A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/743690ramazon_1438.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/810343muborak_kecha.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/155397ramazonda_sizni.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Иброҳим алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Жаҳолатнинг натижаси

Бу қисса қадим замонларда яшаган қавмлардан бирининг қиссасидир, улар ўзлари ясаб олган бутларга ибодат қилардилар ҳамда залолат ва жаҳолат узра адашиб юрардилар. Бу адашган қавм ўзига Намруд исмли подшоҳ танлаб олганди, у ўзини ақл-заковат ва куч-қувватини васф қиларди (мақтанарди) – қавмини бутларга ибодат қилаётганини кўриб, уларни йиғиб олди ва уларни қизиқтирадиган услубда шундай деди: эй инсонлар менга ибодат қилинглар, мендан бошқасига ибодат қилманглар. Шундай қилиб у ўзини қавмга илоҳ қилиб олди. Улар ҳеч тушунмай-ўйламай уни тасдиқлардилар. Шундай экан Намруд уларни хорлаш ва қул қилиб олишга қодир бўларди, шундай қилиб у салтанат соҳиби бўлди, ўзининг ҳавои нафсига кўра уларни хорларди.

Ақлли фикр юритувчи киши

Бу бузуқ ҳаёт авжига чиққан пайтда кичик бир гўдак туғилди. У Иброҳим алайҳиссаломдир. У ўсиб-улғайди, катта бўлганида эса, Аллоҳ унга рушду-ҳидоят ва ҳикмат ато этди. Уни ҳақ йўлга ҳидоят қилди. У Якка-ю Ягона Аллоҳ бутун борлиқни яратганини билди ва қавми ибодат қилаётган бутлар бирор фойда бермаслигини билди. Улар оддий тошлар холос, гапирмайдиган соқов, кўра олмайдиган кўр, эшитмайдиган кар, унинг ўзи эса, улардан яхшироқдир. Қандай қилиб тошга ибодат қилади? Иброҳим алайҳиссалом каби инсонлар ақл – фикр юритувчи восита, кўз – кўриш, қулоқ – эшитиш, тил – гапириш неъматларига эгадир. Тош эса, булардан бирортасига эга эмас-ку. Аллоҳ саҳиҳ дийнни ёйиш учун уни танлади ва қавмини даъват қилиб уларни Аллоҳга ҳидоят қилиш учун уни Ўзига элчи қилиб танлади.

Аллоҳга даъват қилиш

Эй укаларим, шубҳасиз саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом ҳудди Аллоҳ буюргаридек иш юритади, бу буюк бўлган аҳамиятли ишни етказиш ва унга даъват қилади. Одамларга ёлғиз Аллоҳгина уларнинг Роббилари, фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилиш лозим бўлган Илоҳ эканини ва улар бирор фойда ва зарар келтиролмаслиги учун бутларнинг барчасини тарк қилишлари кераклигини баён қилади. Эй кичик укаларим, албатта бу яхшиликка даъват қилишдир. Аллоҳ томонидан юборилган муқаддас рисоладир – бу Исломдир! Албатта Аллоҳ ҳақиқий Илоҳдир. Ундан бошқаси ёлғон илоҳдир.

Отасига қилган даъвати

Иброҳим қиссасиниг ажабланарлиси шу эдики, унинг отаси одамларга бут сотар ва уларга ибодат қилишга чақирарди. Лекин саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом ҳақни таниганида, отасини иймонга даъват қилиш унга вожиб бўлди, чунки унга (отасига) одамларнинг энг яқини у эди. У отасининг олдига борди ва чиройли сўзлар ила шундай деди: Эй отажон! Мен сизнинг ўғлингизман, роббим мени расул (пайғамбар) қилди ва менга кўп илм-маърифат ато этди. Мана бу тошлар бизларга фойда бермайди, ким уларга ибодат қилса, демак у шайтонша ибодат қилибди. Қиёмат куни унинг иши қаттиқ ва аламли азоб-уқубатлар билан тугайди. Эй отажон, бу бутлардаг қайтинг, оламлар Роббисидан бошқасига ҳеч ибодат қилманг.

Ғазаб ва ҳалиймлик (юмшоқлик)

Саййидимиз Иброҳим бу нарсани падари ўз бузрукворига баён қилганида отаси ғазабланди, унинг сўзини эшитишдан бош тортди (эшитишни хоҳламади) ва унга эътироз билдирган ҳолда шундай деди: Эй Иброҳим, сен менинг худоларимдан юз ўгирувчимисан?!. Ёки: биз ибодат қилаётган нарсани тарк қилишни хоҳлайсанми? Агар бутларга ибодат қилишга қайтмасанг сени ўлдираман, мени тинч қўй, мендан узоқлаш ва менинг ғазабим ва жаҳлимдан эҳтиёт бўл, деди. Иброҳим фақатгина падари бузрукворининг таҳдидини ҳотиржамлик билан қабул қилди ва унга шундай жавоб берди: Мен сизлардан ҳам, Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган нарсангиздан ҳам четланаман. У билан хайрлашиб отасининг куфр келтиргани учун маҳзун бўлган ҳолда қайтиб кетди. Отасини тарк қилганидан кейин қавмига келиб, ўз даъватини сабр ва ҳалиймлик билан давом эттирди.

Бутларнинг парчаланиши

Эй суюуклиларим, биз у ёшлигида бутларнинг фойда келтирмаслигини кофирларга қандай қилиб кўрсатиб қўйишни хоҳлаганини эслашимиз керак. Уларнинг ибодат қиладиган, бутлар сақланадиган жойларига келди, (ибодатхона одамлардан холи эди, у ерда ҳеч ким йўқ эди), у аввал бутларни масхаралай бошлади: (Бирор нарса ейсизларми? Сизларга нима бўлдики, гапирмаяпсизлар?). сўнгра болтани қўлига олди, бутларни ўнг ва чап тарафдан уришни бошлади, уларни парчалаб ташлади фақат биттаси қолди ва унинг бўйнига болтани илиб қўйди, сўнгра чиқиб кетди. Одамлар ибодатхонага кириб буни кўргач, тиллари шундай деди: “Бизнинг худоларимизга ким бундай қилди?”. Бирлари деди: “Уларни эслаб юрган бир йигитни эшитган эдик, уни Иброҳим, деб айтиларди”. Биз уни танидик ундай бўлса, деганларича унинг олдига қилган катта гуноҳига уни азоблаш учун йўл олдилар.

Фурсатни ғанимат билиш

Иброҳимнинг олдига келиб одамларни йиғдилар. Бу эса янгича муносабат эди, саййидимиз Иброҳим алайҳиссалом бундан хурсанд бўлди, чунки у ҳозир одамларни тўпланган ҳолда даъват қила оларди. ибодат қиладиган нарсаларининг тентаклигини кўрганларидан кейин савол ва муҳокамалар бошланди, улар: “Худоларимизга буни сен қилдингми, эй Иброҳим?”, дедилар. У: “Йўқ, буни манави, уларнинг каттаси қилди. Агар гапирадиган бўлсалар, улардан сўраб кўринглар”, деди. Улар бир-бирларига қарадилар сўнгра дедилар: “Сен, батаҳқиқ, буларнинг гапирмаслигини билар эдинг!”. Шу ерда ҳақиқатни инкор этишдаги қўрқоқликлари ва ожизликларини исботладилар. Улар тошларнинг гапирмаслигини ва бирор иш қилолмаслигини билар эдилар.

Бу менинг йўлим

Мана шу ерда Иброҳим ўзининг буюк сўзлаши ила (чиройли оҳангида) шундай деди: “Аллоҳни қўйиб, сиз ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?”. Улар фикр юритмайдилар ва ақллирини ҳам ишлатмайдилар. Иброҳим уларга даъватини баён қилдики, ҳар бир инсон Аллоҳга иймон келтириши, Аллоҳга ибодат қилиши ва фақат Аллоҳгагина дуо қилиши лозим. Лекин қавмнинг қалби очилмади, улар ўз жойларидан қўрқдилар ва дедилар: “Уни куйдиринглар!”. Ёки: уни куйдиринглар, “Агар (бир иш) қиладиган бўлсангиз, худоларингизга ёрдам беринг!”. Охири Иброҳимни ўлдириш учун оловга ташлашга қарор қилдилар, унинг гуноҳи эса ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргани эди.

Олов унга азият бермайди

Эй кичик укаларим, сизлардан: саййидимиз Иброҳим содир этган гуноҳ ўзи нима эдики, уни ҳатто ёқиб юборсалар? деб сўрасам, сизлар: Аллоҳга иймон келтириш, дейсиз. Сўнгра нима? Даъватни ошкора қилиш, яначи? Чунки у одамларни жаҳолат ва залолатдан қутқаришни хоҳлаганди. Оловни кенг қилиб ёққанларидан кейин Иброҳимни унга ташладилар, лекин у қўрқмади, чунки у Аллоҳга бўлган иймон билан боғлиқ эди, Аллоҳ уни қутқариб қоларди. Мана шу ҳолатда осмондан ваҳий тушди: “Эй олов, сен Иброҳимга салқин ва саломатлик бўл!”. Олов Иброҳимга азият бермаган ҳолда ўчди. Одамлар ажабландилар ва ўзларининг шармандали ҳолатларидан хижолат бўлдилар. Аллоҳ рост сўзлади: “Улар у(Иброҳим)га ёмонлик ирода қилган эдилар. Биз уларни энг зиёнкорлар қилиб қўйдик”.

Намруд билан (суҳбат)

Подшоҳ бу ҳақда эшитди, уни қасрига чақириб, ундан сўради: сен бизларни даъват қилаётган илоҳ ўзи ким? Бу ерда мендан бошқа робб борми? Иброҳим шундай деди: “Менинг Роббиим тирилтиради ва ўлдиради”. Намруд деди: “Мен тирилтираман ва ўлдираман”. Ёки: хоҳлаганимни ўлдираман ва хоҳлаганимни авф қиламан, деди. Шу ерда саййидимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг зукколиги намоён бўлади, агар мана шу ерда Намрудга қийин савол берса, одамларнинг кўз ўнгида Намруднинг ёлғонлари фош бўлади. (Иброҳим) унга деди: “Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи”. Ёки: тирилтирадиган ва ўлдирадиган зот ундан бошқа ишларни ҳам албатта қила олади, деди. Шубҳасиз Намруд бундай қилолмайди. Қуёш тизими ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир. Шу ерда подшоҳнинг ёлғонлари кўриниб қолди, у қўрқиб Иброҳимни шаҳарни тарк қилиб бошқа бир узоқроқдаги шаҳарга кетишини буюрди.

Юлдузларга ибодат қиладилар

Иброҳим алайҳиссалом юлдузларга ибодат қиладиган бир қавм олдидан ўтиб қолди, улар билан юлдузларга ибодат қилишни тарк этишлари учун муҳокама қилиб фикр алмашишни хоҳлади. Одамларга кўриниб турадиган баландроқ жойга чиқиб олди, осмонга қараб бир юлдузни кўрди ва бақириб нидо қилди: бу менинг роббим. Албатта у чиройлидир, Иброҳим кофирларнинг олдида хурсанлигини кўрсатди. Бироздан кейин юлдуз ёқолиб қолди, маҳзунлигини кўрсатиб: илоҳ ёқолиб қолди, ундай бўлса юлдуз менинг илоҳим эмас, илоҳ ғойиб бўлмайди, деганича ундан бошқа илоҳ қидирда бошлади, ойнинг ҳажми унинг эътиборини тортди, албатта у каттадир. Яна қайтадан нидо қилди: мана бу менинг роббим, албатта у катта ва чиройлидир, бу ёқолмайди. Лекин ой Иброҳимнинг сўзини эшитмади ва тонгда ғойиб бўлди. У маҳзунлигини қайтадан намоён қилди, қуёш кунни ёритиб чиқди, (Иброҳим) деди: албатта у ойдан каттароқдир, бу юлдуз ва ой каби ғойиб бўлмайди. Кечгача кутди, лекин у ғойиб бўлди. Шу ерда Иброҳим алайҳиссалом ҳақиқатни баён қилиб шундай деди: юлдуз ғойиб бўлиб кўринмай қолди, ой кетиб қайтмади, қуёшнинг нури ҳозир кетиб қолди, ундай бўлса ҳақиқий илоҳ ким? Албатта У Аллоҳ! Албатта У юлдузнинг, ойнинг ва қуёшнинг яратувчисидир ҳамда бутун борлиқнинг яратувчисидир. Хурсандлигидан бақириб, қичқирди: Эй Роббимиз! мен Сени билиб олдим, Сен Аллоҳсан! Сен менинг Роббимсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сен ҳеч қачон ғойиб бўлмайсан, Сен ҳар дақиқа мен билан биргасан, чунки мен мўъминман (Сенга иймон келтирганман), Сен мўъмин ва мусулмонларни яхши кўрасан.

Қуш билан бўлган қисса

Эй укаларим, Иброҳим, Аллоҳ одамзотни яратувчиси эканига ва Қиёмат куни яна қайтадан тирилтиришига иймон келтирган (мўъмин) пайғамбар эди. У мана шу дунёнинг ўзида ундан бирор нарса кўришни хоҳлади. Ёки Аллоҳ ўликни қандай тирилтиришини кўришни хоҳлади? Бу қалбининг хотиржам бўлиши учун эди, у бунга иймон келтирмагани учун эмас. Аллоҳ унинг ниятини ижобат қилди, унинг ишончи зиёда бўлиши учун ҳақиқат қилди (яъни Аллоҳ таоло Ўз Қудратини Иброҳим алайҳиссаломга кўрсатди), шундай қилиб унга тўртта қуш олишни ва уларни сўйиб тоғларнинг тепасига отиб юборишни талаб қилди, сўнгра уларни чақирса унинг олдига келишлари ва улар ҳаракатланиб юришларини ҳамда уларга ҳаёт қайтарилишини айтди. Бу ишни қилганида қушлар қайтиб келишди. У Аллоҳ таолога шукр қилди, Аллоҳ ҳар бир ишга Қодир Зот эканига ишончи ва иймони зиёда бўлди.

Шундай қилиб эй укаларим, суюклиларим, сизлар ҳам Аллоҳнинг расули Иброҳим алайҳиссаломни кўрдингиз мен ҳам кўрдим.

* Ўз отасини қандай даъват қилди?

* Бутларга ва юлдузларга ибодат қилувчи қавмини қандай даъват қилди?

* Намрудни қандай даъват қилди?

* Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ яхши кўрадиган чиройли услуб ва мусулмон кишининг даъватига ёрдам берадиган гўзал сўзлар билан ўргандик.