A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Мусо алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Биринчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Фиръавннинг мутакаббирлиги

Миср ерларида ва Нил дарёси атрофида (Исроил болалари) Бани Исроил (қавми) яшади. Улар яхшиликлар ва баракотлар билан неъматланган эдилар, лекин бу неъматлар уларга узоқ давом этмади. У ерда Фиръавн аҳли (Оли Фиръавн) деб номланган ҳукмрон оила бўларди. Унинг бошида   Бани Исроил ундан кўплаб азият   кўрган ва уларни ўзига қул қилиб олган, Аллоҳни қўйиб ўзидан илоҳ ясаб олган ҳамда уларни фақат ўзига ибодат қилишга буюрган Фиръавн турарди. У қавмга зулм қилишни жуда ошириб юборди, ер юзида мутакаббирлик қилди, одамлар қулликда, бахтсизлигу ночорликда яшардилар. Фиръавн ва унинг оиласи мана шундай мутакаббир бўлиб, раҳм-шафқат ҳамда одамийлик  нималигини билмас эдилар.

Ўғил болаларнинг сўйилиши

Бу мустабид (халққа зулм қилувчи) ва кофир Фиръавн одамларнинг қулликда хор бўлиб ҳуррият ва эркинлик нималигини билмай яшашларини ва унинг ўзи ҳамда оиласи қавмни ўзининг назорати остида тутиб туришини хоҳлади. Шунинг учун Бани Исроилда туғилган ҳар бир чақалоқнинг ўғил бўлгани сўйиб ўлдирилиши, агар қиз бўлса, тирик қолиши ҳақида қарор қабул қилди. Унинг аскарлари бу қонунни амалга оширдилар, ўғил болаларни ўлдириб, қизларни тирик қолдира бошладилар ва ҳеч ким ўз фарзандини ҳимоя қиололмай қолди, ота ҳам ўз чақалоғини ҳимоя қилолмади, она ҳам ўз кичкинтойини бағрига босолмади. Барчалари хавфда эдилар, улар Фиръавнга эътироз билдиролмасдилар, бу золим уларни хорларди.

Мусонинг туғилиши

Аёллар орасида бир она ўз уйида тўққиз ой қорнида кўтарган боласининг туғилишини кутиб ўтирарди. У ҳам бошқалар каби туғилган боласи ўғил бўлса, сўйилишидан қўрқарди, бир неча лаҳза ўтар-ўтмас кичкина бола дунёга келди. У онасининг қорнидан тушди. Қизиқ, у ким экан? Албатта, ўғил! Қиз эмас эди. Онаси уни дунёга келтирганида унга нисбатан қўрқинчли ҳислар сезди, бу оналик қўрқуви эди (яъни оналик меҳридан пайдо бўлган қўрқув эди). У шундай дерди: «Мен унинг ўлишини хоҳламайман ва болаларнинг душмани бўлган Фиръавн у ҳақда билишини хоҳламайман. Албатта, мен ўғлимни яхши кўраман, лекин уни Фиръавндан қандай яшираман? Аскарлар уйларни бирма-бир текшириб юрибди, мен нима қиламан?»

Уни сувга ташлагин

Мана шу ерда Аллоҳ таолонинг иродаси кириб келади, Фиръавн чақалоқларни сўйиб қабиҳ ишга қўл ураётган эди. Аллоҳ таоло эса бу зулмга рози бўлмасди.    Аллоҳ Фиръавн ва оиласининг зулмига қарши курашадиган янги чақалоқ туғилишини хоҳлади. Меҳрибонлик, иноят бошланди, Аллоҳ чақалоқнинг онасига ваҳий қилди: «Агар сен у ҳақда Фиръавндан қўрқсанг, уни сандиққа солгин, сўнгра сандиқни дарёга ташлагин. Лекин хотиржам бўл, Фиръавн уни  ўлдирмайди. Қани, бўл, эй она, агар у ҳақда Фиръавндан қўрқсанг, мана шу ишни қилгин.

Сандиқ Фиръавннинг ҳузурида

Бу чақалоқ   Мусо, онаси эса Умму Мусо эдилар. Аллоҳ бу кичкинтойни сўйилишдан ҳимоя қилади, лекин бу йўлдан уни қандай ҳимоя қиларкин?  Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир, У ўз ваъдасини бажаради. Она чақалоғидан хавфсирашига қарамай, Аллоҳ буюрганидек уни сандиққа солди ва  дарёга ташлади. Шу пайт Мусонинг опаси  укаси Мусо солинган сандиқнинг дарё қаерга олиб боришини узоқдан кузатиб турди. Шунда у (сандиқ) қирғоққа етиб борди, уни бир аёл олди. Қизиқ, у ким экан? Албатта, у Фиръавннинг аёлидир.

Уни ким эмизади

Фиръавннинг аёли бу чақалоқни яхши кўриб қолди ва эридан уни тирик қолдириб, ўзига ўғил қилиб олишни сўради. Кофир бўлган Фиръавн бунга рози бўлди, лекин бола қичқириб йиғларди. У эмизишларини хоҳларди. Уни ким эмизади? Сутни қаердан олиб келишади? Кичик чақалоқ барча эмизувчиларни рад қилди. Унинг опаси Фиръавн эшиги олдида турарди, у шундай деди: «Сизларга уни эмизадиган аёлни кўрсатайми? Уни менга беринглар!» Уни ўз онаси бўлган Умму Мусога эмизиши учун олиб борди, Фиръавн эса унинг онаси эканини билмай ўша аёл эмизишига рози бўлди. Шундай қилиб, Аллоҳ онага ўз боласини қайтариб берди, У Зот (чақалоқ) Фиръавннинг қўлида ўлмаслигини унга ваъда қилганди.

Онанинг қувончи

Эй кичик укаларим, тасаввур қилинглар, ўз боласи билан учрашган онанинг бу қувончи қанчалик бўлади? У боласи билан видолашганди, уни сандиққа солиб сўнгра сандиқ билан дарёга ташлаган эди. У чақалоқларнинг душмани бўлган Фиръавнга етиб борди, лекин Аллоҳнинг изни ила ўлмай, балки иноят ва янада кўпроқ муҳаббат билан қайтиб келди. Бу жуда катта қувонч бўлди. Ҳақиқатан ҳам, албатта, Аллоҳ бу бечора аёлни йиғлаб маҳзун бўлган ҳолида ташлаб қўймади, балки қалби таскин топиши учун чақалоғини унга қайтарди. У ҳали катта бўладиган ва нусрат унинг қўл остида бўладиган чақалоқдир. Шундай экан, Аллоҳ таоло уни ўзи ҳимоя қилади.

Мусо бир кишини ўлдириб қўяди

Чақалоқ эмизиш давридан ўтди, сўнгра ўсиб-улғайди ва катта, куч-қувватга эга, қаҳрамон (чемпионлар) каби кенг гавдали йигитга айланди. У одамлар орасида юрар экан, бир-бирлари билан урушиб жанжаллашаётган икки кишини кўрди ва улар томонга келди. Улар ким эди? Бири ўзининг қавмидан, иккинчиси қибтийлардан эди. Биринчиси уни кўриб унга шундай деб мурожаат қилди (яъни шундай деди): «Мени қутқар, эй Мусо, мени қутқар, эй Мусо». Мусо  қибтийга ҳужум қилди, уни урди, у эса зарбадан ерга ўлик ҳолда йиқилди. Бу ҳодисани аскарлардан бирортаси кўрмади, яъни бирорталари бу қибтийни ким ўлдирганини билмади. Лекин Мусонинг ҳолати қандай бўлади энди?

Қўрқув ва огоҳлантириш

Мусо қилган ишидан пушаймон бўлди ва Роббисига истиғфор айтди.  « Албатта, У (Аллоҳ) мағфират қилувчи ва раҳмлидир». Лекин у ўзининг қотиллик  қилганини бирор киши билиб қолишидан қўрқадиган бўлиб қолди. Бир сафар ундан ёрдам сўраган кишининг айни ўзини кўриб қолди, у шундай дерди: (аввалги сафар айтганидек) «Мени қутқар». Ҳалиги киши сўраган нарсани қилмади, Бани Исроилий эса аввалги воқеани эслаб ўзидан қўрқиб қолди ва Мусо уни ўлдиради деб ўйлади. Мусога шундай деди: «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби, мени ўлдирмоқчимисан?» Шунда одамлар аввалги сафар ўлган қибтийнинг қотили Мусо эканини билиб қолдилар ва аскарлар уни ўлдиришлик учун қидира бошладилар.

Шаҳардан қочиш

Мусога бир киши келиб: «Эй Мусо, сен учун хатарли бўлган хабар тарқалди», деганида Мусо ҳайратда қолди. Шунда Мусо ундан сўради: «У нима экан?» У киши жавоб берди: «Аскарлар сени қидириб юришибди». Мусо деди: «Нима учун?» Ҳалиги киши жавоб қилди: «Улар сен қибтийнинг қотили эканингни билиб қолдилар». Эй укаларим, Мусони (судлаш учун) муҳокама қилиб жазолаш учун қидириб юришганди. Сўнгра ҳалиги киши сўзларини давом эттирди: «Эй Мусо, сен қочгин ва жонингни сақлаб қолиш учун шаҳардан бошқа жойга чиқиб кетгин». Мусо у кишининг сўзларини эшитди ва насиҳатига қулоқ солди. Лекин қаерга боради? Мана шу ҳолда қочиб узоққа кетиб қоладими?

Узоқ жойга

У Фиръавннинг шаҳри бўлган бу шаҳардан бошқа шаҳар томонга чиқиб кетди. У саҳродан ўтди ва Фиръавндан қўрққанидан қочиб юрганича узоқ масофани босиб ўтди. Мусо   кичиклигида Аллоҳнинг изни ила сўйилишдан нажот топганди. Мана, ҳозир эса   катта бўлиб яна Аллоҳнинг изни ила ўлимдан нажот топиш учун узоқлашмоқда. Аллоҳ Ўзининг қули бўлган Мусонинг ҳимоясини Ўз зиммасига олди (Ўзи кафил бўлди). Албатта, бу шахсни келажакда муҳим ишлар кутар эди. Аллоҳ у билан (яъни унинг ёрдамида, воситасида) Фиръавндан зулм кўраётган ва Фиръавннинг зулмига жим қараб турган Бани Исроилни қутқариб қолишни ирода қилган эди. Мусо саййидимиз Шуъайб (алайҳиссалом)нинг қавми яшайдиган жойга юзланди (ўша томонга юрди).

У ерда нимани учратди

У Мадян шаҳрига кирди, у ерда сув олиш учун навбатда турган бир тўда одамларни учратди. Кучлироқ бўлган киши ҳаммадан аввал сув ичиб идишини тўлдирар ва чорва молларини суғорарди. У ерда йўлнинг четида иккита қизни учратди, олдиларида чорва моллари бор эди, улар сув олувчиларнинг олдида кучсизликлари учун моллари билан сувнинг олдига боролмасдилар. Мусо уларга яқин келди ва бу икки қизга яхшилик қилишни хоҳлади. Мусо кучли бўлиб, рақобатга лойиқ эди (яъни сув олувчилар билан рақобатлаша оларди). Шундай экан, уларга ёрдам бериб кўмаклашиши керак эди. Эй суюклиларим, қувват мўмин кишига керак бўлган улкан неъматдир, чунки кучли мўмин Аллоҳ учун кучсиз мўминдан яхшироқдир. Аллоҳ саййидимиз Мусо (алайҳиссалом)нинг жисмига қувват ато этган эди ва у зот заифларга ёрдам беришни яхши кўрарди. У биринчи сафар қибтийга қарши бўлган ҳолда исроилликни қутқарди. Бу сафар эса ҳалиги икки қизга ёрдам беришни таклиф қилишга ҳаракат қилди. Унинг қилаётган иши яхши ишдир, куч-қувват илм билан бирга жам бўлса, бу, албатта, яхши  фазилатдир, бунда куч-қувват фақатгина ҳақиқат учун ва тўғри йўлгагина хизмат қилади, шунда биз уни яхшиликка ишлатамиз.

Кичик укам ва кичик синглим:

Бундан кейин Мусо (алайҳиссалом) нима қилганини билишни хоҳлайсизларми? Ундай бўлса Мусо қиссасининг кейинги қисмларини кузатиб боринглар. Кейинги қисса иккинчи қисса бўлиб у Мусо (алайҳиссалом)нинг сийратидандир (таржимаи ҳолидир). У сизларнинг қўлингиздаги қиссалардан ўн иккинчи бўлиб жой эгаллайди. Мусо (алайҳиссалом)нинг қиссалари узундир ва Аллоҳнинг китоби бўлган Қуръони Каримнинг Бани Исроил, Мусо ва Фиръавн ҳақида келган кўплаб оятларини ўз ичига олади. Бу бизлар ўтган умматларнинг тажрибаларидан фойдаланишимиз учундир. Аллоҳим! Бизларни сўзни эшитиб унинг яхшисига эргашганлардан қилгин.


12

Саййидимиз

МУСО

(алайҳиссолату вассалом)

Иккинчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Бизнинг отамиз қари чолдир

Ўтган қиссада Мусонинг қандай қилиб шаҳардан бошқа шаҳарга қочиб кетганини кўрдик, у ерда эса сувнинг олдида тўпланиб турган одамларни учратди ва яна у ердан узоқроқда оталарининг қўйларини суғориш учун навбатларини кутиб турган икки қизни ҳам кўрди. Эй укаларим, Мусо икки қизга яқинлашиб, улардан: «Нимани кутяпсизлар? Нега узоқ туриб қолдингиз?» деб сўради. У икки қиз деди: «Эй йигит, биз мана бу одамларнинг қайтиб кетишларини кутяпмиз, биз эркаклар билан талашишни хоҳламаймиз, иккимиз қўйларни суғориш учун келдик, чунки отамиз касалдир, у бу ерга келолмайди, у қари чолдир. Бу ерга келиш ва бу ишни қилиш унга оғирлик қилади. Биз эса кўриб турганингдек кутиб туришимиз керак».

Ёрдам

Мусо икки қизнинг сўзини эшитгач, улар қўйларини суғориб берадиган бир кишига муҳтож эканликларини ва ожизларга ёрдам бериш вожиб эканини билди. У икки қизга ёрдам бера оладиган кучли киши эди, у қўйларни суғориб сўнгра  қизларга қайтариб берди, улар эса унинг қилган катта яхшилиги учун раҳмат айтдилар ва уйларига хурсанд бўлган ҳолда қайтиб кетдилар. Мусо эса бир дарахт соясига ўтирди ва унинг тили Аллоҳга ҳамд айтиб Унинг раҳматини васф қила бошлади: «Эй Роббим! Мен Сенинг фақир ва муҳтож қулингман, Сендан меҳрибонлик ва ёрдам сўрайман, албатта, бу ерда менинг уйим ҳам, мол-дунёйим ҳам йўқ, ишсиз ва уйсиз яшай олмайман».

Қариянинг уйига

Икки қиз оталарининг олдига одатга хилоф равишда вақтли қайтган эдилар, оталари бунинг сабабини сўради, улар эса шу шаҳардаги кучли ва ажойиб бир киши уларнинг қўйларини суғориб бергани ва у киши ҳозир сув олинадиган жойда экани ҳақида гапирдилар. Аллоҳ у қарияга ҳалиги кишини олиб келиш учун бир қизини юборишни илҳомлантирди (яъни қалбига солди), у қиз унинг олдига ибо-ҳаё ила келиб шундай деди: «Отам сенга бизларга суғориб берганинг ҳаққини бериш учун чақирмоқда». Мусо хурсанд бўлди, Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилганди, мана шундай ҳолатда ризқ унга кулиб боққан ҳолда келганди. Мусо у қизнинг солиҳа эканига ва тарбиясининг чиройли эканига далолат қилувчи ҳаёсини кўрганидан кейин у билан бирга кетди.

Иш ва уйланиш

У етиб келгач, қария уни қабул қилди ва тинчлантирди, ундаги хавф йўқолди, унга шундай деди: «Сен биздан уй-жой, мол-мулк ва иш топа оласан (яъни сенга уй-жой, мол-мулк ва иш берамиз)». Сўнгра қиз отасига деди: «Эй отажон! Бу киши одобли, кучли, пок ва ишончлидир, мен уни биз билан ишлашини сўрайман, бизда   кучли ва ишончли  ҳамда ихлос ва савоб каби яхши ишлашнинг талабларига жавоб берадиган мана бу киши ишлагани яхшироқдир». Шундай қилиб, Аллоҳ Мусони унутмади, шунда қария Мусога деди: «Мен мана бу икки қизимдан бирини менинг қўл остимда саккиз йил ишлаш шарти билан сенга беришга (яъни уйлантиришга) розиман». Мусо бу ишдан хурсанд бўлди, икки қиздан бирига уйланди, шунинг билан дуосининг ижобати тугади, омонлик, иш ва уйланиш. Бундан ҳам чиройлироқ ижобат бўлмас эди!

Хайрлашув

Мусо ишининг бошланишида келишиб олган муддатни тугатди ва иш муддати тугагач, ўз шаҳрига интилди. Қизнинг отаси унга мол ва қўйлардан насибасини берди. Мусо нарсаларини йиғиштириб, кетиш учун ҳозирланди ва оиласи билан бирга ўз шаҳри бўлган Мисрга кетиш учун тайёрланди. Мусо қария билан хайрлашди, аёли эса отаси ва синглиси билан хайрлашди, қария уларга бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, тавфиқ ва омад тилаб дуо қилди. Улар Аллоҳнинг баракоти ила йўлга чиқдилар. Шундай қилиб, Мусо ва аёли Миср томон юзланиб қариянинг ерини тарк этдилар, Аллоҳ таолонинг изни ила уларнинг сафарлари бошланди. Аллоҳим! Сен сафарлар соҳибисан ва мол-мулк ҳамда аҳли-оиланинг халифасисан.

Мен оловни кўряпман

Бегона жой ва узоқ йўл Мусонинг йўлни унутишига сабаб бўлди, «Тури Сийно» деб номланган жойга етиб келганида йўлини йўқотиб қўйди, қаерга юзланишини ва қаерга қараб юришини билмай қолди. Дунё зулмат эди гўё?! У бирор далил, ёруғлик ва белги ҳам тополмасдан ўнг томонга, яна чап томонга қайтиб юра бошлади. Лекин Аллоҳ уни, биз айтганимиздек, Ўз инояти ила ҳимоя қилади, уни сўйилиш, ўлим ва фақирликдан қутқарган эди. Ҳозир эса уни йўлини йўқотган ҳолида ташлаб қўймайди. Мусо мана шундай ҳолда турганида узоқдан Тур тоғида ёниб турган оловни кўрди ва шошилиб аёлига шундай деди: «Кутиб тургин, мен узоқдан йўлимни ёритаётган олов томонга бораман ёки у ерда кимнидир учратсам, бу ер ҳақида сўраб оламан».

Нубувватнинг бошланиши

У олов томонга, яъни хушхабар олиб келадиган нур томонга борди. Етиб келгач, бундан олдин ҳеч эшитмаган бир овозни эшитди, бу овоз инсоннинг овози эмасди, у ўзининг олдида гапираётган бирор кишини кўрмади. У бундан ҳайратланди, ажабланди ва даҳшатга тушди, у жой одамлардан холи эди. Ундай бўлса овоз қаердан келяпти? Мусо қўрқиб қалтиради. Лекни унга тезлик билан жавоб келди: «Эй Мусо, Қўрқма!». Қизиқ, сўзлаётган ким экан-а? Бу овоз Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Зот ва Мусодан Унга ибодат қилишни ва Унга бирор кишини шерик қилмаслигини талаб қилаётган оламлар Роббисидан (келаётган) эди. Албатта, у нубувват ва рисолатнинг бошланиши эди.

Нима кўтариб олдинг?

Сўнгра ҳалиги овоз бошқача сўзларни айтиб ундан сўради: «Эй Мусо, қўлингдаги нима?» ёки нима кўтариб олдинг? Мусо ундан бошқа одам ҳам жавоб бериши мумкин бўлганидек жавоб берди: «Бу менинг асойим (ҳасса), у билан бир нечта ишни қилиш учун кўтариб олганман:

1) унга суянаман. (Юрганимда ундан фойдаланаман);

2) у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман. (Қўйларга улар ейиши учун дарахт баргларини тушириб бераман).

3) унда менинг бошқа ишларим бор. (Унда бошқа ишларни ҳам қиламан).

Шундай қилиб, Мусо Роббисига жавоб берди, лекин Аллоҳ  ундан асоси ҳақида     Ўзи билган бу уч нарсани эслатиши учун сўраганмиди?

Мўъжиза

Албатта, Аллоҳ таоло Мусодан асоси ҳақида ва Мусо ўзининг жавобида санаб ўтган нарсалар ҳақида билиш учун сўрамади, ундан Мусо ҳозиргача билмаган   асо ҳақидаги ҳикматни баён қилиш учун   сўраганди, мана у сирнинг (очилиш) вақти келди: «Эй Мусо, бу асони    ерга ташла!» Мусо (алайҳиссалом) уни ташлади, асо кўриниши қўрқинчли ва ҳаракатлари даҳшатли ҳамда ҳажми жуда катта   бир илонга айланди, Мусо ундан қўрқиб қочди. Унга буйруқ келди: «Бу ҳақиқатдир, албатта, бу мўъжизадир, уни олгин, қўрқма, уни ўз ҳолига қайтарамиз. Сўнгра қўлингни чўнтагингга солгин, ундан нур тарқатувчи оқ ранг чиқади. Албатта, у Аллоҳнинг сенга кўрсатган иккинчи мўъжизаси бўлади».

Қўрқма

Аллоҳ бандаси   Мусони тинчлантирди, у кўрган икки нарса мўъжиза эканини тушунтирди. Улардан қўрқма, албатта, асо менинг изним ила катта илон шаклига киради; албатта, сенинг қўлинг менинг изним ила оппоқ нур таратувчига айланади. Албатта, сен оламлар Роббисининг элчиси бўласан, сен билан асо  ва қўл мўъжизасини амалга оширдим, бу эса икковидан Аллоҳга даъват қилишда фойдаланишинг учундир. Эй Мусо қўрқмагин, балки бу иш Аллоҳнинг қудрати ила бўлишини ва Аллоҳ сени кофир  қавм устидан ғалаба қозонтиришини билгин. Қўрқма, Расулини Аллоҳ ҳимоя қилади (унга нусрат беради), нусрат берувчи Зот бўлиш учун Аллоҳнинг ўзи кифоядир.

Фиръавннинг олдига бор

Қани, эй Мусо, сен Роббингнинг сўзларини бажаришинг керак, сен Расулсан, қани. энди одамларни Фиръавн адаштириб унга ибодат қилганларидан кейин уларни Аллоҳга ибодат қилиш учун даъват қилиш вақти келди. Энг аввало, уларнинг    раиси ва маъбуди (ибодат қиладиган кимсалари)   Фиръавннинг олдига бор ва унга етказ, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзигина ибодат қилишга ҳақли бўлган Зотдир, ўзича илоҳ бўлиб олган Фиръавн эмас, эй Мусо, сен билан бирга иккита мўъжиза бордир. Фиръавнга ва одамларга − Аллоҳга куфр қилиб, оламлар Роббисини қўйиб Фиръавнга ибодат қилаётган барчага − сўзларингни тушунтириш учун уларни ўзинг билан олгин. Мусо (алайҳиссалом) Роббисининг сўзларини эшитди, шундай қилиб, у Фиръавннинг олидига Пайғамбар ва элчи бўлиб кетди.

Дуо

Мусо кетишдан олдин қўлларини Роббисига кўтарган ҳолда Унга илтижо билан дуо қилди: «Эй Роббим! Албатта, сен мени ўз шаҳримда Фиръавннинг ҳузурида − унинг оиласида бўлганимни биласан. Улар ҳозир мени қидиришмоқда, чунки мен улардан бўлган бир кишини ўлдирганман, мен борганимда улар мени ўлдиришларидан ва даъват қилолмаслигимдан қўрқаман. Эй роббим: «Менинг қалбимни кенг қил; менинг ишимни осон қил». Сен биласанки, менинг тилим балоғат ва фасоҳатга муҳтождир, Сен менга сўзларим кучли ва мукаммал бўлиши учун ёрдам бергин, эй Роббим, акам Ҳорунни мен билан Фиръавн билан суҳбатлашиш учун ва рисолатимда шерик бўлиши учун бирга қилгин, бу менинг Сендан илтижо қиладиганимдир, эй Роббим! Сен менинг ҳолимни яхшироқ билувчисан». Эй суюклиларим, барча пайғамбарлар ва набийлар Аллоҳдан ёрдам сўраганлар, ҳиммат эса енгил эмас, албатта, Аллоҳ мўмин бўлган бандаларини ўз ҳолларига ташлаб қўймайдини, шунингдек, пайғамбарлар ва набийларни ҳам унутиб қўймайди. Аллоҳ биладики, пайғамбарлар ҳеч қачон буйруқларни қабул қилишда кечикмайдилар, фақатгина мўъжизалар билан уларнинг ҳужжатлари янада кучлироқ бўлиши учунгина бўлиши мумкин. Иймонни хоҳламайдиган кофир эса элчи (яъни Аллоҳнинг элчиси бўлган) Пайғамбардан ўзи тили билан сўраган бўлса ҳам, кўрсатилган мўъжиза унга фойда бермайди. Биз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматидаги мўминлар жамоасимиз, бизда эса абадий ҳамда бошқа барча пайғамбарларнинг мўъжизаларидан кучлироқ, ишончлироқ ва боқийроқ бўлган мўъжизамиз бор, у мўъжизаларнинг хотимаси бўлган Қуръони Каримдир, биз уни ўзимиз ўрганиб бошқаларга ҳам ўргатамиз, унга даъват қиламиз ва доимо у билан ҳукм қиламиз. Аллоҳим бизларни Ўзингнинг ёрдаминг ва кўмагинг ила Қуръонинг таълимидаги ҳидоятга етказгин.

Мана ҳозир саййидимиз Мусо (алайҳиссалом) сийратидан бўлган иккинчи қисса тугади. Лекин бу сийрат ҳали тугамади, ҳали бошқа жузълари ҳам бор. Мусо Фиръавннинг орасида нималар бўлганини билшимиз учун биз уни ўқишимиз ва чиройли қиссани кузатишимиз керак. Қиссанинг учинчи қисмининг шарти биз ўзимизни ўзимиз бошқарган ҳолда қиссани тушуниб англаб ўқишимиздир, ҳатто биз бу Қуръоний қиссадан ўрганаётганларимизни аниқлашимиз керак. Сизлар ҳам, иншааллоҳ, бу насиҳатда ўзига-ўзи бахиллик қилмайдиганлардансиз, вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.


13

Саййидимиз

МУСО

(алайҳиссолату вассалом)

Учинчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Сен ва аканг

Мусо ёрдам беришини ва қўллашини сўраб Роббисига дуо қилганидн кейин Аллоҳ қадрли Пайғамбарининг дуосини ижобат қилди. Ҳиммат эса улкан ва улуғдир, у зотга: «Эй Мусо, Ҳорун (алайҳиссалом) сен билан, албатта, боради», деган жавоб келди. Сўнгра Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га: «Сен ва аканг Фиръавннинг олдига боринглар ва мен сизларга буюрганларимни унга юмшоқлик ва мулойимлик билан айтинглар ҳамда унга Исломни лутф ила тушунтиринглар, унга чиройли муомалада бўлинглар, натижада  у саҳиҳ  дин ва тўғри йўлни яхши кўриб қолсин, сўнгра у ва оли Фиръавн азобдан нажот топиши учун уни зулмни тарк қилишга чақиринглар», деб амр қилди. Эй суюклиларим, Аллоҳга даъват қилиш ҳар доим юмшоқлик ва мулойимлик билан бўлиши лозим, гарчи у кофирларнинг энг бағритоши билан бўлса ҳам.

Албатта, биз, иккимиз, Роббингнинг элчиларимиз

Саййидимиз Мусо ва акаси Ҳорун (алайҳимассалом) бу буюк вазифани бажариш ва Фиръавнни Аллоҳга даъват қилиш учун кетдилар. Фиръавннинг қасрига етиб борганларида, Фиръавн уларни таниди ва икки элчи унинг олдига кирдилар ҳамда унга Аллоҳ буюрганидек чиройли ва хушмуомалалик билан сўзладилар. «Эй Фиръавн, албатта, биз, иккимиз, Роббингнинг элчиларимиз. Оламлар Роббиси одамларни мана бу зулмдан чиқариш учун ва сен ҳамда қавминг биз келтирган нарсага иймон келтиришингиз, куфрни, исённи ва Роббимиз ва Роббингизга ширк келтиришни тарк қилишингиз учун бизларни сенга элчи қилиб юборди. Мана бизнинг сенга рисоламиз, ҳидоятга эргашганларга салом (саломатлик) бўлсин».

Роббингиз ўзи ким?

Фиръавн бу сўзларни Мусо ва Ҳорундан эшитганидан кейин унинг қалбида ғазаб олови ва инкор ҳиси пайдо бўлди. Атрофидагиларга икки элчининг гаплари нотўғри ва лоф эканини кўрсатишни хоҳлади ва улардан сўради: «Эй мусо, Роббингиз ўзи ким?» Суюклиларим, албатта, Фиръавн бу ерда ундан бошқа илоҳ борлиги зоҳир бўлишини хоҳламасди (яъни кўриниб қолишини хоҳламасди). Мусо (алайҳиссалом) жавоб беришга шошилмади, балки Фиръавнга шундай жавоб қилди: «Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир». (Ёки эй Фиръавн, албатта бизнинг Роббимиз барча махлуқотларни (ҳар бир майда деталларини ҳам) яратган, сўнгра уларни солиҳ йўлдан юрғизган Зотдир.) Бу жавобдан кейин Фиръавн нима қилар экан?

Ҳурматсизлик

Фиръавн зукко эди ва у Мусонинг сўзлари тўғри ва ҳақиқат эканини билди. Лекин у икковларини деб эгаллаб турган бу мансаб ва мақомини тарк қилишни хоҳламасди, у ўзини-ўзи Бани Исроилга илоҳ қилиб олганди, қандай қилиб бу улуғликдан осонликча истеъфога чиқсин? У икки элчининг ўтмишини эслай бошлади ва шу ҳақда гап очди ҳамда Мусо (алайҳиссалом)нинг рисоласини масхаралаб Мусога шундай деди: «Эй Мусо, сен кичиклигингда бизнинг ҳузуримизда тарбия топганингни ва сени сўйиб юбормаганимизни, балки сени тирик қолдириб қасрда яшатганимизни унутдингми? Эй Мусо, сен менинг оиламдан бўлган бир кишини ўлдириб қочганингни унутдингми?» Фиръавн бу ҳийла-найранг ва чалғитишлар билан Мусо алайҳиссаломнинг устидан кулгандек бўлди.

Қамоқ билан таҳдид қилиш

Мусо майда-чуйда саволларга жавоб берганидан кейин асосий саволга қайтди: «Эй Мусо, Роббингиз ўзи ким?» у шундай жавоб берди: «Эй Фиръавн, албатта, менинг Роббим, У барча инсонларнинг Роббисидир, эй Фиръавн У сенинг ҳам Роббингдир. У Зот осмонлар ва ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсаларни яратгандир». Шу ерда Фиръавн (ушбу сўзларга) қарши чиқди ва даҳшатли тарзда устидан кулишни намоён қилди: «Эй қавм, эшитинглар, у менга қандай жавоб бермоқда? У ўйлаб кўрмаяпти». Сўнгра у ботил  нарсасини исботлай олмаганидан ва ўз сўзини ҳимоя қилолмаганидан кейин қаттиқ ғазабланган ҳолда Мусо томонга ўгирилди, у деди: «Агар мендан бошқани илоҳ қилиб олсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қилурман». Эй укаларим, шундай қилиб Фиръавн ақлидан фойдаланолмагач, ҳужум қилишни бошлайди. Бу эса шундай ҳолатки, ҳар бир мустабид (одамларни унинг ўзига ибодат қилдирадиган кимса) ёлғон (ғоялар) ва зулм ила одамларни ўзига бўйсундиради.

Менда мўъжиза бор

Мусо (алайҳиссалом)нинг қалби бу таҳдид билан ҳавотирланмади, балки деди: «Агар мен сенга очиқ-ойдин нарса келтирсам ҳам-а?!» Яъни эй Фиръавн, ҳозир мен сенга кўз ўнгингда очиқ-ойдин мўъжиза кўрсатиб, ҳақиқатан ҳам оламлар Роббисининг элчиси эканимни исбот қилсам ҳам, мени қамаб қўясанми? Фиръавн эса бнпарволарча шошилиб (яъни Мусо (алайҳиссалом)нинг гапларига парво қилмади ва тезроқ келтиргин деган оҳангда) шундай деди: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, келтир уни!» Фиръавн кўрдики, Мусо (алайҳиссалом) асосини ташлади ва ажойиб илонга айланди! Фиръавн ажабланди-ю, хайратини яширди, Мусодан сўради: «Эй Мусо, бундан бошқаси ҳам борми?» Мусо (алайҳиссалом) қўлини чўнтагига солди ва оқ нур таратувчи ва нури чиройли бўлиб турган нарсани чиқариб олди.

Бу сеҳрдир

Фиръавн ҳайратда қолди ва Мусонинг икки ҳайратланарли мўъжизасидан ажабланди ва ўзига ўзи савол берди? Албатта, унинг қавми кўрмоқдаки, Мусо ва Ҳорун одамларга мўъжизалар ва янги дийн билан келдилар, энди нима қилиш керак? Мусога ва қавмга юзланди, сўнгра шундай деди: «Албатта, Мусо ва Ҳорун икковлари сеҳргардирлар, у икковлари ўз сеҳрлари билан сизларни ўз ерингиздан чиқаришни хоҳлаяптилар, шундай экан, сизлар кўриб турибсизлар ва энди нима қилмоқчисизлар?» Эй укаларим, албатта, Фиръавн қавмидан маслаҳат сўрагандек кўринди, у бундан олдин бу ишни қилмаганди, бу (қавмдан) ёрдам сўраётган илоҳ қандай (илоҳ) бўлди энди? Оли Фиръавннинг жавоби келди: «Мусо ва акасини шарманда қилиш ҳамда улар ҳаммага ибрат бўлиши учун шаҳардаги барча сеҳргарларни тўплагин».

Катта тантана

Аскарлар барча сеҳргарларни қидириб, топиб уларни бир ерга жамлаш учун тарқалдилар, улар тантана ва мусобақада шай бўлдилар. Унинг вақти қачон? У барча одамлар қаср олдида йиғиладиган кун, яъни байрам куни бўлади. Бирорта ҳам сеҳргар қолмай барчалари етиб келди ва қавмдан бирорта одам қолмай ҳамма (мусобақани) кўриш ҳамда (катта тантанани) томоша қилиш учун келди. Барчалари ҳақиқатни билишни хоҳлардилар, қизиқ, ким ғолиб бўлар экан? Мусо ва Ҳорунми? Ёки Фиръавннинг сеҳргарларими? Сеҳргарлар шундай деди: «Эй Фиръавн, агар биз Мусони сеҳрда ютсак, бизга мукофот борми?» У: «Ҳа, токи сизлар одамларни алдаш ва уларни қул қилиб ушлаб туришда менга ёрдам берсангиз, сизга мукофот бор», деди.

Аллоҳга нисбатан муносабатингиз совумасин

Мусо сеҳргарлар ҳар тарафдан унга қарши чиқиш учун йиғилганларини кўргач ва улар ўзларининг куфрлари билан уларга келтирган мўъжизаларга нисбатан жаҳолатда давом этишларини билгач, уларга шундай деди: «Агар Аллоҳга ёлғон тўқисангиз, сизларга Вайл (дўзахнинг энг олови кучли қисми) бўлсин, сизлардаги нарса сеҳрдир, мендагиси эса Аллоҳдан Фиръавнга мўъжизадир, сизлар мусобақа тугаганидан кейин мен ҳақиқат узра эканимни ва ҳақ йўлга даъват қилаётганимни кўрасизлар, Аллоҳга ёлғон тўқиманглар, агар ёлғон тўқисангиз, сизларни қаттиқ азоблайди, ёлғондан сақланинглар, ким ёлғон гапирган бўлса, у ноумид бўлади, Аллоҳ уни азоб-уқубатлардан қутқармайди».

Мусонинг қўрқуви

Катта тантана бошланди, одамлар барчалари подшоҳлари Фиръавн билан бирга қайси жамоа ҳақ эканини энди кўрадилар. Бу ерда юзлаб сеҳргарлар таёқлару арқонларни ташлашга ҳозирланмоқдалар ва Мусога шундай демоқдалар: «Ёки сен асоингни ташлайсан ёки биз арқон ва таёғимизни биринчилардан бўлиб ташлаймиз». Мусо (алайҳиссалом) жавоб берди: «Сизлар ташланглар, ишингизни қилинглар». Мусо уларга қараб турди, кўрдики, уларнинг арқонлари ва таёқлари бир-бирини қидириб юрган икки тоифадаги илонлар каби эди!! Албатта, бу сеҳр эди, лекин қачон одамлар ҳақиқатни биладилар? Бунинг вақти етди, Мусо томошабинлар сеҳргарларнинг сеҳридан таъсирланиб улардан ҳақиқат узоқлашишидан қўрқди ва бу масалани тезроқ ҳал қилиш керак деб ўйлади.

Қўрқма

Шу пайт унга осмондан, яъни оламлар Роббисидан буйруқ келди: «Эй Мусо! «Қўрқма, албатта, сен устунсан; қўлингдаги нарсани ташлагин, уларнинг қилган ҳунарини ютиб юборур. Уларнинг қилган ҳунари сеҳргарнинг ҳийласи, холос. Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас». Аллоҳ унга асосини ташлашни буюрди ва ғалаба қозинишини башорат қилиб қўрқувдан халос этди. Қўрқма, эй Мусо, Пайғамбар қўрқмайди, сеҳрни парчалаб ташлайдиган мўъжиза у билан биргадир, сеҳргарлар мағлуб бўладилар, бу эса Аллоҳни изни ва хоҳиши иладир. Қани, эй Мусо, асони ташла, сен ғалаба қозонганингдан кейин уларга нима бўлишини қара, албатта, сен ғолиб бўласан. Мўъжизалар билан қўллаб-қувватланган Пайғамбарнинг навбати келди.

Сеҳргарларнинг иймон келтириши

Мусо асосини ташлади, асо эса сеҳргарларнинг арқонлари ва таёқларини ейдиган катта илонга айланди (яъни катта илонга айланиб уларни еб қўйди)! Бу нимаси? Сеҳргарлар қараб турдилар, улар ўзларининг сеҳрлари нима эканини билар эдилар. Лекин улар сеҳрдан бошқа нарсани кўрдилар. Уларнинг арқонларни еётган катта илонни кўрдилар, албатта, бу ажойиб нарса ва ғаройиб иш эди. Сеҳргарларнинг олдида очиқ-ойдин ҳақиқат бошқалар билишидан аввал намоён бўлди, чунки мана шу иш эгалари буни бошқалардан яхшироқ билар эди. Сеҳргарлар учун барча одамларнинг олдида Аллоҳга сажда қилишдан бошқа йўл қолмади, ҳаттоки Фиръавннинг кўз ўнгида ҳам кечиктирмаган ҳолда ... Фиръавн кўрдики, улар шундай деяптилар: «Роббул Оламинга иймон келтирдик». Унга журъат ва сабот ила шундай дедилар: «Ҳорун ва Мусонинг Роббига иймон келтирдик».


14

Саййидимиз

МУСО

(алайҳиссолату вассалом)

Тўртинчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Албатта, у  − сизнинг устозингиз

Энди биргаликда Мусо қиссасини давом эттирамиз. Биз Фиръав сеҳргарларни Мусо билан бирга йиғганини кўрдик, у кутмаган иш содир бўлди, Мусо (алайҳиссалом) ғалаба қозонди, сеҳргарлар Мусо ва Ҳоруннинг Роббиларига сажда қилдилар. Фиръавн ғазабланди ва сеҳргарлардан ва Мусодан интиқом олишни хоҳлади, сеҳргарларга шундай деди: «Қандай қилиб бу сеҳргарга иймон келтириб, бу Пайғамбар дейсизлар? Қандай қилиб мендан бошқа Парвардигорга ибодат қиласизлар? Мен сизларга рухсат беришимдан олдин Аллоҳга иймон келтириб Мусога эргашасизларми? Мен кўряпманки, сизлар алдов, ёлғон ва сеҳрда у билан биргасизлар, албатта, Мусо − сизларнинг устозингиз, сизлар у билан бирга менга қарши иш олиб бормоқдасизлар!!!

Албатта, биз иймон келтирдик

Чунки сизлар мендан бошқа илоҳга иймон келтирдингиз, сизларни аввал билмаган азобингиз билан азоблайман, қўлларингизни ва оёқларингизни қарама-қарши қилиб кесаман, сизларни дарахтга осаман, шунда сизлар мен янги Парвардигорингиздан кучлироқ эканимни билиб оласизлар». Сеҳргарлар иймонларида собит турдилар, унинг ҳужум қилишидан қўрқмаган ҳолда Фиръавннинг гаплари ва таҳдидига эътироз билдирдилар: «Эй Фиръавн, биз одам боласини Аллоҳдан устун қўймаймиз ва Аллоҳни қўйиб сенга ибодат қилмаймиз, нимани хоҳласанг, шуни қил, сен қўлларинг билан бизларга бирор азият етказолмайсан, фақатгина Аллоҳ бизларни бу дунё ҳаётига юборган вақтда ўзи хоҳлаган нарсанигина етказишинг мумкин, албатт, бизлар мўминлармиз. Агар бизларни ўлдирсанг ҳам, бизга бирор ёмонлик йўқдир, бизлар Аллоҳга хатоларимизни ва сеҳргарлигимизни кечириши учун иймон келтирдик, Аллоҳ яхши ва боқий қолувчидир».

Азоблаш ва таҳқирлаш

Сўнгра мўмин бўлган сеҳргарлар ўзларининг қатъий бўлган ғояларида туриб олдилар ва дедилар: «Эй Фиръавн, албатта, Қиёмат кунида кофир ва гуноҳкор сифатида олиб келинадиган кимса учун жаҳаннам бордир у нақадар ёмон жойдир; лекин мўмин ҳолида келтирилган ва солиҳ амаллар қилган кимса учун Жаннат бордир. Фиръавннинг эса мўмин бўлган жамоага нисбатан ғазаб ва адовати ортиб борди ва аскарларига Мусо ва Ҳорунга иймон келтирганларнинг барчасини азоблаш, ўлдириш ва осишни буюрди. Аскарлар мўминларни азоблаш ва уларни қувишни бошлади, чунки улар Аллоҳга иймон келтириб Фиръавнга куфр келтиргандилар. Фиръавн ва аскарлари мўминларнинг ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан бошқа гуноҳлари йўқлигини билар эдилар.

Аллоҳдан ёрдам сўранглар

Мўминлар уларга азоб етиб келаётганини кўргач, Мусо (алайҳиссалом)нинг олдига бордилар ва ундан Фиръавн ҳамда унинг аскарларига қарши чора топишишини сўрадилар. Чунки уларни азоблардилар ва Аллоҳга иймон келтирганлари ва Фиръавнга куфр қилганлари учун уларга азият берардилар. Лекин Мусо нима қилсин? Албатта, ҳар бир иймон келтирган кимса Аллоҳ йўлида азобга йўлиқади, иймон эса сабрни талаб қилади, мана шундай ҳолда Мусо (алайҳиссалом) деди: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар», уларни азобларни кўтаришга (уларга сабр қилишга) чақирарди, сўнгра уларга ўз сўзи ила хушхабар айтди: «Чиройли оқибат тақво қилувчиларгадир», ёки  Аллоҳ уларга нусрат беражак, ҳатто Фиръавн баъзиларини ўлдирса ҳам, охир-оқибатда уларга Жаннат бўлажак.

Мен Мусони ўлдираман

Эй укаларим, энди Фиръавнга қайтамиз, унинг олдидаги эшиклар ёпилиб унинг мўминларга қарши ҳужум қилишдан бошқа чораси қолмаганидан кейин у нима ҳақида ўйлаганини кўрамиз. Мана шундай ҳолда у сарой аҳллари ва оиласи билан бирга ўтириб улардан сўради: «Бунинг чораси нима? Салтанатимизни қандай муҳофаза қиламиз? Сеҳргарлар ва мўминларнинг саботи мени даҳшатга солди». Ҳамма Мусодан қутулиш чорасини излай бошлади, лекин Фиръавн охири уларнинг томошаларидан юз ўгирди ва шундай деди: «Ўлдиришдан бошқа чора йўқ, мен Мусони ўлдираман, хоҳлаганимни қиламан, кўрамиз, Роббиси уни қутқара оладими йўқми?. Бу − менинг қарорим: «Мен Мусони ўлдираман». Унинг аҳли сукут сақлади ва ҳеч нарса демади.

Фиръавн аҳлининг мўминлари

Бирор сўз айтолмай сукут сақладилар, сўнгра улардан бири қувват ва лутф билан шундай деди: «Эй қавм, Мусони Аллоҳга иймон келтиргани учун ўлдирасизларми? Аллоҳнинг азобидан қўрқмайсизларми? Эй қавм, Аллоҳга қайтинглар. Мен иймон келтирдим, мен сизларнинг ўзимнинг динимга даъват қиламан. Эй қавм, сизларнинг Фиръавнга даъватингиз ўзингизга фойда бермайди, сизлар унга ҳисоб берасизлар, агар куфр қилган ҳолингизда қолсангиз, оловга (жаҳаннамга) ташланасизлар. Эй қавм, Аллоҳга иймон келтиринглар, ақлларингизни ишлатинглар, Мусо ҳақ йўлдадир, унинг сўзлари ростдир. Албатта, агар Аллоҳнинг азоби келса, сизларга бирор қочиш йўли йўқдир. Шундай экан қани, келинглар, иймонга».

Мўминларнинг ҳижрати

Фиръавн ва унинг оиласи ораларидаги бу мўмин кишига чидай олмадилар, Аллоҳ эса уни сақлаб қолди. Аллоҳ Мусога қавмни ва подшоҳни иймонга даъват қилганидан кейин бу ерни ва Фиръавнни тарк қилишни ҳамда мўминларни ўзи билан бирга Мисрдан Фаластинга у ерда иймон давлати ва саҳиҳ дин барпо қилишлари учун олиб кетишни ваҳий қилди. Эй укаларим, буларнинг барчаси улар Фиръавннинг азоб ва ҳужумларини кўтарганларидан кейин (азобланганларидан кейин) эди. Мусо Аллоҳга иймон келтирганларни жамлади ва улар билан золим бўлган ҳукумат ва кофир бўлган мустабид, маккор золимдан халос бўлиш йўлидан юрди.

Фиръавн уларни кузатиб боради

Фиръавн ва аскарлари тўпланиб ҳарбий армияни йиғдилар ва мўминларнинг ортидан етиб олиб уларни ўлдириш мақсадида юрдилар.  Фиръавн уларга ўзининг ҳужуми билан куч-қуввати ва жабр-зулмини ўтказишни хоҳларди. Бани Исроилни ер юзида қолишларини ҳам хоҳламасди. Эй укаларим, ҳозир биз Фиръавннинг уларга етиб олиши қандай якунланишини кўрамиз (яъни уларга қандай етиб олишини кўрамиз). Етиб олишга озгина масофа қолди, холос, мўминлар денгизга етиб келдилар, сувга етиб қолдилар, энди нима қиладилар? Аллоҳим! Мўминларнинг нусратчиси бўлган Зот уларни ўз нусратингга олгин.

Денгиз ва душман

Албатта, у қийин ҳолат эди, унда мўминлар денгиз ва душман орасида қолдилар. Агар олдинга юрсалар, ғарқ бўладилар. Агар ортга қайтсалар, Фиръавн ва унинг аскарлари уларни ўлдиради! Мўминлар ҳайратда қолдилар ва Мусодан уларни қутқаришини ҳамда Роббисига ёрдам сўраб дуо қилишини сўрадилар, Мусо (алайҳиссалом) уларга шундай жавоб берди: «Озгина кутинглар, мени денгиз томон юришга буюрган Зот Аллоҳдир, ҳозир эса сизлар билан Аллоҳнинг изни ила Аллоҳнинг ёрдамини кўрамиз. Фиръавн мўминларга яқинлашди, уларни тутиб олишига оз қолди, улар ҳам унга яқин бўлиб қолдилар, денгизга етай деб қолдилар.

Асоинг билан ургин

Шу ерда мўминларга оламлар Роббиси бўлган Аллоҳнинг иродаси ва раҳмати кириб келди. У Зот таоло Мусони эмизиклик даврида сўйилишдан, сўнгра Фиръавн аҳлидан бўлган бир кишини ўлдириб қўйганида ўлимдан қутқариб қолди, сўнгра яна уни ўлимдан ва фақирликдан қутқариб уни мол-дунё ва аёл билан ризқлантирди ва охири уни Фиръавннинг сеҳри ва сеҳргарларидан қутқарди. Ҳозир уни мўминлар билан бирга мана бу қийин вазиятдан қутқариб қололмайдими? Ҳа, эй укаларим, мана шундай ҳолатда осмондан, эй Мусо, асоинг билан денгизга ва сувга ур. Мусо асо билан сувни уради. Сув Аллоҳнинг изни ила ёрилди ва унда узун юрадиган қуруқ йўл пайдо бўлди. Мўминлар эса бу мўъжизанинг ўртасидан юриб бордилар!!!

Оловга, эй Фиръавн

Улар хурсанд бўлган ҳолда Аллоҳнинг мўъжизаси олдида ишонқирамай йўлларида давом этдилар, лекин ортларига қарасалар, Фиръавн ҳам уларнинг ортларидан келаётганини кўрдилар, уларга яна хавф-хатар ҳисси қайтди. Мусо (алайҳиссалом) қарадилар, осмондан:  «Сен ва сен билан бирга иймон келтирганлар денгизнинг охиригача юринглар», деган буйруқ келди ва кофирлар ҳам юришда давом этдилар ва улар ярим йўлда ғарқ бўлдилар. Буюк Аллоҳ рост сўзлади, шундай қилиб, мўминлар омонликда қирғоққача етиб бордилар, мустабид Фиръавн аскарлари билан бирга йўлнинг ўртасигача юришда давом этдилар, сув эса яна ўз ҳолига қайтди, аскарлар ўлди. Фиръавн эса бундай деб қичқиради: «Мен оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга иймон келтирдим». Унга шундай жавоб келди: «Энди ўлаётганингда иймон келтирасанми? Эй Фиръавн, сенинг бу иймонинг сенга фойда бермайди», ва у ҳам аскарларига қўшилиб ҳалок бўлди.

У қандай ўлди

Фиръавн Аллоҳ унинг иймонини қабул қилмаган ҳолида ўлди, ўлим чоғида қандай қилиб қабул қилсин? Албатта, Аллоҳ Фиръавнни огоҳлантирди, ҳозир эса Фиръавнга иймони фойда бермади, аскарлар эса денгиз тубига ғарқ бўлди, лекин Фиръавн ўлишига қарамай ғарқ бўлмади. Нима учун? Мусо билан бўлган мўминлар Фиръавннинг ўлганига ишонмасдилар. Аллоҳ уни сув сатҳида чўкмаган ҳолда қолдирди. Сув тўлқинлари уни мўминлар кўриши учун қирғоққа отиб юборди. Ҳақиқатан ҳам, у ўлди, Аллоҳ уни мана шундай ўлик ва ҳаракатсиз ҳолда қолдирди ҳамда уни ва аскарларини ибрат олишни хоҳлаганлар учун ибрат қилиб қўйди, Аллоҳ рост сўзлади: «Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин», Қани, энди оловга, эй Фиръавн!

Қурбонлик қилиш лозим

f

Эй укаларим, сизлар ҳақиқат ғалаба қозонишидан ажабланманглар, Аллоҳ ҳақ ва ботил орасидаги курашда собит бир қонун чиқардики, ботил эгалари ўзларининг туғёнларию жаҳолатларида давом этаверадилар, мўминларга эса буюк вожиб иш бор бўлиб, у ҳақ йўлга давъат қилишда сабот билан туришликдир, сизлар эса уларнинг қурбонликлари қанчалик кўпайишига қарамай охиригача Аллоҳнинг нусратидан умидвор бўлишингиз лозимдир. Барча пайғамбарлар Аллоҳга даъват қилганлар ва мушрикларнинг ҳамда мустабидларнинг азиятларига сабр қилганлар, биз ва барча даъватчилар ҳам Аллоҳга иймон келтирганимиздан кейин солиҳ амаллар қилишимиз, ҳақ йўлда бардавом ва сабрли бўлишимиз лозимдир. Буларнинг барчасини бизга суюкли бўлган ва сизлар уни ёд биладиган Вал-Аср  сураси ўз ичига олгандир, ким унга амал қилса, у аниқ нажот топади, ким уни тарк қилса, надомат қилади. Биз билдикки, ботил ҳақнинг олдида кучсиздир, унинг умри ҳар қанча узаймасин ёки эгалари кўпаймасин, қўллаб-қувватловчилари кучайиб бормасин, ота-боболаримиз унга эргашмасинлар, у ботиллигича қолади, ҳақиқатга айланмайди, уни бизга жуда чиройли ва ҳаётимиз учун муҳим қилиб кўрсатишса ҳам, унинг ўзи заифдир. Эй укаларим, энди биз Бани Исроилнинг Пайғамбари Мусо (алайҳиссалом)га  хос бўлган сийратнинг ниҳоясини билишимиз учун қиссанинг бешинчи қисмини ўқишимиз қолди, холос. Бу сийрат бешинчи қисмдадир, биз ҳозирга қадар тўртта қиссани ўқидик, охирги 5-қисм қолди. Эй суюклиларим, энди шу қиссада кўришгунча вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.


15

Саййидимиз

МУСО

(алайҳиссолату вассалом)

Бешинчи қисм

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Тавротнинг нозил бўлиши

Аллоҳ Фиръавн ва унинг аскарларини ғарқ қилганидан кейин Мусо (алайҳиссалом) ва у билан бирга иймон келтирганларни сақлаб қолди, мўминлар бир жойга жойлашганларидан кейин − улар Аллоҳ томонидан юборилган шариат ва уларнинг ораларида ҳукм чиқарувчи қозига муҳтож эдилар – Аллоҳ эса Мусо (алайҳиссалом)га Ўз ҳузуридан «Таврот» номли бир китобни нозил қилди ва Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га шундай деди: «Эй Мусо, Мен сени одамлар ичидан пайғамбарлигим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!» Набий Роббисига рисолат неъмати, китоб ва буюк нубувват учун шукрлар қилди, лекин Бани Исроил барчалари Роббиларига шукр қилиб Унинг китобини лозим тутишда бирлашмадилар.

Бизга Аллоҳни кўрсат!

Мана шундай пайтда улар иймонлари давом этиши учун Мусога Роббисини кўрсатишини шарт қилиб қўйдилар. Улар Мусо (алайҳиссалом)га шундай дедилар: «Аллоҳ сени яхши кўради ва сен билан сўзлашади, нима учун биз уни кўз ўнгимизда очиқ-ойдин кўрмаймиз? Мусо Роббисига дуо қилди: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, сенга назар солай». Ёки «Эй Роббим, мен сени кўра олишимни насиб қилгин». Лекин бу дунёда Аллоҳни бирор киши кўриши мумкин эмас эди, бу ишга бирор инсон қодир бўлолмаган эди, фақат Аллоҳнинг изни ила мумкин эди. Мусо унда туриб олган тоғ макон қилиб белгиланди ва кўзидан ғойиб бўлди. Пайғамбар йўқ бўлиб қолганида барча Аллоҳга тавба қилди. Инсон бу дунёда Аллоҳни кўриши мумкин эмас, Унга иймон келтириш учун (Уни кўришнинг) ҳожати йўқ эканини билдилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрадилар.

Бузоққа ибодат қилиш

Мусо қавмидан узоқроқда Роббисидан китобни ўрганаётган вақтида қавмида ажойиб иш содир бўлди. Улардан Сомирий исмли бирлари бундан олдин ҳеч ким қилмаган бир ёмон иш қилиш ҳақида ўйлади, уларга деди: «Мусо сизларга қайтиб келмайди, биз эса янги илоҳ топишимиз лозим», деб улар учун овози бор бир бузоқни топди, қавмнинг оз сонли кишиларидан бошқа ҳамма унга ибодат қилди, улар бузоқни илоҳ қилиб олдилар, шундай қилиб, қийин бўлган иш осон ҳал бўлди. Сомирий Аллоҳга куфр қилди, кўп сонли мўминлар билан бирга бузоққа ибодат қилди, чуқур иймонига собит бўлган оз сонли жамоагина бузоққа ибодат қилмай қолди, холос, унга ибодат қилиш эса Аллоҳга куфр келтириш эди.

Куфрнинг янги даври

Мусо қавмининг олдига қайтди, уларни мана шундай мункар ишни қилаётганларини кўрди, Сомирийга яқин келди ва деди: «Эй Сомирий, нима қилдинг?» Сомирий деди: «Уларга бузоқни (илоҳ қилиб) ясаб бердим». Сўнгра қавмдан сўради: «Нима қилдингиз?» Улар дедилар: «Сомирийнинг бузоғига ибодат қилдик ва унинг залолатига эргашдик». Мусо ўзи йўқ бўлган вақтда бўлиб ўтган ишларнинг сирини билиб олди, қавмнинг аксарияти иймонларидан кейин куфр қилгандилар, бу ажабланарли эмас, чунки залолат уларнинг қалбларида узоқ вақтлар олдин Фиръавн даврида ҳукмронлик қилганди, улар яна залолат ва ширкка қайтдилар. Уларнинг қалбларига иймон кирганидан кейин ўзларининг собиқ аҳдларига қайтганликлари ҳеч ажабланарли эмас, Фиръавн уларни Сомирийдан олдин жуда кўп вақт хорлаган эди.

Аллоҳга тавба қилинглар

Сўнгра Мусо уларга юзланиб шундай деди: «Роббингизга истиғфор айтмайсизларми?» Улар дедилар: «Ҳа албатта, агар Роббимиз бизга раҳм қилмаса ва бизларни мағфират қилмаса, биз надомат қилувчилардан бўламиз-ку!. Мусо уларга шундай деди: «Эй қавмим, албатта, сиз бузоқни (худо) тутишингиз ила ўзингизга ўзингиз зулм қилдингиз. Энди Аллоҳга тавба қилинглар ва ўзингизни ширкдан ва куфрдан покланглар, Аллоҳга яна қайтадан иймон келтиринглар, залолат ва ширкка қайтмасликка аҳд қилинглар». Шундай қилиб, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилди, албатта, У тавбаларни (кўплаб) қабул қилувчи ва (бандаларига нисбатан ўта) Раҳмли Зотдир. Сомирийга эса мағфират йўқдир, чунки у Фиръавн каби куфрда давом этди, бузоғини эса Мусо ёқиб юборди ва денгизга улоқтирди.

Биз ўлдирмаймиз

Сўнгра Аллоҳ Мусога қавми билан бирга «Қудс»га боришини ва ўша муқаддас жойда яшашларини ваҳий қилди. Мусо Аллоҳ таолонинг амрини уларга билдирди ва (янги жойга) жойлашиб олганларидан кейин у ердан Аллоҳга куфр келтирганларни чиқариб юборишни хоҳлаётганини айтди. Улар эса у ерга боришдан бош тортдилар ва дедилар: «Эй Мусо, унда зўравон қавм бор. Улар ундан чиқмагунларича биз ҳеч қачон кирмаймиз. Агар улар чиқсалар, биз кирувчидирмиз». Улар буйруқни эшитмасликда давом этдилар ва Аллоҳнинг амрига итоатсизлик қилдилар, улар ўзларининг инкорларини яна такрорладилар: «Эй Мусо, модомики улар бор экан, биз зинҳор ва зинҳор у ерга кирмаймиз. Сен ўзинг Роббинг ила бориб икковлон уларга қарши уруш қилаверинглар. Биз бу ерда ўтириб турувчимиз». Аллоҳ эса уларни саҳрода қирқ йил йўқотишлик билан азоблади, шоядки, улардан бошқа насл эгалари улардан яхшироқ бўлса.

Сигир воқеаси

Бани Исроилнинг пайғамбари Мусо билан бўлган қиссаларидан бири − бу сигир воқеасидир. Қавмда бўлган бир киши амакисининг ўғлини моли учун ўлдирди, лекин қотилликда ундан бошқаси айбдор қилинди. Қавм эса масалани ҳал қилиши ва қотил ким эканини билиш учун Мусо (алайҳиссалом)га мурожаат қилдилар. Мусо Роббисидан қотилнинг исмини айтишини ва уларга номаълум бўлган ва улар ечимини топа олмаган бу ишни ошкор қилишни сўради. Осмондан шундай буйруқ келди: «Қавм сигирларидан бирини сўйишлари, сўнгра ундан бир бўлагини олиб ҳалиги ўликнинг жасадига уришлари лозим, шундай Аллоҳнинг изни ила у ҳаётга қайтади, сўнгра уни ким ўлдирганини сўрайдилар ва у айтиб беради».

Сунъий қийинчилик

Қавм эса бу ишни қилмади, улар Мусо устиларидан куляпти, деб ўйладилар ва ундай талаб қилинган нарсани яна сўрадилар, агар сигирларидан бирини сўйсалар, қотил ким эканини билиб оладиларми? Лекин улар савол беришни ошириб юбордилар, Аллоҳ ҳам улардан талаб қилган сигирнинг сифатларини (яъни сўйиладиган сигир қандай сифатларга эга бўлиши керак деган саволга жавобни кўпайтириб) ошириб юборди, талаб қилинган сигир ўрта ёшда бўлиши, сариқ рангли, қараган кишини хурсанд қиладиган бўлиши, у сигир ер ҳайдашда ишлатилмаган, барча айб-нуқсон ва касалликлардан холи  сигир бўлиши керак эди. Қавм эса мана шундай сигирни қидира бошладилар, орадан кунлар ва ойлар ўтди, уни катта қийинчилик билан топдилар, уни сўйиб ҳақиқатни фош қилдилар ва қотилни билиб олдилар.

Мусонинг солиҳ банда билан бўлган қиссаси

Эй суюклиларим, Мусо (алайҳиссалом)нинг охирги қиссалари − бу бир солиҳ банда билан бўлган қиссадир. Кунларнинг бирида бир киши ундан сўради: «Эй Мусо, ер юзида сендан кўра олимроқ киши ким?» Мусо деди: «Йўқ». Лекин Аллоҳ  илм пайғамбарлик билангина чегараланиб қолмаслигини Мусодан яхшироқ биларди, ўша ерда Мусодан кўра олимроқкиши бор эди, Мусо Роббисидан ўша кишининг қаерда эканини кўрсатишини талаб қилди, Аллоҳ унга шундай деди: «Бу олим икки денгиз оралиғида жойлашган ердадир, ўша ерда сен ўзингдан кўра олимроқ бўлган кишини учратасан, қани, энди ўша ерга бор». Мусо Роббисининг амрини бажарди, ўзи билан бирга   хизматчисини олиб,   Аллоҳ кўрсатган жойга қараб юрди. Улар ўзлари билан бирга ейиш учун катта балиқни кўтариб олишган эди, бир жойга етганда Мусо балиқни унутиб қолдирди ва у Аллоҳнинг изни ила сувга тушиб кетди. У эса хизматчиси билан йўлида давом этаверди, улар очликни ҳис қила бошладилар, Мусо хизматчисига деди: «Балиқ қаерда?» Хизматчи деди: «Биз балиқни олдинроқ тўхтаб ўтган жойимизда унутиб қолдирдик, у жойдан кетганимиздан кейин Аллоҳнинг мўъжизаси ила мен сенга уни эслатишни унутдим». Мусо унга деди: «Бу Аллоҳнинг хоҳишидир. Қани, кетдик, уни унутиб қолдирган жойимизга қайтиб борамиз». Мусо хизматчи билан ўша жойга етиб келганларида балиқни топа олмадилар, лекин Мусо ундан олимроқ бўлган бандани учратди. Мана шу ерда Мусо алайҳиссаломга Аллоҳнинг ҳикмати бошланади, қизиқ, Мусо шу ерда ўзидан кўра илмлироқ бўлган киши борлигини билгач, нима содир бўлган экан? У кишига қаради, унга салом бериб шундай деди: «Сендан илм олиш учун сенга эргашиб  бирга юрсам, майлими?» У киши жавоб берди: «Сен мен билан бирга сабр қилолмайсан, сен ҳикматини билмайдиган ажойиб нарсаларни (воқеаларни) кўрасан, мен у ишларни ўз қўлларим билан қилганимни кўрсанг, мендан ғазабланасан, қандай қилиб сен билмайдиган ва сенга қизиқ бўлган нарсаларга сабр қила оласан?» Мусо деди: «Иншааллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрурсан ва сенга ҳеч бир ишда осий бўлмасман». У киши деди: «Мен билан сайр қилишни хоҳласанг, мен сенга у ҳақда гапирмагунимча мендан бирор нарса ҳақида сўрамагин». Мусо шартни қабул қилди, у билан бирга кемага минди,  кеманинг ичида ҳеч кимга кўрсатмай у киши тахталаридан бирини (кичик тахтачани) олиб қўйди ва кема ичига сув кира бошлади. Шунда Мусо ғазабланиб шундай деди: «Улар сенга нима қилдиларки, сен уларни чўктирмоқдасан? Кеманинг эгалари покдирлар ва уларни сувга ғарқ қилишдан фойда йўқ». Илмли киши шундай деди: «Сенга, албатта, мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан демабмидим?!» Мусо афсусланиб шундай деди: «Унутганим учун мени жазолама, мана энди мен жим тураман ва сабр қиламан». Улар кемадан тушдилар, кичик ёшдаги бир болани учратдилар, у киши унга яқинлашди ва уни ўлдирди. Мусо бақириб юборди: «Бу пок болани ўлдирасанми?» У киши эса унга шартларини яна бир бор эслатиб деди: «Сенга, албатта, мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан, демабмидим?!» Мусо (алайҳиссалом) ҳижолат бўлиб шундай деди: «Агар бундан кейин сендан яна бир нарсани сўрасам, мен билан биродарлик қилмай қўявер». Сўнгра улар бир қишлоққа кирдилар ва  қорнилари очлиги сабабли у ернинг аҳлидан егулик сўрадилар, улар эса егулик бермадилар, икковлари оч ҳолда чиқиб кетдилар, чиқишдан олдин эса у ерда йиқилишига оз қолган бир деворни кўриб қолдилар, у киши уни тўғирлаб қайтадан тиклаб қўйди, Мусо бундан ажабланди ва ҳайрон бўлиб сўради: «Улар бизга егулик бермадилар, эвазига бирор нарса олмай уларга девор қуриб берамизми? Агар сен хоҳлаганингда егулик сотиб олиш учун улардан пул олардинг-ку!» Шунда у киши деди: «Бу − мен билан сенинг орамиздаги ажрашишдир. Энди сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвилини айтиб бераман». Биз минган кема камбағал ака-укаларники эди, уларнинг йўлларида бус-бутун ва айбсиз кемаларни олиб қўйядиган золим подшоҳ бор эди, агар ундаги айбни кўрса, уни тарк қиларди, шунинг учун мен унинг кичик тахтачасини тешиб қўйдим. Мен ўлдирган бола эса келажакда ота-онасига фитна бўлар эди, Роббинг эса унинг ота-онасига ундан яхшисини беришни хоҳлади. Девор бўлса икки кичик етим боланинг деворидир, унинг остида улар учун хазина (мерос) бор эди, Роббинг уларнинг улғайишини ва бу хазинани  ўзлари чиқариб олишларини хоҳлади. Мен бажарган бу учта ишнинг барчаси менинг амрим билан эмас (яъни мен уларни ўзимча қилганим йўқ) Аллоҳнинг изни ва ваҳийи ила содир бўлди. «Мана шу сен сабр қила олмаган нарсанинг таъвилидир». Шу ерда Мусо унинг сафаридан Аллоҳ нимани ирода қилганини билиб олди, буларнинг барчасининг ҳикматини билиб олди. Аллоҳнинг илми бирор махлуқот билолмайдиган даражада жуда кенг эканини тушунди. Албатта, бирор инсон илмда қандайдир каттароқ даражага эришса, ўша ерда у билмайдиган ва тушунолмайдиган кўплаб маълумотлар мавжуд бўлади. Охири биз барчамиз Аллоҳдан дунё ва охиратда бизларга фойда берадиган ҳақ ва яхшиликларни ўргатишини сўраб қоламиз. Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.