A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Шуъайб алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Улкан зулм

Шом (ҳозирги Сурия мамлакати) атрофида (яшаган) қавмлардан бир қавм яшади. Аллоҳ уларга яхшилик ва баракотларни неъмат қилиб берганди, улар эса ризқ ато этувчига куфр келтирдилар ва бу барча яхшиликларда Аллоҳнинг фазли бўлишини инкор қилдилар. Унга куфр келтирдилар ва Унга бошқа бир илоҳни шерик қилдилар. Улар махлуқотларнинг (айкат) номли бир турига ибодат қилдилар, у меваси кўп (серҳосил), сояси роҳатбаҳш ва қалин дарахт эди. Улар ширкнинг мана шу турини танлаган эдилар, фарзандлар ота-боболарига эргашдилар, шайтонга куфр қилиш ва Аллоҳга тавба қилиб Унга ширк келтиришни тарк қилиш эса уларнинг эсларига келмади. Бу ақллар фикр юритмаса қандай бўлади?

Камайтирилган ҳақ-ҳуқуқлар

Уларнинг Аллоҳга куфрлари ортиб борди, Аллоҳнинг бандаларига зулм қила бошладилар, одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камайтирдилар (адолатсизлик қилдилар) ёки уларга ўзларининг ҳақларини мукаммал қилиб бермадилар. Мана шундай пайтда улар бирор кишидан буюмларини ортиғи билан арзон нархга сотиб олишни хоҳладилар. Тарозуга пулини тўлагарларидан кўпроғини қўйдилар; шунга мувофиқ агар улар бирор нарса сотсалар, бунинг аксини қилардилар ёки сотилаётган буюмдан камайтириб берардилар, тарозуга қўйган нарсаларининг пулидан кўрпоқ пул олардилар. Уларнинг шу каби ишларини Қуръон фирибгарлик ва (тарозудан) уриб қолишнинг барча турларини ҳаром қилган ҳолда васф қилади: “Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга; Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар; Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар”.

Ким ўз вазифасини бажаради?

Уларнинг барчалари улкан зулм ва ҳақ-ҳуқуқлар суистеъмол қилинган ҳолда яшадилар, барчалари талон тарож қилиш ва ўзи кўпроғига эга бўлиш ҳақида ўйларди, бошқаларнинг (зарар кўриши) зараридан бошқасини ўйламасди. Қизиқ, бу золим ҳаётда ким ўз вазифасини бажаради ва ҳаққини ўз эгасиша қайтаради? Албатта у ўзларидан бўлган бири, у Роббимиз уларни ҳидоят қилиш учун юборган Шуъайб алайҳиссаломдир, уларнинг энг ақллиси ва хулқи чиройлисидир. У одамларни мана бу ахлоқсизликдан халос этиш учун ишга киришди. Аллоҳ у зотга ҳужжат, бурҳон ва буюк мўъжизалар юборди. Элчи қилиб юборилган Шуъайб алайҳиссалом ўз даъватида кеч қолмади (уни кечиктирмай), уларни айкатга куфр келтириш ва олди-сотди ишларидаги зулмни тарк қилишга даъват қилди.

Уларни қандай даъват қилди?

Саййидимиз Шуъайб алайҳиссалом ўз даъватини одамларга етказа бошлади. Улар етиб келган мана бу куфр ҳақида сўзларди, уларга аввало ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишни сўзлади ва уларни Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарди. Улардан ибодат қилаётганлари ва Аллоҳга шерик қилаётгарлари айкатни тарк қилишларини талаб қилди. Сўнгра иккинчи иш бўлган одамларга зулм қилиш ҳақида шундай деди: эй қавм, ўлчаб олиш ва тарозуда адолатли бўлинглар. Албатта сиз бошқаларнинг зарарига қилаётган ишингиз ҳаромдир, ўлчов ва тарозудан уриб қолишингиз жоиз эмас. Одамларга фойда, савдо ва моллардаги ҳақларини нуқсонсиз қилиб беринглар, адолат қилинглар, агар зулм қилсангиз, сизларга азоб келади. Аллоҳ сизларни куфр қилишингиздан огоҳлантиради.

Эътироз қандай эди?

Қавм унинг гапини эшитиб, унга мазах ва беписандлик билан жавоб бердилар: эй Шуъайб, аввал ўтган ота-боболаримиз ва салафларимиз ибодат қилган нарсадан бошқасига ибодат қилишни буюряптими? Одамлар билан биз ёқтирганимиздек ва хоҳлаганимиздек ишлашимиздан қайтаряптими? Агар талончиликни ташласак бизга фойда қаердан келади? Эй Шуъайб: қандай қилиб сен бизларга мерос бўлиб келаётган дийндан бизни қайтаряпсан? Биздан олдингилар унга иймон келтирганлар, биз унга эргашганмиз-ку. Бизни ва ишимизни тарк қил, ҳаётимизни бузмагин. Сен ўша биз ақли энг чиройлигимиз (энг ақллигимиз) ва дунёқараши кенг деб билганимиз сенмисан? Бу сенинг бизларга қилган насиҳатингми? Қани кел, биз билан биз каби бўлгин ёки бизни тарк эт, эй Шуъайб! Биз ўзимиз билган нарсани ва ҳавои нафсимизни тарк қилмаймиз.

Мен тўҳтамайман

Лекин Шуъайб қаттиқ сўз таклиф қилмади (уларга қаттиқ гапирмади), балки уларнининг баҳсларида мулойимлик қилди, уларга юмшоқлик, босиқлик ва чиройли мавъиза қилишлик билан сўзлади. Уларга ўзининг насиҳатчи ва олмалар Роббиси томонидан юборилган элчи эканини эслатди. Улар эса унга нисбатан фақат қаттиқлик ва қайсарлик билан жавоб қилавердилар, уларга шундай деди: эй қавм, сизлар қаттиқлигингиз ва қувватингиздан ҳар қанча фойдаланманг, албатта мен Аллоҳга даъват қилишни тўҳтатмайман ва Аллоҳга тарғиб қилишдан тўҳтамайман. Албатта Роббим мени одамларни Унинг Ўзига даъват қилишга буюради, мен эса буни кечиктирмайман ва шошилмайман ёки бу буюк ишни тарк қилмайман. Эй қавм сизларнинг олдингизда тушунарли бўлиб турган бу менинг дийним. Аллоҳга ибодат қилинглар, шир келтирманглар. Эй қавм: ўлчаб олиш ва тарозуда адолатли бўлинглар, одамларнинг ҳақларини суистеъмол қилманглар.

Оқибатнинг баёни

Шуъайб алайҳиссалом қавмининг Аллоҳга иймон келтиришга рағбати йўқлигини сезди ва улардаги ихтилофни очиқ-ойдин кўрди. Унда Аллоҳнинг азобидан такроран қўрқитиш ва гуноҳ-маъсиятлардан огоҳлантиришликдан ҳамда оғир гуноҳларнинг оқибатидан қўрқитиб қўйишдан бошқа чора йўқ эди. Аллоҳнинг азобидан фақатгина Унга иймон келтирган ва Унга бошқа бир илоҳни шерик қилмаган солиҳлар нажот топишларини эслатиши керак эди. Эй укаларим, шундай қилиб Шуъайб алайҳиссалом даъватни мукаммал қилганига қарамай яна у зот уларга қилаётган ишларининг натижасини охир-оқибатларини билиб олишлари учун эслатди.

Етар энди эй Шуъайб

Уларга тутган ақийдаларининг бузуқлиги ва ўзларига ўзлари қилаётган зулмни намоён қилганида ва улар қилаётган амаллари нотўғри, Шуъайб даъват қилаётган нарса эса ҳақ эканини билганларида унга нисбатан сўкиниш ва шикоят оҳангида сўзлашга ўтдилар: биз сен айтаётган нарсани тушунмаймиз ва сенинг сўзингни эшитишни хоҳламаймиз. Агар сен даъватингни тўхтатмасанг, биз сенга нисбатан қаттиққўллик билан азият ва азобларни қўллаймиз. Сен хор бўлган бир заиф кишисан, ҳозиргача сенга ҳужум қилишимиздан бизларни ман қилолмадинг, биз фақатгина сенинг қариндош-уруғларингни ҳурмат қиламиз ва қадрлаймиз. Аммо ҳозир, сени даъват қилиш ва уни етказишда давом этишга чақирмаймиз, биз сенга кўп бор айтдик: биз ота-боболаримизнинг ибодатлари ва урф-одатларини тарк қилмаймиз ва сени орамизда ҳеч қачон кўришни хоҳламаймиз.

Менинг ишончим Аллоҳгадир

Пайғамбарлари уларга эътироз билдирди: сизлар Аллоҳнинг неъматини билишингиз ва Унга иймон келтиришингиз менинг қариндош-уруғимни ҳурмат қилиб қадрлашингиздан яхшироқдир. Сиз менга куч-қувват билан таҳдид қилишингиз сизларга фойда бермайди, Аллоҳ сизлардан анча қучлироқдир, албатта У менга нусрат берувчи ва сизлар мағлуб қилувчи Зотдир. Албатта мен Аллоҳ таолонинг нусратига қаттиқ ишонаман, У сизларни қандай маъсиятлар қилаётганингизни ва мен сизларга (дахватни) етказаётганимни, сизларга насиҳат қилаётганимни ҳамда яхшилик ва маърифатга ҳидоят қилаётганимни билади. Аллоҳ биз иймон келтирганимизни албатта унутмайди, сизларни ҳам куфр қилганингизни унутмайди. У Зот мўъминлар билан биргадир, сизлар билан эмас. У мўъминларни қутқаради (уларга нусрат бериб, ғалаба қозонадилар) сизларга нусрат бермайди. Сизларнинг ҳурмат-иззатингиз фойда бермайди. Бас Аллоҳга қайтинглар, Унга тавба қилинглар, ботилга ибодат қилишни тарк қилинглар, Аллоҳ таолога куфр қилишни тўҳтатинглар.

Оз сонли одамлар

Бу бардавом даъват ва уни узлуксиз етказишнинг олдида қавмнинг баъзи кишилари унинг даъватини чиройли, саҳиҳ ва маъқул деб топдилар ва уларнинг қалблари очилди, ақллари уйғонди, улар тўғри йўлга қайтдилар, у билан бирга у иймон келтирган Аллоҳга иймон келтирдилар, уни рад қилмай, ҳайратланмай ва тараддудланмай саҳиҳ бўлган дийн яъни Исломга кирдилар. Аллоҳ уларни сиротул мустақийм бўлган тўғри йўлга ҳидоят қилганди, улар камчилик бўлиб иймон келтирдилар, улардан расулуллоҳ Шуъайб алайҳиссалом хурсанд бўлдилар ва уларни иймонга ҳидоят қилгани учун Аллоҳа ҳамд айтдилар. Лекин қавмнинг аксарият қисмига нима бўлди? Кофирлар улардан бўлган мана бу озчиликнинг иймон келтирганига индамай турдиларми?

Азобнинг талаб қилиниши

Улар мусулмонларнинг кўпайиши ва Шуъайбнинг дайни тарқалишидан қўрқдилар ва уларнинг олдига келиб шундай дедилар: биз сизларни бу қишлоқдан чиқариб юборамиз, сизлар дийнингизни (бошқаларга) етказиб орамизда тарқатишингизга йўл қўймаймиз. Сўнгра Шуъайбга юзланиб уни ёлғончига чиқарган ҳолда шундай дедилар: сер сеҳргар каззобсан, агар сен ҳақиқий пайғамбар ва расул (яъни Аллоҳнинг элчиси) бўлсанг, у ҳолда бизларни даъват қилаётган азоб қани? Роббинг Аллоҳга дуо қилчи, бизларга осмондан ҳалок қилувчи бир бўлак нарса тушурсин. Агар бизларга сен ишонтираётган азобни туширса, унда сен ростгўй бўласан. Қани эй Шуъайб, роббингга дуо қил, кўрамиз Аллоҳ сенинг дуоингни ижобат қилармикан? Сени ва сен билан бирга иймон келтирганларни қутқариб қолармикан?

Аллоҳниг нусрати

Шуъайб алайҳиссалом уларни дуо қилди (қарғади) Аллоҳ унинг дуосини қабул қилди ва уларга қаттиқ азобни тушурди. Бу азоб шу эдики, улар ўз соялари кўрмадилар ва ичишга ичимлик сувни топа олмадилар. Сўнгра нима бўлди? Осмондан қоп-қора булут, момақалдироқ, чақмоқ ва яшин ҳамда учар юлдуз (ҳозирги кунда метеор, метеорит) ерга тушди. Улар остиларида ернинг қаттиқ қимирлашини сездилар, қўрқдилар, даҳшатга тушиб қолдилар ва қочдилар. Лекин ўлим уларни барча жойда қувиб етиб, уларни ҳалок қилди. Улар азобни ўзлари талаб қилганларидан кейин ўлдилар. Ҳа, улар ўзларига-ўзлари зулм қилган ҳолда тилаб ўзлари олган азоб билан ўлдилар. Бу уларнинг бу дунёдаги жазоларидир, уларга ҳисоб-китоб куни бўлган Қиёмат кунида бундан ҳам шиддатлироқ ва шармандалироқ азоб бордир.

Ҳақиқат юксалади

Кофирлар ўлганидан кейин Шуъайб алайҳиссалом уларнинг аҳволларини кўрди ва уларнинг куфрларини ҳамда Аллоҳ ва Унинг расулига бўйсунмаганликларини эслади ва шундай деди: “Эй қавмим, батаҳқиқ, сизга Роббимнинг юборганларини етказган эдим ҳамда сизга насиҳат қилган эдим. Қандай қилиб кофир қавмларга қайғурай”. Сен эй укам ва сен эй синглим! Аллоҳга куфр келтирган ва насиҳатларга ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун қилинган даъватларга қулоқ солмаган қавмга афсус қилманглар. Аллоҳдан бошқасига ибодат қилган, ибодат қилиш учун (бут ёки бошқа илоҳ) унинг фойда беролмайдиган заиф эканини, кўрмаслиги ва эшитмаслигини ҳамда фойда ва зарар беролмаслигини кўриб, билиб (Аллоҳдан) Ундан бошқа илоҳни танлаган кишига ҳам афсус қилманглар. Билиб қўйинглар ҳақиқат кеч бўлса ҳам юзага чиқади, Аллоҳга қилган даъват қилишингиз сабр қилиб бардавом бўлсангиз яхшилик олиб келади. Барча кофирлар ўзларининг кофир бўлганликларига ота-боболарининг кофир эканликларини ёки кофир бўлган ҳокимдан қўрқишликларини ҳужжат қилиб оладилар. Бу эса биз унга ҳақ йўлни кўрсатишимиз керак эканидир. Бунга мисол қилиб ботилнинг умри ҳар қанча узоқ бўлмасин, қанчалик кучли бўлиб турмасин, ёрдамчилари кўп бўлмасин, унга ота-боболаримиз ибодат қилган бўлмасин албатта бу ботилни ҳақ қилолмайди ва нопокни пок қилолмайди. Аллоҳ рост сўзлади: “Агар нопокнинг кўплиги сени ажаблантирса ҳам, пок билан нопок тенг бўла олмас”. Аллоҳим бизларга нусрат бергин ва бизларни яхшилик, ҳақгўйлик ва Исломда собитқадам қилгин. Вассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.