A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Икки пайғамбар Закариё ва Яҳё алайҳимассолату вассалом
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Икки катта ёшли қария

Закариё (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёши катта бўлганида у билан ажойиб қисса содир бўлди, бошидаги сочи ҳам қариганди (ёки соч оқ рангга кирган, яъни оқарган эди), бу қандай қисса эканини биласизларми? У киши қария эди, унинг аёли ҳам ўзи каби қария эди. Унинг ҳам сочлари оқарганди ва икковлари ҳам умрлари (ёшлари) ўтиб қариб қолганларини билардилар. Мана шундай пайтда Закариё худди ёшлигидаги каби кўп юришдан тўхтамади, у ҳозир фақатгина ибодатхонага борарди, у Аллоҳ таолога ибодат қиларди, сўнгра кечқурун уйига қайтарди, қалби ва тили ила Аллоҳнинг зикридан тўхтамасди, Унга ҳамдлар ва тасбеҳлар айтарди.

Чақалоқ ҳам, бола ҳам йўқ

Икки қария ҳаётларининг охирида мана шундай ҳолда Аллоҳни зикр қилиб, кучлари етганича ҳеч малол келмай Унга ибодат қилиб яшадилар. Лекин кичкинтойларим, сизлар мендан: «У уйда улардан бошқа ҳеч ким йўқмиди? Уларнинг болалари йўқмиди? Улар чақалоқларини тарбия қилмасмидилар? Сиз бизга икки кишидан иборат бўлган ва ундан ортиқ бўлмаган оила ҳақида ҳикоя қиласизми?» деб сўрашингиз мумкин. Эй укаларим, саволингизга жавоб шуки, уйда икки киши Закариё (алайҳиссалом) ва у билан бирга аёллари бор эди, улар ҳаётларининг шу қисмигача Аллоҳ уларга чақалоқ  (яъни фарзанд неъматини) ато этмаган ҳолда яшадилар, шунинг билан бирга улар ҳар қандай ҳолатга рози ва Унинг қисмати ва хоҳишига қаноат қилиб Аллоҳ таолога ҳамд айтар эдилар.

Дуо

Эй суюклиларим, мўмин киши Аллоҳдан умидини узмайди, Роббисининг ато этажак ризқидан ҳеч қачон ноумид бўлмайди. Саййидимиз Закариё (алайҳиссалом)нинг ҳолатлари мана шундай эди, у зот улуғ ёшга етганларида ҳам боласиз ва ўғилсиз (яъни фарзандсиз) яшардилар. Лекин у зот, албатта, Аллоҳ кимни ва қачон хоҳласа, беҳисоб ризқлантиришга ва агар Аллоҳ бирор инсонга неъмат ато этса, унинг фазли ва ризқини қайтарувчи нарса йўқлигига иймон келтирган эдилар. Закариё Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмади, бир сафар у ибодатхонада экан, қўлларини Аллоҳ томон кўтарган ҳолда хушуъ ва тазарруъ ила шундай деди: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен  Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан». Бу дуо эди, Роббисидан унинг иймонида ва даъват ҳамда Аллоҳ таолога ибодат қилишда ворислик қилиши учун фарзанд сўраб қилинган дуодир. Закариё Аллоҳнинг обида, покиза бўлган Марямга бирор қийинчиликсиз ато этган неъматини кўриб у   ҳам қаттиқ орзу қилди.

Фаришталарнинг нидоси

Дуо қалбининг туб-тубидан жаранглаган эди ва унинг Аллоҳ уни ижобат қилишидан умиди катта эди, бу кутилаётган фарзанддан манфаат ва яхшиликни орзу қиларди. Эй укаларим, мана шу иш (дуо) бўлиб ўтмасидан Аллоҳ бандасининг дуосини ижобат қилди, унга отаси Закариё (алайҳиссалом)нинг сиротол мустақиймдаги (яъни мутлақо тўғри бўлган йўл) юришини давом эттириши учун кичик чақалоқ ато этишини ваъда қилди. Фаришталар Закариё (алайҳиссалом)га меҳробда туриб намоз ўқиётганларида нидо қилиб унинг истаган нарсасини (Аллоҳ) ато этишинининг хушхабарини айтиб шундай дедилар: «Солиҳ бўлган Яҳё исмли ўғилнинг хушхабарини олгин, у Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бўлади ва сен каби саййид (раҳбар) ва Пайғамбарга айланади».

Кутилмаган совға (сюрприз)

Закариё (алайҳиссалом) роббисига дуо қилганидан кейин  фаришталарнинг нидосини эшитиб ҳайратланди. Лекин унинг ажабланиши ғофил бўлган ноумидларнинг ажабланиши эмас эди, балки Аллоҳдан бирор нарсани умид қилган ва ушбу нарсани жуда осон ва тез кўз ўнгида кўрган кишининг ажабланиши эди. Закариё яна қайтадан Аллоҳдан сўради: «Ё Парвардигоро! Мен катта ёшли кишиман, ёшим ўтиб қолган, умримнинг охирига етиб қолдим, мана бу менинг аёлим ҳам мендек қариядир, у ёшлигида бир неча йил фарзанд кўрмай яшади, ҳозир қандай қилиб қариган чоғида туғиши мумкин? Ё Парвардигоро! Сенинг неъматларинг нақадар буюкдир! Биз иккимиз қариялармиз, қариган чоғимизда бизга ўғил ато этасанми?!!»

Аллоҳ ҳар ишга қодир Зотдир

Расулуллоҳ Закариё (алайҳиссалом) даҳшатга тушганида, Аллоҳ таоло у зотни фаришталарнинг нидосидан ҳайратланган ҳолда қолдирмади, уни хотиржам қилиб, фаришталарга мана бундай чиройли жавоб ила ваҳий қилди: «Эй Закариё ҳайрон бўлма, Эй Аллоҳнинг Расули, хайрон бўлма, албатта, Аллоҳ мўъжизалар қилишга қодир Зотдир, бу иш Роббимиз учун осондир, гарчи сиз иккингиз қария бўлсангиз ҳам, ҳеч ажабланмагин, албатта, Аллоҳ барча ишга қодир Зотдир. Эй Закариё бундан аввал Аллоҳ сени яратганини эслайсанми? Инсон ва башариятнинг яратилишини эсла! Сен энди Аллоҳнинг сен ва аёлинг қария бўлсангиз ҳам, сизларга фарзанд ато эта олишини эслашинг керак».

Аломат

Саййидимиз Закариё (алайҳиссалом) у кишини тинчлантириш учун яна бир бор келган бу жавобни қабул қилишда шошилмади, лекин у зот ато этилажак янги чақалоқнинг (Яҳё алайҳиссалом) келиш вақтини билишни жуда хоҳларди, қўлларини иккинчи марта осмонга кўтариб шундай деди: «Ё Парвардигоро! Менга чақалоқнинг туғилиш вақтини билдирувчи ва унга далолат қилувчи аломат кўрсатгин». Унга шундай жавоб келди: «Эй Закариё, сенга шундай уч кун келадики, бу вақтда сен одамларга тилинг билан сўзлай олмайсан, бунинг учун ҳаракат қилсанг ҳам, ожиз қоласан, уч кеча давомида қўлинг билан ишора қиласан, бу эса ҳам мўъжиза, ҳам ишора, ҳам аломатнинг биргаликда бўлган ҳолатидир.

Мана шу қисса Қуръонда

Аллоҳ бизларга Закариё қиссасини Қуръонда ҳам ҳикоя қилади, у зот меҳробда Аллоҳга қандай ибодат қилганини айтиб берган. Эй укаларим, биз эса Роббисидан унга ворис бўладиган ўғилни сўраган Закариё ҳақидаги оятларни биргаликда ўқиймиз. Келинглар, хушуъ ва тадаббур ила тиловат қиламиз:

Аллоҳнинг номи ила қувилган шайтондан паноҳ тилайман.

«Шу чоқда Закариё Роббига дуо қилиб: «Эй Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, сен дуони эшитувчисан», деди.

Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: «Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳлардан бўлган Набий, Яҳъёнинг башоратини бермоқда», дедилар».

(Закариё (алайҳиссалом)нинг чин дилдан қилган дуолари қабул бўлди. Аллоҳнинг фаришталари келиб у кишига суюнчилик хабарини етказдилар. Аллоҳ Закариё (алайҳиссалом)га ўғил фарзанд беришни ирода қилди).

Солиҳлардан бўлган Пайғамбар

«У: «Эй Роббим, менга қандоқ ўғил бўлсин?! Ўзим улуғ ёшга кирган бўлсам, хотиним туғмас бўлса?!» деди. У Зот: «Шундоқ, Аллоҳ хоҳлаганини қилади», деди.

У: «Эй Роббим, менга бир белги тайинла», деди. У Зот: «Сенинг белгинг, уч кун одамларга фақат ишора билан гапиришингдир. Роббингни кўп эсла ва эртаю кеч тасбиҳ айт!» деди».

Мана бу оятлар тугагач, мен сизларга кичик бир савол бераман: Закариё (алайҳиссалом) учун туғиладиган чақалоқнинг исми нима? Бироз олдин сизларга у ҳақда айтиб ўтдим-а? Оятларга қайтадан қараб, «Яҳё» сўзига назар солинглар. Албатта, у бироз кейин туғилажак чақалоқнинг исмидир. Уни ёдлаб олдингизми? Албатта, у − Яҳё, у ҳақиқатан ҳам, солиҳлардан бўлган Пайғамбардир.

Янги чақалоқ

Шундай қилиб Аллоҳ унга ваъда қилган аломатлар келди, Закариё (алайҳиссалом) уч кунни ўтказди, бу вақт давомида у билан гаплашадиганлар билан сўзлаша олмади. Уларга қўли билан ишора қиларди, бу эса Аллоҳ унга айтган аломат эди, аломатлар вақти тугади. Туғилиш вақти келди, янги чақалоқ туғилди, кичик Яҳё дунёга келди, у ваъда қилинган бола эди, у бундан олдин чақалоқ нималигини билмаган икки қария ота-онасидан дунёга келди, уларнинг хурсандчиликлари нақадар улкан ва қувончлари нақадар буюк эди, икки солиҳ ота-она учун бу солиҳ фарзанд нақадар ажойиб неъмат эди.

Аллоҳим! Бизларни Ўзинг поклагин, Эй оламлар Роббиси бизларнинг зурриётларимизни солиҳлардан қилгин!!!

Болакайнинг сифатларидан

Бу Аллоҳнинг Закариёга қилган ваъдаси эди, эй укаларим, бу эса  бир чиройли ишнинг бошланиши эди. Яна бир бор оятларга қайтамиз, уларда эса туғилажак боланинг бир нечта сифатлари ҳақидаги ваъдани учратамиз. Яҳёнинг сифатларидан: албатта, у Аллоҳдан келган калимани тасдиқловчи, Аллоҳ унга иноятлар билан аҳд қилади, унга нубувват ва рисолат ато этади, уни Аллоҳга ҳақиқий ибодатни адо этадиган, Унга эртаю кеч, ҳамиша, ҳар вақт, ҳар бир ишда ҳамд айтувчи солиҳ бандаларидан қилиб қўяди.  Ҳа, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир, келинглар, қиссанинг якунланишини ўқиймиз.

Илм ва журъат

Яҳё кичик бўлиб туғилди, кейин улғайди, Аллоҳ унга нубувват (яъни пайғамбарлик) ато этди, динга даъват қилиш ва одамларга динни етказишда отаси Закариё (алайҳиссалом)га ворислик қилди, у Аллоҳга ибодат қилиш вазифасини ўта мукаммал ҳолда ва чиройли суратда (кўриниш) адо этишга имкон топди, у ёшлигиданоқ ибодатни севарди, Аллоҳга доимо ва ҳеч малолланмаган ҳолда ибодат қиларди, шундай экан, у одамлар орасида Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган  Таврот  китобининг энг илмли шахсига айланди, кофирларнинг ҳужум қилишидан ҳам, унга азоб беришидан ҳам қўрқмаган ҳолда ундан азму шижоат, қувват ва журъат ила илм олар эди. Даъват ва динни етказиш мобайнида кунлар ўтди, одамлар ёш Пайғамбардан ва бундай ёшда кутмаган ишлар содир бўлди.

Шаҳид бўлган Пайғамбар

Албатта, Бани Исроилдан бўлган кофирлар Яҳё алайҳиссаломга душманлик қилиб унга қарши чиқдилар. Кунларнинг бирида улар Аллоҳнинг Расули Яҳё ер юзида адолат ва Исломни қайтадан ўрнатишни хоҳлаётганини кўрадилар. Улар эса албатта, ўзларининг ҳаром ишларини қилолмасдилар фақатгина ёш Пайғамбар бўлган Яҳёни ўлдириб йўлларидан чиқариб ташлашлари мумкин эди (яъни шундагина ҳаром ишларини қила олардилар). Эй укаларим, шундай қилиб, улар Аллоҳнинг Пайғамбарига душманлик қила бошладилар, ... охири бутун борлиқ уларнинг жиноятларига гувоҳ бўлди, улар Яҳёнинг олдига бордилар. Пок бўлган мўминнинг олдига, шу ерда унинг уйига изн сўрамай кирдилар, ўзларининг пок бўлган ёш йигитни ўлдиришдек мункар бўлган жиноятларини амалга оширдилар, Набий (алайҳиссалом) шаҳид бўлган ҳолда ўлди, Бани Исроилнинг жиноятлари яна битта жиноят билан кўпайди, бу билан улар яна қайтадан азоб-уқубатга лойиқ бўлдилар. Қилган ишлари ва пайғамбарларни ноҳақлик билан ўлдирганлари учун уларга жазо сифатида осмондан Аллоҳнинг лаънати ёғилди. Аллоҳнинг каломи ила уларга хорлик ва мискинлик битилди «Бундай бўлишлиги осий бўлганлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир». Гарчи Яҳё ўлдирилган бўлса ҳам, у зот, албатта, бизнинг ҳаёт йўлимиз ва турмуш тарзимизда абадий яшайдилар. Аллоҳим! Бизларга абадий бўлган китоб, яъни Қуръонимизни татбиқ қилиб ўрганувчи ҳаётни ёзгин (яъни бутун умримиз давомида Қуръони Каримни ҳаётимизга татбиқ қилишимизни насиб этгин). Аллоҳим! Сендан Яҳёга аввалида ва охирида салом бўлсин, у бир кун пок ҳолда туғилди, бир куни шаҳид ҳолда ўлди, бир кун келиб тирилиб ҳаётга қайтади. Охирги дуоимиз оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.