A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/412015Banner_5.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/687323Banner_3.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/988715Banner_7.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/948903Banner_6.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Подшоҳ Толут
PDF Босма E-mail

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Биз подшоҳ хоҳлаймиз

Бани Исроил Аллоҳ уларга давом эттиришни буюрган Исломдан юз ўгирдилар, шунинг учун Аллоҳ уларга душманларини юборди ва уларни мағлуб бўлган ҳолда ўз шаҳарларидан чиқариб юборди, сўнгра уларга Мусо алайҳиссаломдан кейин уларга пайғамбар юборди, улардан бир қисми бу янги пайғамбарга келиб шунлай деди: Эй пайғамбаримиз, Аллоҳга дуо қил, биз душманларимизни енгишимиз ва ўз шаҳримизга қайтишимиз учун бизларга бир подшоҳ юборсин. Бизларни ожиз қолганимизни кўрмаяпсанми? Бу подшоҳ ғалаба қозонишимизда бизларга ёрдам берарди, эй Аллоҳнинг пайғамбари қани Аллоҳга дуо қил, бизлар учун Аллоҳга дуо қил! Эй суюклиларим, бу уларнинг талаб қилган нарсалари эди, ҳудди уларнинг қўмондон ва подшоҳи йўқлиги мағлубиятларининг сабаби бўлгандек эди.

Жанг қиласизларми?

Лекин пайғамбар уларнинг нафслари ожизлик ва заифликда эканини билар эди, у уларнинг ораларида яшаган ва уларни назорат қилиб уларнинг аҳволларини ўрганишга улгурган эди. Эй кичик укаларим, мана шундай ҳолда у (подшоҳни) сўраган қавмга шундай деб жавоб берди: агар мен Аллоҳга дуо қилиб сизларга бошчилик қиладиган подшоҳни сўрасам сизлар у билан бирга Аллоҳ йўлида жанг қиласизларми? Мен кўриб турибманки сизлар ҳеч ҳам уруш ва жанг қилишни хоҳламаяпсизлар, Аллоҳ менинг дуоимни ижобат қилганидан нима фойда? Сўнгра сизлар Аллоҳ юборган подшоҳни у билан бирга жанг қилмасдан тарк қиласизлар-ку. Эй қавмим сизларнинг аҳволингиз шундайми? Сизларнинг муаммоингиз ўзингиз заифлигингизда эмасми? Ахир подшоҳ ёки йўлбошчининг йўқлигида эмаску?!

Подшоҳ ким?

Унга шундай дедилар: биз қандай қилиб урушмаймиз ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилмаймиз? Биз мана шундай ёмон аҳволда қолганмизми? Йўқ... Эй пайғамбар, сен қўрқма, қачон бизларга подшоҳ келса биз ҳеч кечирктирмай у билан бирга жанг қиламиз, уни ташлаб ортимизга қайтмаймиз. Шундагина пайғамбарлари улар учун Роббиси таолога подшоҳ юбориши учун дуо қилди, лекин қизиқ, подшоҳ ким бўлар экан? Аллоҳ Бани Исроилга подшоҳ қилиб юборган киши ким экан? Шунда пайғамбар уларга деди: эй қавм, албатта Аллоҳ менинг дуоимни қабул қилди, сизларга Толут исмли подшоҳ юборди, сизлар уни кўриб таниб оласизлар ва унинг қўли остида жанг қиласизлар.

Қавмнинг довдираб қолиши

Шунда қавм ажабланди ва деди: Толутми? Қандай қилиб у бизга подшоҳ бўлади? Биз ундан афзалроқмизку? У бир фақир бўлса мол-дунёси ҳам йўқ-ку? У подшоҳлик ишларини ҳам билмайди? У қандай қилиб подшоҳ бўлади? Бу иш маъқул эмас! Лекин пайғамбар уларга шундай жавоб берди: албатта аскарларга бошчилик қилиш ва подшоҳлик қилиш кўп мол-дунёга эга бўлган бой кишига муҳтож эмас (яъни подшоҳ бўладиган киши бой бўлиши шарт эмас), албатта Аллоҳ Толутни илм ва куч-қувватда сизлардан (устун) афзал қилди, Толутнинг ҳукумат ва подшоҳликка эгалик қила оладиган куч-қуввати бордир, Аллоҳ уни сизларга подшоҳ қилиб танлади, бу Аллоҳнинг буйруғидир, ўзингиз талаб қилган нарсада пайғамбарингизнинг дуосини ижобат қилганидан кейин энди сизлар Аллоҳга итоат қилинглар.лекин уларнинг озчилигидан бошқалари бош тортдилар, Аллоҳ эса улар ўзларига ўзлари зулм қилганларини билувчи Зотдир.

Урушга тайёргарлик

Улардан рози бўлганлари шундай дедилар: агар Толут Аллоҳнинг амри ила подшоҳ бўлса, биз подшоҳ Толутнинг аскарларимиз, Толут билан бирга юриш қиламиз. Улар янги подшоҳнинг олдига бордилар, унга байъат қилиб уни ўзларига подшоҳ бўлганини эътироф этдилар. Мўъминлар урушга тайёргарлик қила бошладилар, мана шунда подшоҳ аскарларни тайёрлади, қавмнинг кучлиларини саралаб олди, шунда бу хабар душман тарафга етиб борди, улар ҳам аскарларини тайёрлади, душман томоннинг бошлиғининг исми Жолут эди. Шундай қилиб икки томон аскарлари батамом тайёр бўлдилар ва урушга кириб бориш учун шай ҳолатда эдилар. Қизиқ энди ким ғалаба қозонар экан? Жолутми? Ёки Толутми? Ким нусратга эга бўлади мўъминларми? Ёки мўъминларнинг душманларими?

Дарёдан ўтасизлар

Ҳар бир қўшинда сабрли бўлган кучлилари бўлиши керак эди, Толут аскарларидан сабрлилари кимлар эканини билишни хоҳлади, у аскарларига улар сув оқиб турадиган дарё олдига келганларида очликни ҳис қилишларининг хабарини бериб шундай деди: сизлар шу сувдан ичишини хоҳлайсизлар (яъни чанқаган бўласиз ва сув ичишингиз жуда зарур бўлади), ким ичса у менга эргашганлардан эмас, агар (сувдан) ичиб олсак душман билан жанг қилолмаймиз, шунинг учун (сув) ичманглар, душманга йўлиққунимизча сабр қилинглар, албатта менинг буйруғимга қарши чиқмаган киши у Аллоҳ нусрат берадиган мўъмин бўлади (ёки менинг буйруғимга осий бўлмаган кишига Аллоҳ нусрат беради). Бани Исроилдан иборат бўлган аскарлар подшоҳлари Толут билан бирга юрдилар, узоқ муддатдан кейин дарёга етиб келдилар.

Икки тоифа

Эй укаларим, шу ерда подшоҳ Толут қўрққан иш содир бўлди, яъни улар дарёга етиб келганларида аскарлар икки қисмга бўлиниб олди: катта қисми сувдан ичиб олди, подшоҳ Толутнинг буйруғига итоат қилмади; бошқа қисм эса оз сонли бўлиб сабр қилди ва подшоҳга қилган аҳдига содиқ қолди, унга осий бўлмади. Дарёдан сув ичганларнинг кучи қолмади, улар жангга яроқсиз бўлиб қолди, бу эса подшоҳлпри ва йўлбошчилари уларни эҳтиёткорликка чақириб огоҳлантирган иш эди. Шундай қилиб Толут сабрлилар ва Аллоҳга ҳамда Аллоҳ йўлидаги жиҳодга содиқ бўлганларни билиб олди. Чарчоқ ва очлик нималигини билмайдиган ва подшоҳнинг буйруқларига осий бўлмайдиганларни билиб олди.

Икки қўшин тўқнашди

Толут билан бирга қолган оз сонли мўъминлардан иборат бўлган қўшин қурол-яроғ ва сон жиҳатдан улардан устунроқ бўлган душман қўшинининг маконига етиб келдилар. Жолут эса кофирларнинг бошлиғи эди, у қўшини орасидан кучли бўлганларини намойиш қилди, шунда мўъминларнинг кичик қўшинида янги бўлиниш содир бўлди, уларнинг кўпчилиги душманнинг кучидан қўрқиб шундай дедилар: "Бугун бизда Жолут ва унинг аскари билан жанг қилишга тоқат йўқ", биз унинг бундай жам бўлиб турган қўшинига қарши жанг қилолмаймиз, лекин қолган мўъминлар сабрларига содиқ қолиб яна сабр қилишда давом этдилар ва урушга тайёрланиб шундай дедилар: "Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир".

Ким яккама-якка олишади?

Улар Аллоҳга дуо қилиб ёрдам беришини сўрадилар: "Роббимиз, бизга сабр тўккин, бизни собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин". Икки қўшин тўқнашди ва кофирларнинг бошлиғи Жолут олдинга чиқиб овози борича қичқирди: ким яккама-якка олишади? Ким урушади? Эй Толут қўшини сизлардан қайси бирингиз мен билан яккама-якка олишасиз? Ким? Ким? Қани бўлинглар. Бу овознинг олдида атрофни сукунат қамраб олди! Қизиқ ким чиқар экан? Жолутга ким қарши чиқаркин? Эй укаларим биласизларми, унга қарши чиққан йигит сизлар каби кичик мўъмин эди. У ким экан?

Изн сўрамоқ

Албатта у Довуд исмли муслим қаҳрамондир, у подшоҳи Толутнинг олдига келди ва ундан изн сўраб шундай деди: кофир бўлган Жолутга қарши чиқишимга изн берасизми? Мен унинг куч-қувватидан қўрқмайман ва Аллоҳ албатта менга ёрдам беради. Эй подшоҳим сиз менга у билан яккама-якка олишишим учун рухсат беринг! Подшоҳ жавоб берди: у кучли қуролланган ва унинг (ҳимоя қилувчи шит) совти бордир ва у қуролга эга. Довуд бироз ўйлаб шундай деди: Аллоҳ менга унинг устидан ғалаба қозонишимда ёрдам беради. Мени унинг олдига юборинг, мен уни қўлимда кўтариб турган мана бу камон билан ўлдираман кейин уни тош билан уриб Аллоҳнинг изни ила ўлдираман, эй подшоҳим, менга рухсат беринг.

Назар писанд қилмаслик

Подшоҳ Толут Жолутга қарши бориши учун кичик қаҳрамонга рухсат берди, мўъмин бўлган кичик қаҳрамон улкан (жасадли кофир)нинг олдига етиб келиши биланоқ дарҳол Жолут унга шундай деди: сенинг қуролинг қани? Қиличинг қани? Сени ўзи ким юборди? Сенда қурол борми ўзи? Қани келчи, сенга (қилич билан) кичик бир зарба бераман сен ўлиб қоласан, қани яқинроқ кел. Довуд эса шундай деди: йўқ, сени Аллоҳнинг изни ила мана шу манжаниқ (кичик қурол) билан ўлдирадиган менман, сенга куч-қувватинг фойда бермайди, эй (ўзича) мағрур бўлган улкан (жасадли кофир), Аллоҳ сендан кучлироқдир, сенинг адашган қавминг ким ғалаба қозонишини билиб оладилар, сен ўзинг ҳам мана бу кўтариб олган кичик қуролим билан нима қилишимни кўрасан, қара! Шунда Аллоҳнинг ҳамиша буюк эканини билиб оласан.

Жолутнинг енгилиши

Довуд ўқдонига қўлини чўзди ва ундан тош олди, уни манжаниқга жойлади, уни унинг устидан кулган Жолут томонга тўғирлади. Сўнгра тошни манжаниқ ёрдамида отди, бир неча лаҳза ўтар ўтмас кофир Жолутнинг бошидан қон оқди, тошнинг ортидан яна тош (яъни Довуд яна тош отди). Қон эса бошининг кўп жойидан оқиши ортиб борди, у ерга йиқилди. Довуд Жолутни мағлуб этди, кофирларнинг йўлбошчиси бўлган улкан (жасадли кофир) ўлди, кофир бўлган қўшин подшоҳи ўлганидан кейин жанг қилди ва Аллоҳ Довуд ва Толутга ғалабани ёзди, мўъминлар уларни у ердан қувиб чиқардилар ва уларнинг ўринларига муқаддас бўлган ер Фаластинда яшаб қолдилар.

Довуд энди подшоҳдир

Одамлар Довудни ёқтириб қолдилар ва улкан ғалаба ҳамда буюк зафардан хурсанд бўлдилар, Аллоҳ бу кичик йигитни унутмади. Бу кичик қаҳрамон озгина улғайгач Аллоҳ унга мулк-салтанат ва ҳукуматни ато этди ҳамда унга ҳикмат ва катта илмни ўргатди, уни набий ва пайғамбар қилди ва Довуд алайҳиссалом подшоҳ ва унга Забур китоби нозил бўлган райғамбарга айланди. Аллоҳ таоло Довуднинг ғалабаси ҳақида бизга Қуръони Каримда мартабаси улуғ Зот шундай деб ҳикоя қилади: “Бас, Аллоҳнинг изни билан урушда енгдилар ва Довуд Жолутни қатл этди. Сўнгра Аллоҳ унга подшоҳлик ва ҳикматни берди ва хоҳлаган нарсасини ўргатди”. Эй кичик суюклиларим, Аллоҳнинг изни ила сабрли бўлган мўъминлар жамоаси ҳатто қўшиннинг сони оз ва қуроли кучсиз бўлса ҳам нусрат қандай қилиб улар томонда бўлишини кўрдингизми? Мен сизларга чиройли бўлган калимани (жумлани) яна бир бор эслатмоқчиман, у калимани Толут билан бирга (содиқ) бўлган жамоа Жолут қўшини билан тўқнаш келганларида айтган эдилар: “Қанчадан-қанча оз сонли гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан кўп сонли гуруҳларга ғолиб келган. Аллоҳ сабрлилар биландир”.

Аллоҳим! Эй сабрлиларнинг Роббиси, бизларни сабрлилардан қилгин ва бизларни сабрлилар қаторида ёзгин. Аллоҳим! Бизларга мусулмон қаҳрамонларимиз ва ҳукмдорларимизда баракот бергин, охирги дуоимиз оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Вассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.