A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Юсуф алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Чиройли туш

Эрта тонгда саййидимиз Юсуф алайҳиссалом уйқудан уйғонганидан кейин отаси саййидимиз Яъқуб алайҳиссаломнинг олдига тушида нима кўрганини унга айтиб бериш учун келди: “Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим”. Отаси унга жавоб берди: эй ўғлим бу ҳушхабардир. Лекин бу қиссани акаларингга зинҳор айтмагин, сен биласанки, улар сени ака ўз укасини яхши кўриши керак бўлганидек яхши кўрмайдилар (яъни ака-укалар бир-бирларини яхши кўриб, ўзаро меҳр-мурувватда бўлишлари ВОЖИБ бўлиб, Юсуф алайҳиссаломнинг акалари у зотни ҳеч яхши кўрмас эдилар). Агар сен уларга кўрган тушингни айтсанг, сени (яна ҳам) ёмон кўриб қоладилар ва сенга нисбатан бўлган ёмонликлари, ҳасадлари янада ортиб боради. Албатта шайтон –Аллоҳ уни лаънатласин- акаларингни сенга бўлган душманликларини зиёда қилишга кўмаклашмаган ҳолда ташлаб қўймайди.

Акаларнинг ҳасади

Юсуфнинг онаси битта бўлган Бинямин укаси бор эди. Отаси уни ҳам Юсуфни яхши кўргани каби яхши кўрарди. Бошқа акалар эса, бу муҳаббатга ака-укалик муносабати билан этибор бериб қарадилар. Бир-бирларига шундай дедилар: кўрмайсизларми, Юсуф ва укаси отамизга биздан кўра суюклироқ экан.? Сўнгра суюкли Юсуфни ўлдиришга келишиб олдилар. Лекин уларнинг катталари ва ақллироғи уни ўлдиришга рози бўлмади, у деди: “Юсуфни ўлдирманглар”. Уни қудуққа ташланглар, уни шу йўлдаги бирор ўтаётган киши олиб кетади. Бу Юсуфдан қутулишнинг охирги ечимидир, биз эса отамизнинг олдига бориб, Юсуфни олишимиз керак. Улар оталарига ҳийла қилган ҳолда шундай дедилар: “Эртага уни биз билан юбор, еб-ичиб, ўйнаб келадир”. Оталари тараддудланиш ва эҳтиёткорликдан кейин уни юборди. Яъни Яъқуб алайҳиссалом аслида акалари бирор ёмонлик етказишидан қаттиқ хавфсирагандилар лекин акаларининг ҳийласига алданиб Юсуф алайҳиссаломни улар билан бирга юборган эдилар.

Арзимас пулга сотилган қул

Кечқурун оталарининг олдига йиғлаб келдилар, унга ёлғон гапириб шундай дедилар: эй ота, биз ғафлатда қолибмиз, биз ўйнаётган эдик, уни бўри еб қўйди. Ота эса шундай деди: “Йўқ! Сизга ҳавои нафсингиз бирор ишни зийнатлаб кўрсатибди. Энди чиройли сабр (дан бошқа чорам йўқ)”. Тижоратчилар қудуқнинг олдидан ўтиб қолди, улар сув олиш учун челакларини тушурганларида, Юсуф унинг ичига тушиб олди, челак кўтарган киши эса бақирди: (қаранглар) Мана бу қул! Сўнгра уни чиқариб олдилар ва ўзлари билан бирга Мисрга олиб кетдилар. У ерда бу қулни Подшоҳ қасрига сотиб юбордилар, ўша ерда уни подшоҳ сотиб олганди, уни арзимас пул ва бирнеча дирҳамга сотиб юбордилар. Уни Миср подшоҳи сотиб олганди, у хотинига шундай деди: мана бу қулни сенга бераман, шояд катта бўлганида бизга фойдаси тегиб қолар, ёки уни ўзимизга ўғил қилиб оламиз. Лекин қасрда бу Юсуфга нималар бўлди? Юсуф алайҳиссалом қасрда нималарни бошдан кечирди?.

Маликанинг уни йўлдан уриши

Юсуф қудуқ ва олди-сотдидан (сотилишдан) қутулганидан кейин янги имтиҳонга қадам қўйди. Юсуф чиройли эди, уни подшоҳнинг хотини кўриб унинг чиройидан ажабланганди, уни ёқтириб қолган ва унга эътибор қаратганди-ю, лекин Юсуф унга қарамади, қиё боқмади. Шундай унинг муҳаббати янада зиёда бўлди, унинг нафси фаҳш ва зино қилишга ундади. Юсуфни бу ишни қидишга чақиришга ҳаракат қилди. Юсуф бош тортди ва деди: “бу ишни қилишимдан Аллоҳ асрасин, албатта Аллоҳ бизни кўриб турибди, У бизлар мана бу ҳаром ишдан узоқлашишга буюрган”. (Аёл) У билан баҳслашди, Юсуфдан хафа бўлди. Юсуф у ишни қилмай, қочишга шошилди, у унинг кийимидан ушлаб қолиб бир тарафини йиртди, уни подшоҳ кўриб қолди, аёл ёлғон ишлатишга уриниб ёлғонида туриб олди. Юсуфга зино билан туҳмат қилди, яъни Юсуф мени зино қилишга мажбурлади деб туҳмат қилди ва подшоҳдан уни қамаб қўйишини талаб қилди.

Сир фош бўлади

Малика ва қул муҳаббати ҳодисаси, яъни малика ва Юсуф алайҳиссалом воқеъаси бутун шаҳар ва аёллар орасида ёйилди. Малика бир нечта аёлни ўз уйига чақирди, уларнинг олдиларига таом ва мевалар қўйиб ҳар бирларига пичоқ берди. Юсуфга эса, уларнинг олдиларига чиқишни буюрди. Шу пайт улар “қўлларини кесдилар. Ва: «Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» дейишди”.

Шунда малика бақириб шундай деди: бу ўша сизлар гап-сўз қилаётган Юсуф бўлади, у сизларни ҳам ўз чиройи ила сеҳрлади-ку. Унинг чиройи кучлилигидан бир лаҳза тўҳтаб лол қолдингиз. Қўлларингизни кесдингиз, мен эса, у билан узоқ вақтдан бери бирга яшайман. У фаҳш ишдан бош тортди, мен унга буюрган ишни қилмаса, у жазоланишини айтдим. Менга итоати ва муҳаббати йўқлиги учун унга жазо тариқасида қамоққа олинсин.

Менга қамоқ яхшироқдир

Юсуф алайҳиссалом маликанинг гапирган гапларини эшитиб шундай деди: “Эй Роббим, улар мени чорлаётган нарсадан кўра мен учун қамоқ маҳбуброқдир”.

Эй кичик укаларим, у ҳаромга яқинлашмаслик учун қамоқни танлади. Малика эса, дарҳол эрининг олдига келди ва бу қулни қамоққа олишини талаб қилди. Эри унинг барча буйруқларига итоат қилар эди.

Шундай қилиб, соқчилар Юсуфни қамоққа оладилар. Юсуф алайҳиссалом қамоққа кирди. Албатта, у гуноҳ ҳам, айб ҳам қилмаганди. Лекин малика фаҳш ва мункар ишга рози бўлмаган бу шарафли қулга нисбатан ўзининг ғаразини ва ичидаги аламини қандай кетказсин? Унинг гуноҳи – солиҳ тақводор ва Аллоҳга иймон келтирган мўъмин бўлгани ҳамда ёмон ишларни ёқтирмаслиги эди. Охири барибир унинг поклиги учун қамоққа олди.

Икки йигит

Қамоққа кириб нисаҳат қиладиган ва ҳидоятга чақирадиган ва у билан бирга иймон келтирадиган одамларни топиб олди. Албатта бу ажойиб фурсат эди. Иймон билан бўлган қамоқ нақадар ажойиб! Куфр билан бўлган қаср нақадар ёмон! У билан бирга икки йигит ҳам қамоққа кирди ва унга яқин жойга ўтиришди ҳамда Юсуфнинг солиҳлиги ва тақвосига гувоҳ бўлдилар. Бир сафар улар эрталаб уйғондилар, улар икковлари ҳам даҳшатли туш кўрганди, шунда улар Юсуф томон шошилдилар. Биринчиси деди: мен ўзимни узум мевасини ташиб юрганимни кўрдим. Иккинчиси деди: мен бошимда нон кўтариб юрибман, қушлар ундан еяпти. Сўнгра икковлари шундай дедилар: эй солиҳ бўлган Юсуф, биз тушимизда кўрган нарсалардан сен нимани тушуняпсан?

Бу менинг имкониятим

Юсуф қамоқдагилар уни яхши кўришларидан қувонди, лекин у икки дўстларига кўрган тушлари ҳақида эмас иймон ҳақида гап бошлашни хоҳларди. Даъватини шарҳлаш учун бу фурсатни ғанимат билиш керак эди. Мана у икковларига шундай дейди: мен Аллоҳга иймон келтирганман, мен бутларга куфр келтирдим ва оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга таслим бўлдим, эй дўстларим буларнинг қай бири яхши? Аллоҳ эмасми? Бутун борлиқ ва инсониятнинг Роббиси эмасми? Эй (икки) йигитлар албатта мен Аллоҳнинг одамларга юборган элчисиман. Мен сизларга иккингиз кўрган нарсангизни албатта изоҳлаб бераман, Аллоҳнинг изни ила ҳақиқат бўлиб чиқади, мен ростгўйман (яъни тушингизни таъвийл қилганим рост бўлиб чиқади мен ёлғончи эмасман). Биринчи туш билдирадики, унинг эгаси айбсиз бўлиб чиқади ва подшоҳга узум шурбатини етказиб беради (яъни биринчи тушни кўрган йигит қамоқдан оқланиб чиқади ва подшоҳга хос хизматчилардан бўлиб, узум шарбатини етказиб беради). Иккинчисининг соҳиби эса осиб ўлдирилади.

Эътироф этиш

(айбини тан олиш)

Юсуф айтганидек, биринчилари оқланиб чиқди, чиқиб кетишидан олдин Юсуф унга ўзининг мазлум бўлиб қолганини подшоҳга етказишини айтган эди, лекин у буни унутиб юборди. Ҳеч эсламади-ю фақат бир неча йиллардан кейин подшоҳ бир туш кўриб таъвийлини талаб қилганида, қамоқдаги Юсуф тушларнинг ва орзуларнинг таъваийлини билишлигини эслади. Масала ҳал бўлди, мазлум подшоҳнинг тушини изоҳлади. Шунда подшоҳ ажабланади ва Юсуфни авф қилиниб озод этилишини талаб қилади. Бу ишни бир аскарга буюради, лекин Юсуф айбсизлиги исботланмагунича чиқишдан бош тортади. Шунда малика ўз айбини тан олади: ҳақиқатан ҳам у айбсиздир, мен эса гуноҳкорман, мен уни фаҳш ишга чақирганимда у бош тортди, шунда унга душманлик қилиб зулм ила уни қаматдим.

Хазина вазири

(хазинабон)

Бу буюк (чиройли) ахлоқ ва ажойиб сифатлар ва подшоҳнинг тушини изоҳлашдаги аниқлик сабабидан подшоҳ уни сийлаб ўзи хоҳлаган мол-мулклар хазинасини унга берди (яъни ушбу лавозимга уни тайинлади). Унинг довруғи қўшни шаҳарларга ҳам ёйилди, одамлар унинг олдига тижорат ишлари билан кела бошлади, келганларнинг орасида акалари ҳам бор эди. Унинг олдига келганларида уларни таниди, улар эса танимадилар, уларни чиройли меҳмон қилиди ва уларга шундай деди: ҳозир сизлар билан бирга келмаган укангизни олиб келсангиз сизлар истаган барча шартингизни бажараман (яъни сўраган нарсангизнми бераман). Улар дедилар: унинг отаси олиб келишимизга рухсат бермайди. Бу қийин талаб, лекин биз уни кўндиришга ва уни сенга олиб келишга ҳаракат қиламиз. Улар қайтиб оталарига буни айтганларида, ота аввал бош тортди, лекин буюмларини очиб қараганларида уларнинг барча моллари қайтарилганини, Юсуф уни олмаганини кўрди, ота бу тасия ва аҳдга мувофиқ ўғлини акалари билан юборишга рози бўлди. Карвон етиб келди, Юсуф алайҳиссалом хурсанд бўлиб янги келган укасига шундай деди: мен сенинг акангман! мен Юсуфман, қўрқма, сени ўзим билан олиб қоламан. Сўнгра акаларини кетиш учун тайёрлади ва подшоҳнинг сув идишини укасининг буюмлари ичига солиб қўйди. У тинтувни талаб қилди, соқчилар идишни янги уканинг буюмлари ичидан топдилар, (буларнинг барчаси Мисрда Юсуф билан бирга қолиши учун эди). Акалар ҳеч нарсани тушунмай хафа бўлдилар, катталари шундай деди: мен сизлар билан бирга отамизнинг олдига бормайман, бориб отангизга бўлиб ўтган воқеъани айтинглар: ўғлинг ўғрилик қилди, денглар.

Оғир маҳзунлик

Ўғиллар оталарига бўлган ишларни айтдилар ҳамки унинг кўзлари йиғидан ва маҳзунликнинг оғирлигидан кўр бўлди. У Юсуф ва унинг укаси учун йиғларди. Сўнгра болаларига шундай деди: мен Аллоҳнинг раҳматида ноумид бўлмайман, Мисрга боринглар, Юсуф ва унинг укасини изланглар. Ака-укалар бу ишни қилдилар, Мисрга келдилар ва оталарининг воқеъасини Юсуфга сўзладилар (улар шу вақтга қадар ҳам уни танимаган эдилар). Шунда Юсуф уларга (ўзи ҳақида) эслатиб шундай деди: ўтган вақтда (яъни бундан олдин) Юсуф исмли укангизга нима қилганингизни унутдингизми? Улар унинг юзига қарадилар ва ундан ажабланиб бир овоздан шундай дедилар: Э-э, ҳали сенн Юсуфмисан?! Юсуф шошилиб ҳа, Мен Юсуфман, мана бу иним. Аллоҳ бизга марҳамат кўрсатди. Ҳақиқатда ким тақво ва сабр қилса, Аллоҳ, албатта, гўзал иш қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай, деди.

Учрашув

Ундан узр сўраб ва кечиришини сўрадилар, у кечирди. Уларга отасининг шифо топишига сабаб бўлиши учун кўйлагини берди ва деди: ўзингиз билан бирга бутун оилангизни олиб кенлинг (яъни барчангиз жам бўлиб бу ерга келинглар). Оталарининг олдига келиб кўйлакни берганларида унинг кўз нури қайтиб, ожизлик ундан кетди кетди. Улар оталаридан ҳам кечирим сўрадилар, ота ҳам уларни кечирди ва ҳаммалари Мисрга йўл олдилар. Шунда Юсуф ота-онасини тахтга ўтказади, акалари эса, унинг қўллари остида бўладилар, унинг ёшлигида кўрган туши ҳақиқатга айланади. Шу пайт Юсуф дуо қилди: Эй Роббим, ҳақиқатда менга мулк бердинг ва менга тушларнинг таъбирини ўргатдинг. Эй осмонлару ерни яратган зот! Сен дунёю охиратда менинг валиййимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин.

(Ушбу оятда Юсуф (а.с.) Аллоҳ таолога неъматларини бергани учун шукрлар айтиш билан бирга охиратнинг неъматини ҳам беришини сўрамоқдалар.)

Бу ғайб хабарлардан бўлиб, уни сенга ваҳий қилмоқдамиз. Улар макр қилиб, ишлари ҳақида гап бириктирганларида олдиларида бўлмаган эдинг.

Сизга саловату саломлар бўлсин Эй саййидимиз Юсуф! Сизга қанчалар зулм қилганларида ҳам сиз кўтара олдингиз, сиз карийм пайғамбарсиз ва карийм пайғамбарларнинг фарзандисиз. Сиз Аллоҳнинг дийнини қутқаришда (ўз уйингизда ҳам қасрда ҳам қамоқда ҳам) жон фидолик қилгансиз. Биз ҳам сиз каби буюк ахлоқ ва солиҳ амаллар эгаси бўлишимиз лозим эй Росулуллоҳ! Аллоҳ рост сўзлади: Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!. Албатта ундан яхшироқ сўзловчи ҳеч ким йўқдир, албатта биз мусулмонмиз. Биз ўз Исломида собит қадам бўлган мусулмонлардан эканимиз билан доимо фахрланамиз, оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин!!!