A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Саййидимиз Сулаймон алайҳиссолату вассалом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Ёш йигитнинг зукколиги

Сулаймон кичик ёшда эди, уни отаси Довуд (алайҳиссалом) жуда яхши кўрарди, бунинг сабаби эса унинг зукколиги ва ишларни чиройли бажариши эди. Бир сафар подшоҳ бўлган Пайғамбар Довуднинг ҳузурига ўзаро тортишиб қолган икки киши кирди, бу пайт эса Сулаймон ўша ерда эди, икки кишининг бири шундай деди: «Мен ер эгасиман, унга экин экдим, дарахтлари мева бергунича ва экинлари ўсгунича меҳнат қилдим, − сўнгра у билан бирга кирган рақибига ишора қилди ва сўзини давом эттирди, − мана бу кишининг қўйлари эса менинг еримга кирди ва у ерда бирор мева ҳам, экан ҳам қолдирмади, мен сизнинг ҳузурингизга ўртамизда ҳукм чиқаришингиз ва менинг ҳаққимни қўйларнинг эгасидан олиб беришингиз учун келдим». Подшоҳ бироз ўйлаб олганидан кейин қўйларнинг эгасидан қўйларини мусодара қилиниб ер эгасига берилишига ҳукм қилди, бу билан биринчисини жазолади, иккинчисини эса тақдирлади. Зукко бўлган Сулаймон бу ҳукмни эшитиб, одоб ва лутф ила эътироз билдириб жазолашда бироз марҳамат қилишни сўради. Сулаймон бу икки киши ўртасида отасининг ҳукмидан кўра ҳақиқатга яқинроқ бўлган ҳукмни қўллашни хоҳларди, отаси Довуд унга рухсат берди, Сулаймон шундай деди: «Яхшиси (яъни ҳукмнинг яхшироғи), қўйларнинг эгаси бошқа бир ерга экин экади, у ернинг мевалари пишиб экинлари ўсгунича меҳнат қилади; бу вақтда бошқалари (нариги кишининг) қўйларини олиб туради (яъни экин экилиб мевага киргунига қадар) ва уларни сўймаган ҳолда фойдаланади; сўнгра муддат охирида ҳамма мол-мулк ўзининг ҳақиқий эгасига қайтарилади. Сулаймоннинг ҳукмидан барча ажабланди ва уни хурсанд бўлган ҳолда қабул қилдилар.

Подшоҳ ва Пайғамбар

Довуд (алайҳиссалом)нинг ўғли Сулаймонга муҳаббати ортиб борди, унинг тарбиясига янада кўпроқ эътибор қаратди, унинг подшоҳлик ўрнини муносиб эгаллаши керак эди. Сулаймон катта бўлди, унинг илми ва зукколиги (ақлу заковати) ортиб борди, у одамлар орасида ва мамлакатда катта илмий тажрибага эга бўлди, буларнинг барчаси подшоҳ бўлиши мумкин бўлганларнинг танловига киритди, лекин Аллоҳ уни барчадан устун қилиб танлади ва уни элчи қилиб юборди, Аллоҳ Ўзининг рисоласини қандай юборишни Ўзи билади. Шундай қилиб, Сулаймон (алайҳиссалом) подшоҳ ва Пайғамбарга айланди. Аллоҳ унинг мол-мулкини янада зиёда қилди, уни ҳикмати, чиройли хулқи, илми ва нубуввати (пайғамбарлиги) сабабидан одамлар жуда ёқтириб қолдилар. Сулаймон (алайҳиссалом) эса ўз умматига ва ўзи юборилган самовий рисолатга (осмондан Аллоҳ юборган нарса) хизмат қилишни унутмади.

Мантиқ ут-тайр (қушлар тили)

Аллоҳ Ўзининг Аасули Сулаймон (алайҳиссалом)ни мўъжизаларсиз қолдирмади. Балки унга буюк қувват ато этди, жинларни унинг қўл остида ишлайдиган ва унга ҳеч эътироз билдирмай итоат қиладиган қилиб бўйсундириб қўйди. Шу билан бирга, унга шундай мўъжиза ато этдики, ўтган пайғамбарларнинг бирорталари бунга эришмаган эди, у эса Аллоҳ таоло унга «Мантиқут тайр» деб номланган гўзал илмни ато этди, аниқроғи, у ҳайвонлар ва қушларнинг тилларини тушунар ва кабутар нима деётганини билар ҳамда бир чумоли бошқа чумоли билан учрашганида нималарни сўзлашаётганини билар эди. Сулаймон (алайҳиссалом) бу мўъжизалардан хурсанд бўлди ва мана бу яхшиликларнинг барчасини унга ато этган ва худди отаси Довуд (алайҳиссалом)ни бундан олдин қалқонлар қурилиши, бутун борлиқ у билан бирга тасбеҳ айтиши билан хос қилиб қўйгани каби уни ҳам қушларнинг тили билан хос қилиб қўйган (яъни фақат унинг ўзигагина бу тилни ўргатиб пайғамбарлар орасида хос қилиб қўйган) Роббиси таолога шукр қилди.

Сулаймон ва чумоли

Сулаймон (алайҳиссалом) ва бир чумоли билан чиройли ҳодиса содир бўлди, у инсу жинслар ва қушлардан иборат бўлган аскарлари жамоаси билан юрар эди, улар чумолилар бор жойга етиб келдилар, у узоқдан уларга қараб турган ва унинг қудратини ҳис қилаётган ва шериклари аскарларнинг оёқлари остида ўлиб кетишидан қўрқиб турган бир чумолини кўрди. У чумолиларга ўз тилида шундай дер эди: «Эй чумолилар, ўз уйларингизга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари ўзлари билмаган ҳолда сизларни оёқлари билан босиб кетмасинлар». Подшоҳ унинг гапини эшитиб кулимсираб жилмайди ва бу неъмат учун Аллоҳга ҳамд айтди ҳамда бу фазилат учун Унга шукр қилиб йўлида давом этди.

Сулаймон ва малика Билқис

Сўнгра у қўшинига қаради ва одамлар ҳамда ҳайвонлар ғойиб бўла бошлаганди, у қушлар орасидан Ҳудҳуд исмли бир қуш ғойиб бўлганини кўрди, унинг жойини ҳеч ким билмасди. Сулаймон деди: «Мен уни қаттиқ азоблайман ёки сўйиб юбораман, ё бўлмаса у менга узрини ва кетишининг сабабини айтиб беради». Қуш (Ҳудҳуд) қайтиб келди, подшоҳи Сулаймонга яқинлашиб шундай деди: «Эй подшоҳим, мен сизга номаълум бўлган хабарларни олиб келдим». Подшоҳ деди: «У нима экан?» Ҳудҳуд жавоб берди: «У ерларда бир қавм бўлиб уларнинг маликалари бор экан. Улар у билан бирга қуёшга ибодат қилиб  сажда қилар эканлар. Аллоҳ уларга куч-қувват ва кўплаб яхшиликлар ато этган экан, лекин улар бу неъматларга шукр қилмадилар, балки Аллоҳга куфр келтириб Унга ибодат қилмадилар ва Уни қўйиб қуёшга ибодат қилдилар. Мен уларнинг ишларидан ҳайратда қолдим ва буюк Арш (аршил азийм) Роббиси бўлган ва бизларни барчаларимизни ризқлантирадиган, ибодат қилишлик учун Ундан бошқаси ҳақли бўлмаган ва сажда қилиш фақат унинг юзигагина жоиз бўлган Зот Аллоҳга сажда қилмайдиганлар ҳақида сизга айтиш учун шошилиб келдим». Сулаймон унинг сўзларини эшитиб жим турди, сўнгра деди: «Сенинг ростгўйлигинг тасдиғини топади.Кел, мана бу хатни маликаларига − уларни кўрган жойингга олиб боргин ва улардан мактубнинг ичидаги буйруқларимни тезда бажаришларини талаб қилгин, улардан жавоб олмасдан қайтмагин». Ҳудҳуд подшоҳи Сулаймон (алайҳиссалом)нинг буйруғини бажарди, хатни олиб борди, Билқис исмли маликанинг олдига борганида унга хатни тақдим этди, у уни очди ва ичидагини ўқиди, унинг сўзлари пайғамбарлар ва подшоҳларнинг сўзи эди!

«Албатта, у Сулаймондандир, албатта, унда: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм; Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг». Малика мамлакатининг эркаклардан иборат барча вазирлари, ҳокимлари ва амалдорларини ушбу масала юзасидан улар билан маслаҳат қилиш учун жамлади. Улардан сўради: «Подшоҳ Сулаймоннинг талабига қандай қарайсизлар?» Улар дедилар: «Буйруқ ва раъй  (хоҳиш) сизники  (яъни биз сизнинг буйруғингиз ва раъйингизга қараймиз), агар урушга буюрсангиз, биз урушга қодирмиз, биз сизнинг аскарларингизмиз, сизнинг сўзингизга қулоқ соламиз ва сизга итоат қиламиз». Лекин маликага уруш фикри ёқмади, у сулҳ қилишга уринди ва шундай деди: «Агар подшоҳлар бизнинг ерларимизга кирсалар, уйларимизни, албатта, харобага айлантирадилар, тараққиётимизни йўқ қилиб юборадилар. Мен Сулаймонга қимматбаҳо совға юбораман ва уларнинг ҳадяга жавобларини кутамиз». Шундай қилиб, малика Билқис қимматбаҳо совғалар билан вакилларини подшоҳ Сулаймон (алайҳиссалом)га жўнатди. Ҳудҳуд эса подшоҳига хабар бериш учун кетди, подшоҳ Сулаймон (алайҳиссалом) бу вакилларни ёлғиз ўзи қарши олиб очиқ кўнгил билан кутиб олиши керак эди. Меҳмонлар етиб келганларида ўзларининг келтирган ҳадялари Сулаймоннинг мол-мулки олдида ҳеч нарса эмаслигини кўрдилар. Вакиллар ажойиб қасрга етиб келган вақтда (қасрнинг ҳайбатидан вакиллар) ажабландилар ва ҳайрон қолдилар ва маликаларининг ҳадясини ҳижолат бўлган ҳолда уялиб тақдим этдилар, лекин буюк подшоҳ Сулаймон (алайҳиссалом) уларга лутф ила шундай деди: «Раҳмат! Албатта, Аллоҳ менга ҳали оламда ҳеч кимга ато этмаган буюк мулк-салтанатни ато этди, мен Исломнинг ўрнига мол-дунёга рози бўлмайман, сизлар ўз ҳадяларингиз билан хурсанд бўляпсизлар, Аллоҳ сизлардан ҳидоят ва салоҳиятни (солиҳлик) хоҳлашини билмайсизлар, шундай экан, ўз шаҳрингизга ва маликангизнинг олдига қайтинглар, биз сизларнинг олдингизга сизлар ҳали кўрмаган ва сизларнинг ерингизда адолат ўрнатадиган ҳамда у ердан куфр келтирганларни чиқариб юборадиган, уларни хорлаб қувиб чиқарадиган аскарлар ва қўшин билан боришимизни кутинглар. Вакиллар ўзлари келтирган ҳадялар билан қайтиб кетдилар, улар Билқиснинг олдига кирдилар ва кўрган ишларини унга айтиб бердилар, кейин у шундай деганини эшитдилар: «Исломдан бошқа чора йўқ! Сулаймон биздан кучлидир, биз кечикмаган ҳолда унинг ҳузурига худди у буюрганидек итоатгўй ва мусулмон бўлган ҳолда боришимиз керак». Сулаймон (алайҳиссалом) уларнинг ҳузурига келишларини билди ва жинга шундай деди: «Сизлардан қай бирингиз маликанинг тахтини у бу ерга келишидан олдин менга олиб келади?» Жинлардан бўлган Ифрит деди: «Мен уни сенга мақомингдан тургунингча келтирурман». Албатта, бунга менинг куч-қувватим ва ишончим комилдир. Агар сен тезда бўлишини хоҳласанг, ҳозироқ уни келтираман». Ўша ерда бўлганларнинг орасида Аллоҳ унга илм ва ҳикмат ато этган бир киши ҳам бор эди, у Ифритнинг сўзи ва жавобини эшитиб подшоҳга шундай деди: «Мен шу тахтни кўз очиб- юмгунингизга қадар сизга келтира оламан( ёки жуда тез  келтира оламан)». Шундай қилиб, тахт бир неча лаҳзадан кейин Аллоҳнинг изни ҳамда қудрати ила Сулаймон (алайҳиссалом)нинг олдида пайдо бўлди. Подшоҳ бу тахтнинг бундай тезлик билан ҳозир бўлганидан қувонди, Эй Роббим! Неъматинг ва фазлинг учун Сенга шукр бўлсин! Сўнгра аскарларидан тахтнинг шаклини бироз ўзгартиришларини сўради, бу малика уни кўриши ва (маликанинг қавми) бу ерга етиб келиб қаршисида уни кўрган нарсадан кейин улар ҳам кўришлар ва тахтга нисбатан ҳукмини эшитишлар учун эди. Малика ўз қавми билан етиб келгач, подшоҳ Сулаймон (алайҳиссалом) ундан сўради: «Сенинг тахтинг шундай эдими?» У бироз ўзгартирилган тахтга ишора қилди, у (малика) қаради. Бундан ҳайратланди ва шундай деди: «Бу қандай бўлди?» У қараб турар ва кўзларига ишонмас эди. Бу ўша тахтми ёки йўқ? Қандай қилиб ахир, мен уни ўз шаҳримда қолдирган эдим-ку?! Сўнгра подшоҳ шишадан ясалган қасрга киришини талаб қилди, у (бу қаср) сув билан тўла деб ўйлади ва киришдан олдин сув тегмаслиги учун кийимини кўтариб олди. Кейин эса қаср уни ўзининг чиройи ва қурилиши билан алдаб қўйганини кўргач, ҳақиқатни билди ва дарҳол шундай деди: «Ё Парвардигоро! Албатта, мен ўзимга зулм қилдим ва узоқ вақт қуёшга ибодат қилиш билан куфр келтирдим, ё Парвардигоро, мана энди мен  Сенга қайтаман, албатта, мен мусулмонларданман, менга раҳм қил, ё Парвардигоро ва мени мағфират қил ва Сен раҳмлиларнинг Раҳмлисисан. Шундай қилиб, Билқис Аллоҳга итоат қилиб ва Сулаймондан қўрқиб таслим бўлди. Эй азизларим, энди эса чиройли қиссани ўқиб бўлганингиздан кейин ундан сизни нима ажаблантирди? Ўша ўзининг бандаси ва Пайғамбари бўлган Сулаймон (алайҳиссалом)га ато этган кўплаб неъматлар сизнинг эътиборингизни тортмадими? Нубувват ва самовий рисолат билан бирга жам бўлган мулк-салтанатни кўрдингизми? Буларнинг барчаси подшоҳ ва ҳокимнинг Аллоҳга бўлган иймони сўнгра Ислом ва иймоннинг подшоҳлару ҳокимлар орасида тарқалишида қилган хизматлари билан қандай гўзал?! Эй суюклиларим, бу чиндан ҳам гўзал эмасми? Ёки ҳамма ҳам Аллоҳга итоат қилган ҳолда, яхшиликни севган ҳолда ва ҳақ йўлдан қониқиш ҳосил қилган ҳолда иймон келтириши янги динга подшоҳ ёки ҳокимнинг куч-қудратидан хавфсирамаган ҳолда киришликлари гўзал эмасми? Кўяпманки, сизлар мени тасдиқлаб, мен билан бир овозда шундай демоқдасизлар: «Ҳа, албатта, биз ҳам тўғри йўлда (ҳидоят йўлида) Аллоҳга дуо қиламиз ва барчамиз шундай деймиз: «Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб, ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт». Охирги дуоимиз оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.