A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Оли Фиръавндаги мўмин йигит
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Оли Фиръавн

Кичик азизларим, биласизларки, қадим замонда Фиръавн исмли золим ҳоким яшаган эди. У Миср ҳокими эди, Бани Исроилдан бўлган аҳли ва у ерда яшовчиларни ибодат қилдирарди, улардан фақат ўзига ибодат қилишларини ва ундан бошқа роббга ибодат қилмасликларини талаб қиларди. Бу адашган (киши) Оли Фиръавн номли оиладан эди, бу оиланинг аъзолари кўп йиллар давомида Миср ҳукумати устида бўлганлари учун унинг аъзолари машҳур эдилар, улар Миср халқига бало-офатлар ёғдирдилар,   кичик болаларни ўлдирдилар, уларнинг буйруқлари ва фармонларига қарши чиққанларнинг ҳар бирини раҳм-шафқатсиз азоблардилар.

Уларнинг ҳақиқатга нисбатан адоватлари

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Оли Фиръавнни туғёнлари ва куфрларида, ожиз бўлган Миср халқини азоблаган ҳолларида қолдирмади, балки уларга Мисрдан зулм ва мутакаббирликни узоқлаштирадиган кишини юборди, одамларни адолат ва ҳақиқатга ҳамда Аллоҳдан бошқасига итоат қилишни йўқотишга даъват қиладиган пайғамбарларни элчи қилиб юборди. ... Биз биламизки, Расулуллоҳ Мусо (алайҳиссалом)  одил даъват билан махсус шуғулланган кишилардан биридир, Аллоҳ унга нубувват ато этди, ундан адашган Фиръавннинг олдига насиҳат қилиш, унга ҳақ бўлган динни етказиш ва уни тўғри йўлга даъват қилиб, унинг бу ҳаққа нисбатан бўлган адоватидан қайтариш учун боришни талаб қилди.

Мен уни ўлдираман

Эй суюклиларим, бу адашган Фиръавннинг иши нима бўлганини биласизларми? Саййидимиз Мусо (алайҳиссалом) қандай иш олиб борганини биласизларми? Сизлар тезда билиб оласизларки, албатта, золим ҳатто унинг олдига бошқаларга зулм қилишдан уни қайтарадиган бирор киши келса ҳам, ўз зулмини тезлик билан ташламайди, бу эса унинг одамлар устида жабр-зулм қилган ҳолида уни робб ва илоҳ қилиб олишларини ёқтиргани учундир. Эй укаларим, албатта, Фиръавн Мусонинг узоқ давом этган ва оят-мўъжизаларга асосланган даъватидан сиқилди, Фиръавннинг Пайғамбардан қутулиш учун Мусони ўлимга ҳукм қилишдан бошқа чораси қолмади, у аҳлига шундай деди: «Мени қўйинглар, Мусони ўлдирай. Майли, Роббига дуо қилсин»! Бу эса ҳақ даъватнинг олдида ожиз қолган ҳар бир адашганнинг одатидир.

Қиссанинг бошланиши

Эй кичкинтойларим, бизнинг қисса мана шу ердан бошланади, эътибор беринглар. Албатта, Фиръавн Мусо (алайҳиссалом)ни ўлдиришга қарор қилди, Фиръавн Мусо (алайҳиссалом)нинг Пайғамбар ва элчи эканлигини биларди, лекин Фиръавн ҳукумат унинг қўлидан чиқиб кетишидан қўрқарди, албатта, Фиръавннинг аҳли бўлган Оли Фиръавн Фиръавннинг золим ва мутакаббир эканини билардилар, у Аллоҳни қўйиб ўзини ўзи илоҳ қилиб сайлаган эди, лекин улар золим Фиръавннинг йўлидан қутулишни хоҳлардилар. Агар унга ёрдам бериб уни қўлласалар, улар иззат-икром қилинардилар. Эй укаларим, лекин  бу оила ўзгариб, улардан Аллоҳга даъват қиладиган бир мўмин чиқишини тасаввур қила оласизларми? Бу мўмин ҳақиқатан ҳам Оли Фиръавндан чиқди. Эй суюклиларим, мана бу қиссамизда эса биз у билан бирга яшаймиз. Албатта, у Оли Фиръавн  бошқалар каби бир аъзоси эди, у Миср халқига жабр ва зулм қилаётганларини билар эди, у Мусо келтирган оят ва далилларни ва у ўзининг Пайғамбар эканини, ҳамда улар аввалдан билсалар ҳам, Фиръавн адашган ва ёлғончи эканини исбот қилганини улар билан кўрганди. Бу киши ҳақиқатни ва Мусо келтирган нарса Аллоҳдан бўлган фарзлигини, ҳақнинг олдида сукут сақлаш куфр, нифоқ ва ботил эканини билди ва Расулуллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га қарши Фиръавн томонидан ўқилаётган ўлим ҳукмини эшитишга рози бўлмади. Келинглар, унинг журъати ва иймонини билиб олиш учун у ва унинг ишлари ҳақидаги қиссани ўқиймиз.

Унинг гуноҳи нима?

У иймони ва Исломини яширар эди,  ёрдамга муҳтож бўлганида, Мусо (алайҳиссалом)га ёрдам берди, Оли Фиръавнга ҳужум қила бошлади, улардан ажралиб олди ва мана шундай ҳолатда ҳужум қилишни аҳлига залолатларини исбот қилиш учун мана шу саҳиҳ сўзлар билан бошлади, уларга нима дейишини эшитинглар:

«Бир одамни, Аллоҳ Роббимдир, дегани учун ўлдирасизларми?!»

Ёки «Сизлар Мусони   ўлимга ҳукм қилдингиз, лекин ҳеч ўйлаб кўрдингизми, сизлар бу ишингиз билан уни гуноҳкор қилмоқдасизми? Албатта, Мусо (алайҳиссалом) гуноҳ қилмади, балки сизларга: «Албатта, Аллоҳ менинг Роббим ва сизларнинг Роббингиз, Унга ибодат қилинглар, Фиръавнга ибодат қилишни ташланглар, деди. Энди уни Роббим Аллоҳ дегани учун ўлдирасизларми?»

Уни қўйиб юборинглар, даъват қилаверсин

У киши ўз сўзини ва Оли Фиръавнга ҳужум қилишни давом эттирди: «Эй қавм, албатта, Мусони Аллоҳ сизларни зулмдан, мутакаббирликдан ва одамларга ибодат қилишингиздан халос этиш учун Пайғамбар қилиб юборди, албатта, Мусо сизларга оят-далиллар билан, Аллоҳ таолонинг ҳузуридан саҳиҳ сўзлар билан келди. Эй қавм, Аллоҳдан қўрқинглар, Мусони ўлдирманглар, балки уни қўйиб юборинглар, одамларга (келтирган нарсасини) етказсин, уларни Исломга даъват қилсин, уни буюк рисоласини адо этишдан ман қилманглар. Агар унинг сўзи рост бўлмаса, сизларга бирор азият етмаган ҳолда хатосининг оқибатини кўтара олади, агар унинг сўзи рост бўлса, сизлар Қиёмат кунида ваъда қилинаётган азобга дучор бўласизлар.

Танод куни

Эй қавм, албатта, мен сизларни иймонга даъват қиламан ва агар Аллоҳ таолога куфр келтирсангиз, охиратдан аввал бу дунёда сизлардан интиқом олинишидан қўрқаман. Охиратда эса танод куни номли кунда сизларга янада қаттиқроқ азоб келади, унда Аллоҳ одамлар олдида сизларга нидо қилади, у ерда барчанинг олдида бу дунёда қилган барча ишларингиз устида сизларни ҳисоб-китоб қилади. Албатта, мен сизлар залолат ва куфрда қолсангиз, Мусо (алайҳиссалом)ни ўлдиришга қарор қилсангиз, сизларга келадиган ўша азобдан қўрқаман. Эй қавм, Аллоҳга тавба қилинглар, «Роббим Аллоҳ» деган кишини ўлдирманглар.

Эски адоватингиз

Сўнгра у киши уларга қилаётган қабиҳ ишлари улар учун янгилик эмаслигини эслатди, улар ўтган вақтларда ва Мусо (алайҳиссалом) келишидан олдин ҳам бундан қабиҳроғини қилишга ўрганиб қолгандилар, уларга қилган ишларидан мисол келтириб деди: «Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди. Бас, сиз у ўзингизга келтирган нарсага шак келтириб, туриб олдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: «Аллоҳ ундан кейин Пайғамбар юбормас», дедингиз. Аллоҳ шундай қилиб, исрофчи ва шубҳачи бўлган кимсани залолатга кетказди».

(Эй қавмим, сиз Юсуф (алайҳиссалом)нинг пайғамбарлигига шубҳа қилиб, иймон келтирмай туриб олдингиз. Хуллас, Юсуф (алайҳиссалом) вафот этганида, ундан қутулдик, Аллоҳ томонидан Пайғамбар бўлиб келдим, дейдиган одам энди бўлмайди, дедингиз. Аллоҳ Юсуф (алайҳиссалом) ҳақида шубҳада туриб олган ўша ота-боболарингизни залолатга кетказгани каби, ҳар бир хусусда исрофгар бўлган ва динда шубҳа қилганларни ҳам залолатга кетказди. Мусо ҳақида исрофчи ва шубҳачи бўлманг, яна Аллоҳ сизни ҳам залолатга кетказиб қўймасин.

Ёки: албатта, сизлар бунга ўҳшаш ёлғон ва исрофни бир қанча вақтлар олдин Расулуллоҳ Юсуф (алайҳиссалом)га ҳам қилгандингиз, Аллоҳ эса сизлар каби ёлғончиларни Аллоҳга тавба қилган ҳолингизда Уни қабул қилмагунингизча ҳидоят қилмайди.

Эй қавм

Иймон сўзлари давом этади, у киши ўз сўзини давом эттирди:

«Иймон келтирган киши: «Эй қавмим, менга эргашинглар, сизни тўғри йўлга ҳидоят қиламан.

39. Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир, матоҳ, холос. Албатта, охират − ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир.

40. Ким бирор ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо оладир, холос. Эркакдир, аёлдир, ҳар ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар, у ерда ҳисобсиз ризқланурлар».

Албатта, у уларни ҳидоят ва тўғри йўлга, охират ва иймон билан бирга солиҳ амаллар қилишга ҳамда Аллоҳ рози бўладиган барча нарсаларга даъват қилмоқда. Уларни Қиёмат кунида Аллоҳ Жаннатга киритиши ва дўзах оловидан бўлган азобидан сақлаб қолиши учун уларни даъват қилмоқда.

Бу менинг даъватим

Қавм унинг нидосини эшитмади, лекин у ноумид бўлмади, балки уларга даъватини журъат, аниқлик  ва қаттиқ иймон ила давом эттирди:

«Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз мени дўзахга чақирурсиз?!

(Мен сизни Аллоҳга, Унинг юборган Пайғамбарига иймон келтириб, нажотга эришишга чорласам, сиз мени куфрга чақирмоқдасиз, куфрга чақиришингиз дўзахга чақиришингиздир.)

42. Сиз мени Аллоҳга куфр келтиришимга ва ўзим билмаган нарсани Унга ширк келтиришимга чақирмоқдасиз. Ҳолбуки, мен сизни азизу ўта мағфиратли Зотга чақирмоқдаман».

Сўнгра уларга даъватлари ботил ва унинг даъвати эса ҳақ, Аллоҳ ҳисоб-китоб майдонида йиғганида уларнинг жазолари дўзах эканини ва қилган ишларига яраша адолат билан нуқсонсиз ва ошириб юбормасдан жазолашини ҳамда Аллоҳнинг ўлчови собит бўлиб ҳеч ўзгармаслигини баён қилди. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам, кўрадир.

8. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир».

(Яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам катта-кичиги бўлмайди. Ҳаммасининг ҳисоб-китоби бўлади, қиёматда жавоб бериш керак. Ҳар доим яхшилик  қилиб, агар у кўзга кўринмас зарра миқдорида бўлса ҳам, ёмонликдан қочиш керак).

Охирги огоҳлантириш

У даъват қилиш ва етказишни малолланмай давом эттирса ҳам, уларга тўғри йўлни баён қилса ҳам, Оли Фиръавндан ҳеч ким бу мўмин кишига қулоқ солмади. Охири у ўзининг охирги насиҳатларини етказди, уларга охирги огоҳлантиришни эшиттириб шундай деди:

«Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир».

Ёки албатта, сизлар эртага Аллоҳнинг олдида мен сизларга ҳозир айтаётган ҳақиқатни кўрасизлар, албатта, Аллоҳ сизларни кўриб турибди, нима қилаётганингизни доимо билиб туради, сизларга азобни ўз кўзингиз билан кўрсатишни унутмайди, агар Мусо (алайҳиссалом)ни ўлдиришни хоҳласангиз, албатта, Мусонинг Роббиси сизлардан интиқом олади ҳамда дунё ва охиратда сизларни азоблайди.

Ҳақиқатнинг ғалабаси

Илоҳий иноят кириб келди, Аллоҳ Мусо (алайҳиссалом) ва у билан бирга Бани Исроилдан иймон келтирганларни қутқарди, улар билан бирга Оли Фиръавндан бўлган мана шу қиссада у ҳақида суҳбатлашган мўмин киши ҳам нажот топди, бизларга Қуръон қиссанинг ниҳоясини айтиб беради, бу мўмин ҳақида шундай дейди: «Бас, Аллоҳ уни макрлари ёмонликларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди».

(Аллоҳ таоло мазкур мўмин кишини Фиръавн ва унинг одамлари макр-ҳийлаларининг ёмонликларидан қутқарди. Фиръавн аҳлини эса  ёмон азоб ўраб олди), бу азоб нима эди? «У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлганида эса: «Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар», дейилур».

(Демак, ўша Фиръавн аҳлини ўраб олган ёмон азоб бир оловдир. Улар ўша оловга доимо, эртаю кеч кўндаланг қилиб туриладилар. Яъни  қабрларида қиёматгача олов билан азобланадилар).

Бу уларнинг жазоларидир, Аллоҳ уларни бу дунёда ғарқ қилди, уларни қабрларида ҳам азобсиз ташлаб қўймайди, Қиёмат кунида дўзах ўзининг қаттиқ азоби билан бирга уларнинг абадий қоладиган жойлари бўлади.

Мана энди бу мўмин кишиинг қиссаси тугаганидан кейин, унинг журъати, содиқлиги ва иймонининг қуввати сизларни ажаблантирдими? Аллоҳ бизларга ҳақ сўзни айтишда мана шундай журъат ато этишини хоҳламайсизларми? Адашганлар ва кофирларнинг олдида мана шундай ҳолатда тура олишни хоҳлайсизларми? Ҳа, эй укаларим, барчамиз уни хоҳлаймиз, Аллоҳ таоло бизларни худди Оли Фиръавннинг мўмин кишисидек собитқадам қилишини ва уни қутқариб нусрат берганидек, бизларни ҳам қутқариб нусрат беришини Робимизнинг рисоласини барчага етказиш, Ундан қўрқиш ва ундан бошқа ҳеч кимдан қўрқмаслик шарти билан хоҳлаймиз, Аллоҳим, омийн!!! Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин.