A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Узайр Аллоҳнинг мўъжизаси
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Аллоҳнинг қудрати

Эй кичик суюклиларим, сизлар Роббимиз азза ва жалла ҳеч бир ишдан ожиз қолмаслигини ва ҳар бир ишга қодир эканини биласизлар. У Зот бизни йўқдан бор қилиб яратган ва бизларни яхшилик ҳамда мевалар билан ризқлантиргандир. Бизларга бутун борлиқдаги махлуқотларни бўйсундириб қўйгандир, жумладан, биз ундан сафарда ва бирор жойга бориб келишда фойдаланишимиз учун миниладиган ҳайвонларни яратган, унинг мана шу ер юзидаги махлуқотлари (яъни яратган тирик мавжудотлари) яшаши учун осмондан сувни (ёмғир) ёғдиргандир. Агар мен сизларга: «Бу ишларнинг барчаси нимага далолат қилади?» деб савол берсам, сизлар тезда шундай жавоб берасизлар: «Албатта, бу, шак-шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг чексиз (чегара билмас) билмас қудратига далолат қилади.

Қадимий қисса

Эй азизларим, бизларга Қуръон қадим замонларда яшаган бир киши ҳақида ҳикоя қилади ва у билан ибрат ва таълимотни ўз ичига олган ва Аллоҳнинг қудрати ва буюклигига далолат қилувчи қизиқарли қисса содир бўлган. Бу киши ақлли ва доно эди, Аллоҳга тасбеҳ айтиб Унга ҳамдлар айтарди, Унга иймон келтирган ҳолда Унга бирор бир бошқа илоҳни шерик қилмасдан Унинг ёлғиз Ўзига ибодат қиларди. У Аллоҳ унга ато этган ақлни фақат Аллоҳга бўлган иймон ва Ислом динига кириш йўлида фойдаланилиши кераклигини биларди. Эй кичкинтойларим, бу кишининг исми Узайр эди, бу мўмин киши билан қандай воқеа содир бўлганини биргаликда эшитамиз.

Йўқотиш

У кунларнинг бирида чиройли бир боғга кирди, у ерда бир неча соат пишиб турган меваларга қараб қолди ва Роббисига шу неъматлар учун шукр қилди ҳамда узум, анжир ва бошқа яхши мевалардан саватчасига солди, саватчаси тўлди ва уни эшагининг елкасига қўйиб, эшагини минди, эшак егуликни ва Узайрни кўтариб юрди. Бундан кейин Узайр билан қандай воқеа содир бўлганини биласизларми? У юриб кетаётган вақтида  Аллоҳнинг буюклиги ва қудрати ҳақида ўйлай бошлади ва у уни ўз уйига етказиб бормайдиган бошқа йўлга ўтиб қолганини унутиб қўйди ва йўлдан адашди, тўғри йўлни топиш учун ўнг томон, чап томонга қараб, у ёқ-бу ёқдан йўл қидира бошлади. Унинг кўзи қадим замонлардан бери мавжуд бўлган эски уйлари бор бир бузилган қишлоққа тушди, унда яшаган одамлар ўлиб кетган, улардан фақатгина чириб кетган, қурт-қумурсқалар ёб ётган ва уларда ҳашаротлар яшайдиган суякларидан бошқа ҳеч нарса қолмаганди. Қишлоқдаги бу барча нарсалар хароба ва ҳалок бўлганларга далолат қиларди, Узайр уларга қараб турди, уларни бундан олдин кўрмаган эди. Шундай қилиб, у эшагидан тушар экан, мевалар билан тўла саватчани қолдирди, сўнгра бу қишлоқнинг излари орасида пиёда юрди, бу ёқда ерга йиқилиб қолган девор, у ёқда эса фақат бир қисми қолган шифт, улар билан бирга бир кишининг чириб кетган суяклари ҳам бор эди. Узайр бу нарсаларнинг барчасига қараб саватни ҳам, эшакни ҳам унутди ҳамда уйига кетаётганини ҳам унутди, мана шу бузилиб ётган қишлоқ ҳақида ўйлай бошлади, ўзига ўзи шундай савол берарди:  «Қизиқ Аллоҳ бу жисмларни қандай қилиб парчаланган ҳолда қолдирган экан? Қандай қилиб Қиёмат кунида уларнинг шаклларидан одамни қайтадан яратар экан? Аллоҳ таоло бу харобага айланган қишлоқни қандай қилиб яна ҳаётга қайтарар экан? Эй Парвардигоро! Бу ишни қандай қиласан? Бунга қандай эришасан?»

Жавоб

У ўйлашда давом этаверди, албатта,  ўзи бунга иймон келтирганди, лекин бу ишнинг қандай бўлишини билишни ва қалби хотиржам бўлишини хоҳларди. Аллоҳ унга бунинг жавобини ўргатишни хоҳлади, шу жойда Узайр қараб томоша қилиб турган вақтда жасади ерга йиқилганини ҳис қилди, унинг қовоқлари ёпилиб кўзлари юмилиб қолди, бунга бир неча лаҳза ўтмасдан унинг мадори қолмади ва юраги уришдан тўхтади. Нима бўлди? Узайр ўлди! Унга эшаги эргашиб бундан кейин у ҳам ўлдими? Нималар бўляпти? Шундай ўлиб қоладими? Ёки Аллоҳ Узайрга ўзи сўраган ва ўтмишдаги бузилган қишлоқ ишидаги саволига жавобни айтадими?

Юз йил

Узайр шу ҳолда юз йил ўтказди. У ўлган эди, ҳеч ҳаракатланмасди, шу муддат ўтгач, Аллоҳ таоло унга ҳаёт берди, уни ўз жойидан тирилтирди, уни қайтадан тирик ҳолига келтирди, Узайр ухлаб қолиб сўнгра уйғондим деб ўйлади. Ҳақиқатда эса у ўлган, сўнгра Аллоҳ унга жавобни баён қилиш учун тирилтирган эди. Шундай ҳолда экан осмонда бир фаришта Узайрнинг жойига яқинроқ жойга тушади ва унга савол берди: «Эй Узайр, сенинг жисминг бу ерда ҳаракатсиз ва ҳеч нарса қилмасдан қанча вақт қолиб кетганини биласанми?» Узайр жавоб берди: «Кўп ухламадим, ўйлайманки, бир кун ёки ярим кун ухладим!» Фаришта шундай деди: «Эй Узайр, йўқ, сен ухламадинг, балки ўлган эдинг! Аллоҳ сени юз йилга ўлдирди сен буни билмадинг, бу шаҳар сен ўлган вақтда  бутунлай ўзгарди, сен таниган ва сени таниган одамларнинг кўпчилиги ўлдилар. Аллоҳ сенга ўша жавобни ўз кўзларинг билан кўрсатмоқчи, албатта, бу сен саволингга жавоб топишинг ва Аллоҳ ўликларни қандай тирилтириши, уларни чириб кетган суякларга айлантирганидан кейин яна қайтаришини билиб олишинг учун дарс бўлади.Сен, албатта, юз йил ўлик ҳолда бўлдинг, сендан фақатгина ҳар хил суяклар қолди, сўнгра Аллоҳ қудрати ила уларни қайтадан жамлади ва унинг ичига руҳ пуфлади, эй Узайр, сен тирилдинг, энди эса ўлишингдан олдин ўзинг билан бўлган далилларни кўрасан. Узайр ўзини ҳайрон қолдирган нарсани эшитганидан кейин жавобни тўлиқ билишга шошилди. Эй суюклиларим, келинглар, фариштанинг қолган сўзларини эшитамиз.

Эшак ва саватча

Эй Узайр, биласанки, сен қишлоққа киришингдан ва саволингни беришингдан олдин бир эшак минган ва яхши егуликлар билан тўлган саватчани кўтариб олган эдинг, шундай эмасми? Узайр жавоб берди: «Ҳа, лекин эшак ва саватча ҳозир қаерда? У деди: «Кел, саватчадаги таоминг ва ичимлигингги қара, сўнгра таомингни қайтадан текшир, сен уни ўз ҳолида кўрмаяпсанми? Аллоҳ уни қайтадан ҳудди сен ташлаб кетгандек қилиб қўйди. Сўнгра кел ва мана бу суякларга қара. Бу эшагингнинг суяклари, бироз кутиб тур, шу пайт суяк бир жойга йиғилади! Аллоҳ унга қайтадан гўшт кийгизади, бироздан кейин эса эшагинг яна ўрнидан туради! Қарагин, буларнинг барчаси сенинг олдингдадир!!!

Қудратингга иймон келтирдим, ё Парвардигор

Узайр фариштанинг сўзини эшитганида ҳайратланди ва таом, ичимлик ҳеч ўзгармасдан ўз ҳолига қайтганини ва эшакнинг эса суяклари жамланганини, устида гўшт пайдо бўлиб бироздан кейин ҳудди юз йил ичида ҳеч ўлмагандек ҳаракатланган эшакнинг жасадига айланганини кўрганида унинг ҳайрати янада ортиб борди! У киши аввалги ишни эсидан чиқариб қўйди, лекин у иймони ва саботининг тезлик билан ортиб бораётганини сезди, у ҳақиқатни кўз ўнгида кўрди, жавобни мукаммал билиб олди, сўнгра иймони комил мўминнинг овози ила шундай деди: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим». Сўнгра фаришта деди: «Албатта, булар сен билан бўлиб ўтган ишлардир, булар сенинг кўнглинг хотиржам бўлиши ва ўликларнинг узоқ вақтдан кейин Қиёмат кунида тирилиши ва ҳаётга қайтарилишининг осон иш эканини билдириш учундир, лекин сен қарагин!? Албатта, бу билимга барча мўминлар эга бўлишлари керак, қани, эй Узайр, одамларга уни ўргатиб иймонларини янада зиёда қилгин. Узайр яна йўлга тушади, у йўлни қийинчилик билан топади, унинг атрофидаги барча нарсалар янги эди. Одамлар ўзгарган (авлодлар алмашган) ва уйлари янгидан қурилган, барча-барча нарсалар янги эди, Аллоҳ унга одамларга исбот қилиш ва улар Аллоҳнинг қудратига иймон келтиришлари ҳамда иймонлари янада зиёда бўлиши учун аниқ мўъжиза ва оятларни ато этди. Лекин бу узоққа чўзилмади, иймон келтирганларнинг кўпчилиги яна адашган эди, чунки улар Узайрни эъзозлаб: «Узайр Аллоҳнинг ўғлидир», дер эдилар. Бу эса биз Аллоҳдан бошқасига ибодат қилганларни яхши кўрсак ҳам ёки ундан қўрқсак ҳам, Аллоҳ рози бўлмайдиган куфрдир, яхши кўриш ва қўрқув икковлари фақат Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилиш учун етакловчи воситалардир, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларидан кейин адашган ва куфр келтирганларни зинҳор унутмайди. Эй азизларим, келинглар, Узайрнинг қиссасини Қуръондан ўқиймиз.  Бақара номли сурадан ўқиймиз, келинглар ва мен билан бирга айтинглар:

Аллоҳнинг номи ила қувилган шайтондан паноҳ тилайман

«Ёки шифтлари устига қулаган қишлоқдан ўтган кишига ўхшашни кўрмадингми? У: «Аллоҳ буни ўлимидан кейин қандай тирилтиради?» деди. Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди. У Зот: «Қанча ётдинг?», деди. У: «Бир кун ёки бир куннинг баъзисича ётдим», деди. У Зот: «Балки юз йил ётдинг, таомингга ва шаробингга назар сол, ўзгаргани йўқ ва эшагингга ҳам қара. Сени одамларга ибрат қилиш учун шундай қилдик. Ва суякларга назар сол, уларни қандоқ ҳаракатга соламиз ва уларга қандоқ гўшт кийгизамиз», деди. Унга равшан бўлганда: «Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирлигини билдим», деди».

Мана бу қисса биз уни аввалги галда батафсил ўқиганимиздан кейин энди Қуръонда иккинчи марта такрорланиб келди, мен биламанки, сизлар ҳам Узайр қиссанинг ниҳоясида айтгани каби шундай дейсизлар: «Албатта, биз Аллоҳ барча ишга қодир эканини биламиз ва ишонч ҳосил қилдик». Эй укаларим, ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ барча ишга қодир Зот. У барча ишга қодир, эй кичик суюклиларим, сизлардан Қуръондаги оятларга яна бир бор қайтишингизни умид қиламан ва шубҳасиз, уларни ёдлашга ҳаракат қиласизлар, у қийин эмас. Агар оятларни ёдлаб олсангиз ва қиссани тушунсангиз, барча мўмин бандаларини яхши кўрувчи Аллоҳ ҳузуридаги муҳаббатингиз янада зиёда бўлади. Биз мўмин бўлган Узайр ва унинг қиссасини, унда содир бўлган Аллоҳнинг мўъжизасидан кейин одамларга қилган даъватини яхши кўрдик, бизнинг яхши кўришлигимиз Аллоҳга далолат қилади ва бизларни суюклигимиз Аллоҳга ширк келтирмасликка чорлайди, яҳудийлар эса Фиръавн ва юқори даражадаги руҳоний шахслардан қўрқиб, уларга ибодат қилиб хато қилдилар. Узайр ва солиҳларни яхши кўриб ибодат қилганларида хато қилдилар. Сомирий уларнинг ақллари устидан кулиб, сигирга ибодат қилдирганида хато қилдилар. Биз, иншааллоҳ, ҳеч қачон хато қилмаймиз. Аллоҳ сизларга баракотлар ёғдирсин ва сизларнинг яхшилигу савобларингизни янада зиёда қилсин. Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Охирги дуоимиз оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.