, агар хоҳласа, куфр келтирганингиз учун сизларни бу дунёда ёки дунё ва охиратда (яъни икки дунёда) азоблайди». Эй биродарларим, албатта, Аллоҳ пайғамбарларни кофирларнинг нодонлигига ва уларнинг озорларини кўтара олишга сабр ҳам ато этгандир.

Аллоҳнинг ваҳийи

Саййидимиз Нуҳ (алайҳиссалом) узоқ вақт сабр қилганларидан кейин (У зотнинг элчиликлари  950 йил давом этди)  қавмининг куфри ва жоҳилликларидан,   кеча-кундуз ва ошкора-ю пинҳона қилган даъватидан кейин ҳам мўминларнинг   камлигидан Аллоҳга шикоят қила бошлади. Шунда Аллоҳ унга ваҳий юборди: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас». Шунда Нуҳ Аллоҳдан фожир бўлган, ақлларини тарк этиб, бутларга, ҳавои нафсга ва шайтонга эргашган кофирларни ҳалок қилишини сўраб  шундай дуо қилди: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин; Албатта, сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқани туғмаслар». Ёки улардан бирортасини қолдирмагин, чунки улар ўзлари каби кофирларни дунёга келтирадилар.

Кеманинг ясалиши

Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилиб, унга катта кема ясашни буюради. Нуҳ қавмидан узоқлашиб уни ясай бошлади, улар (кофирлар) ўтиб кетаётганларида у (Нуҳ) ясаётган (кемани) эди, улар шундай дедилар: «Сенга нима бўлдики, кеча элчи (Аллоҳнинг элчиси) эдинг, бугун дурадгор бўлдингми? Кемани ким учун ясаяпсан? Уни кўтара оладиган денгиз қаерда? У кемадан узоқда-ку… Лекин Нуҳ уларнинг кулгуларига сабр қилиб, ўз ишини тугатди. Аллоҳ таоло кемага мўминларни ва тирик махлуқотларнинг барчасидан икки жуфтдан чиқаришни талаб қилди. Албатта, Аллоҳ унинг қавмига тўфон (ёки уларни ғарқ қиладиган даражада кўп сув) юборади, чунки улар Аллоҳга куфр келтирдилар, Унинг элчиси бўлган Нуҳнинг даъватини қабул қилмадилар. Нуҳ ишни бажарди, ёмғир ёға бошлади, Нуҳ мўминлар билан бирга кемага минди… кема сувнинг юқорисига кўтарилди.

Сувнинг устида

Сув мавжлари кофирларни ютиб юбора бошлади ва уларни тўлқинлари орасида чўктирди, Нуҳ баланд кемадан чўкаётган инсонларга қаради… Улар орасида ўғлини кўрди: «Эй ўғлим! Сувга чўкиб ўлиб, дўзахга боришдан аввал Аллоҳга иймон келтириб, биз билан бирга кемага мингин», деб унга нидо қилди. Ўғли отасининг гапига қулоқ солмай, чўкмаслик учун тоққа кўтарила бошлади, лекин Аллоҳ ёмғирни кўпайтириб, ҳамма ёққа ҳатто тоғнинг чўққисига ҳам етказди. Нуҳнинг қавми ва аҳлидан бўлган барча кофирлар ғарқ бўлди, жоҳиллардан бирортаси ҳам нажот топмади.

Албатта, у сенинг аҳлингдан эмас

Бу воқеадан бироз аввал, Нуҳ Роббисидан ўғлини қутқариб олиш ҳақида: «Эй Роббим, албатта, ўғлим менинг аҳлимдандир, сен  менга ва аҳлимдан иймон келтирганларга нажот беришга   ваъда бергансан ва сенинг ваъданг ҳақдир», деб сўраганди. Аллоҳ унга ваҳий орқали: «Эй Нуҳ! У сенинг аҳлингдан эмас, у куфр келтирди, куфр калимаси унда ҳақ бўлиб чиқди, сенинг аҳлинг иймон келтириб даъватингни қабул қилганлардир. Албатта, мен мўминлардан бошқа ҳеч кимни қутқармайман, аёлинг ва ўғлинг каби куфр келтириб (менга) қарши чиққанларга нажот ҳам, Жаннати наъийм ҳам йўқдир», деди. Шунда саййидимиз Нуҳ оталик меҳри ундан бу ишни тўсиб қўйганини айтиб тавба қилди, қилган ишини мағфират қилишини Аллоҳдан умид қилди, Аллоҳ уни мағфират қилди. Шундай қилиб, кема соғ-саломат ҳолда ерга қайтди.

Мусулмоннинг миллати ва ақийдаси

Эй суюкли қаҳрамонларим, агар мен ҳозир сизлардан: «Сизларнинг оила аъзоларингиз ва қариндошларингиз кимлар?» деб сўрасам, сизлар улар  бир  мўмин-мусулмонлар эканликларини билишингиз лозим, кофирлар эса, гарчи бизга қондош бўлсалар ҳам, бизнинг аҳлимиздан эмас, улар биз каби Аллоҳ таолога иймон келтирмагунларича бизнинг душманларимиздирлар. Уларни ёмон кўрмаслигимиз, балки, уларнинг ҳолатларига ачиниб, уларнинг ҳақларига сабр ва ҳикмат билан Аллоҳга дуо қилишимиз керак бўлади.

Шундай эмасми, эй кичик укаларим?! Ҳа, албатта, ҳозир сизлар укаларим ва қариндошларимсизлар, мен сизларнинг акангиз ва қариндошингизман, чунки мен ҳам сизлар каби мўмин-мусулмонларданман. Мўминлар қаерда бўлмасинлар, уларнинг ерлари ва яшаш жойлари қанчалик узоқ бўлмасин, уларни ҳақ дин йўлидаги биродарлик ақийдаси риштаси боғлаб туради.