A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мўъмин бола
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Кофир подшоҳ

Қадим замонларда бир подшоҳ яшаганди, ўзи билан бирга яшаган қавмнинг устида ҳукмрон эди, уларни қўрқитиб қўйганди, унга ибодат қилардилар, подшоҳнинг буйруқларига қарши чиққанларни қатл қилиш   билан огоҳлантирарди, у ўзини ҳам подшоҳ, ҳам илоҳ деб эълон қилган эди. Одамлар ундан қўрқардилар, улардан оз сонлиларигина ҳақни танирдилар, кўпчиликнинг эса саҳиҳ иймон ақлларига келмасди, улар Аллоҳ ибодат қилиш учун ҳақли бўлган ягона Зот эканини ва ундан бошқа илоҳлар сохталигини билмасдилар, сохта илоҳ эса Фиръавн каби бизларни қўрқитса ҳам ёки бутлар каби ўз қўлларимиз билан ясаб олсак ҳам, сохталигича қолади.

Ёлғончи сеҳргар

Бу подшоҳнинг аъёнлари ва вазирлари бор эди, барчалари унинг туғёни ва куфрида унга ёрдамчи эдилар. Уларнинг орасида катта сеҳргар бор эди, унинг вазифаси одамларни алдовчи  ҳаракатлар қилиш ва подшоҳни уларга илоҳ қилиб кўрсатиш эди. Бу эса одамлар ундан қўрқиб итоат қилишлари ва унга доимо ибодат қилишлари учун эди. Шунинг учун у сеҳрни одамларнинг олдида қиларди, ҳеч ким ҳақиқат ҳақида ўйлаб қолмаслиги учун уларга макр ва ёлғонни чиройли қилиб кўрсатарди, ҳамма подшоҳдан қўрқиб қолаверарди, ҳақиқатни тушунишга имкон ёки подшоҳнинг ҳукми, туғёни ва зулмига қарши чора тополмасди.

Кичкина бола

Сеҳргар катта бўлганида бир сафар подшоҳнинг олдига қасрга кирди, унга деди: «Эй ҳожам, эй (мен унга) итоат қиладиган саййидим, кўриб турганингиздек, мен кексайиб, ёшим бир ерга борди, эй саййидим, менга мана шу шаҳарнинг зукко болаларидан бир кичкина болани юборсангиз, мен унга сеҳр ўргатсам, менинг ўлимимдан кейин у одамларни алдашни давом эттирса, шунга нима дейсиз? Подшоҳ бу талабни қабул қилиб сеҳргар талаб қилган болани келтирди, унга зўравонлик билан қасрга ҳар куни келишни ва катта сеҳргардан сеҳрни ўрганишини айтди. Шундай қилиб бола ҳар куни мажбуран эрталаб уйидан келиб қасрдан кечқурун қайтарди. Ақлли, ўйлаб кўрган инсон ҳеч рози бўлмайдиган мана шу ҳолатда у бир неча кун ўтказди.

Қаерга

Кунларнинг бирида у қасрга сеҳр ўрганиш учун йўлда кетаётганида ўша йўлдаги тоғда яшайдиган мўмин роҳиб унга нидо қилиб: «Эй бола, сен ҳар куни эрталаб қаерга бориб, кечқурун қайтасан?» деди. Кичкина бола жавоб берди: «Сеҳргардан сеҳр дарсларини ўрганиш учун қасрга бораман, сўнгра кечқурун уйимга қайтаман, лекин сиз нега сўраяпсиз?» Мўмин роҳиб деди: «Эй болам, сен ўрганаётган сеҳр асли куфрдир, бизни яратган, подшоҳни ва сеҳргарни ҳам яратган Аллоҳ уни қабул қилмайди (яъни бу иш Аллоҳга хуш, манзур бўлмайди), сен ундан кўра яхши бўлган, абадий, қиматбаҳо ва чиройлироқ илмни мендан ўрганишга нима дейсан? Аллоҳга ҳамд бўлсин, зукко бола уни қабул қилди ва роҳибдан Исломни, сеҳргардан эса сеҳрни ўргана бошлади.

Илоҳий мўъжиза

Бол,а ўз одатига, кўра бир сафар роҳибнинг олдига бориш учун уйидан чиқди, у йўлда юрар экан, одамлардан иборат катта бир жамоани кўрди, уларнинг йўлларини тўсиб олган катта бир ваҳший ҳайвоннинг олдида тўпланиб олгандилар, ундан халос бўлолмаётгандилар, бола ердан бир тош олди ва шундай деди: «Эй Роббим! Роҳиб менга ўргатаётган нарса ҳақиқатан ҳам сеҳргар менга ўргатаётган нарсадан яхши ва афзал бўлса, бу ваҳшийни ўлдиргин, бизларни ундан қутқаргин». У тошни отди, ваҳший яраланди. Уни тезда ўлдирди. Бу эса тўпланиб турган одамларнинг олдида содир бўлди, улар кичкина боланинг қўлидаги кичик тошдан (яъни шу тош ваҳший ҳайвонни яралаб, сўнгра бола уни ўлдирганидан) даҳшатга тушдилар. Бу катта иш эди.

Роҳибнинг насиҳати

Мўмин йигит йўлида давом этди ва роҳибнинг олдига етиб борди, унинг ҳузурига кирганида бўлиб ўтган воқеани, Аллоҳнинг изни ила катта ваҳший ҳайвонни кичик тош билан қандай ўлдирганини, ўзи ўрганаётган дарслар ҳақиқат экани ва сеҳргар кофир ҳамда роҳиб мўмин эканини, роҳибнинг таълимотлари одамларни алдаш ва сеҳрдан яхшироқ эканлигини унга айтиб берди. Мўмин роҳиб боланинг сўзларини эшитгач, у иймон йўлида буюк жойга етиб борганини билди, унга шундай деди: «Эй ўғилчам, сенга насиҳатим шуки, иймонинг учун сабр қилгин, қўрқмагин, албатта, ҳар бир даъватчи мўминга мусибат келади, уни кофирлар азоблайди, агар сабр қилолсанг, подшоҳга менинг еримни кўрсатмагин.

Кўзи ожиз вазир

Ваҳший ҳайвоннинг хабари тарқалиб кетди, одамлар бу болани ҳар ишга қодир деб ўйладилар, касалларини даволаш ва мусибатларини енгиллатиш учун унинг уйида йиғила бошладилар. Уларнинг орасида подшоҳнинг қўл остида бўлган саройда ишлайдиган кўзи ожиз вазир бор эди, у келиб боладан кўзининг нурини қайтаришини сўраб, бунинг эвазига хоҳлаганича мол-дунё беришини айтди. Бола деди: «Мен ҳеч нарса олмайман, балки сен сенга шифо берадиган Аллоҳга иймон келтиришингни хоҳлайман, чунки мен кучим билан ҳеч кимга шифо бермайман, барча нарсага қодир эмасман, мен шифо беролмайман, фақат Аллоҳнинг изни ила бўлиши мумкин. Вазир уни қабул қилди,  иймонга рози бўлди, янги динга кирди. Бу эса тўғри йўлга етакловчи дин эди.

Подшоҳнинг интиқоми

Подшоҳ буни билиб қолди, вазирини чақиртирди, ундан иймони ҳақида сўради, у болани кўрсатди. Подшоҳ бу бола саройда сеҳр ўрганаётган боланинг айнан ўзи эканини билиб ажабланди, бу бола мўмин роҳибни кўрсатмагунича азоблади. Подшоҳ учовларини вазир, роҳиб ва болани йиғди, улар ҳеч бир шериги бўлмаган Аллоҳга иймон келтирганлари ва сохта илоҳ бўлган адашган илоҳга куфр келтирганлари учун уларни азоблай бошлади. Охири подшоҳ роҳибни махсус ўлдиришга мўлжалланган аррага қўйишни буюрди, сўнгра унга шармандали ўлим ва диндан ҳамда иймондан қайтиш орасида имконият берди, лекин мўмин бўлган роҳиб Исломдан қайтишни инкор қилди, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган ҳолида ўлишни афзал билди, дини ва ақийдаси йўлидаги барча қаттиқ оғриқларга сабр қилди.

Роббиларининг ҳузурида тирикдирлар

Сўнгра подшоҳ мўмин бўлган вазирга ҳам роҳибга қилган ишини қилди, вазир ҳақиқат ва Исломдан қайтишдан бош тортиб   арра билан арраланишни афзал кўрди. Вазир шаҳидларнинг иккинчиси бўлди, энди эса бола бу манзарани кўрганича ўзи қолди, у иймонини заифлаштирмай қувватлади, қаҳрамон бола сабр билан Аллоҳ йўлида қурбон бўлишга қарор қилди, лекин подшоҳ кичик сеҳргарни йўқотишдан қўрқарди, аввал уни ўзининг «йўл»ига бошлаш ва қўрқитишни хоҳлади, агар подшоҳнинг динига қайтмаса, тоғнинг тепасидан ташлаб юборишлари учун баъзи аскарлар билан тоққа юборди, Аллоҳ улардан қутқарди, у подшоҳнинг олдига қайтди, иккинчи сафар уни бошқа аскарлар билан денгизга юборди, Аллоҳ уни бу сафар ҳам қутқарди, подшоҳ болага ҳукм қилолмади  ёки уни «тўғри йўл»га бошлай олмади, уни қўрқита олмади ҳам!!! Унинг ишидан ҳайратланди, бола унга деди: «Мендан қутулишни ростдан ҳам хоҳлайсизми?» Подшоҳ: «Ҳа», деди. Бола: «Мен сизга менинг ўлимимга олиб борадиган йўлни кўрсатаман, лекин мени диққат билан эшитишингиз лозим», деди. Подшоҳ: «Бу қандай йўл?» деб сўради. Бола жавоб берди: «Барча одамларни катта бир майдонга жамлайсиз, мени дарахтга боғлайсиз, мендан бир ўқ олиб уни мен томонга тўғрилайсиз-да: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳ номи ила», деб сўнгра ўқни мен томонга қараб узасиз, шунда  ўқ мени яралайди ва ўлдиради. Мени ўлдиришни хоҳласангиз, бу ягона йўлдир. Шундай қилиб, подшоҳ ўйлаб ўтирмай, ягона бўлган ушбу амалиётни қўллашга уринди.

Аллоҳга иймон келтирдик

Одамлар йиғилганидан кейин кичкина болани боғлади, боланинг ўқларидан бирини олиб, у томонга тўғрилаб: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳ номи ила», деди сўнгра ўқни отди, унинг бошига тегди, бола ўлди. Мўминларнинг учинчиси ҳам шаҳид бўлди, одамлар бу манзарани кўрдилар ва фақат подшоҳ: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳ номи ила», демагунича ўлмаганини билдилар. Буни кўргач эса овозларини журъат ва қичқириқ билан кўтардилар, чиройли бўлган ушбу сўзни такрорладилар: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳга иймон келтирдик! Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳга иймон келтирдик!» Кофир бўлган подшоҳнинг ҳайрати янада ортиб кетди, барча-барча иймон келтириб бўлганди, бола одамларни Исломга киритиш йўлида нажот топди, унинг ўзи эса уларнинг олдиларида шаҳид бўлган ҳолда ётарди, улар уч нафар эдилар, минглаб кишиларга айландилар!!!

Эй онажон, сабр қилинг

Адашган подшоҳ Аллоҳга иймон келтириш ва подшоҳ ҳамда унинг ибодатига куфр келтиришнинг олдида барча адашганларнинг биргина йўлидан бошқа йўл тополмади, бу азоблаш эди, мўмин бўлган одамлар учун катта олов ёқди, сўнгра уларни бирма-бир ёниб турган оловга ташлай бошлади, улар шундай дердилар: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳга иймон келтирдик». Шундай қилиб, қўлида эмизикли боласини кўтариб олган онанинг навбати келди, унинг боласига раҳми келарди, унга олов тегишидан қўрқарди, лекин Аллоҳ таоло кичкинтойни гапиртирди, у қўрқаётган онасига шундай деди: «Эй онажон! Сабр қилинг, албатта, сиз ҳақ йўлдасиз». Она боласи билан бирга ўзини оловга ташлади, у подшоҳ оловга ташлаганлар орасида бир ўзи эди, унинг  қўлидаги боласи онаси  билан бирга: «Аллоҳга иймон келтирдик!» деб такрорлаган ҳолда шаҳид бўлган мўминларнинг сўнггиси эди.

Биз ҳам улар билан бирга такрорлаймиз: «Боланинг Роббиси бўлган Аллоҳга иймон келтирдик!» Ҳозир эса бизга улар ҳақида айтиб берадиган   сизлар кўпчилигингиз ёд олган «Буруж» номли сурадаги оятларни ўқиймиз:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

1. Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.

2. Ва ваъда қилинган кун билан қасам.

3. Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.

4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.

5. У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.

6. У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.

7. Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.

8. Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.

9. У шундай Зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.

10. Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.

11. Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.

12. Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.

13. Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар.

(Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)

14. Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр Зотдир.

15. У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ Зотдир.

16. У нимани хоҳласа, қила олувчи Зотдир.

Мана, ҳозир бу чиройли оятларни ўқиганимиздан кейин ва кофирларнинг азоби ҳамда мўминларнинг савобларини билиб олганимиздан кейин, энди, келинглар, Аллоҳ таолодан бизларни ўша мўмин бола каби Аллоҳнинг ёлғиз ўзига иймон келтирадиган, Унга бирор нарсани шерик қилмайдиган  қилишини,  бошимизга синовлар келса, синовларга чиройли сабр қилиб шаҳид мақомига эришишни,   Азиз ва Ҳамид сифатли Аллоҳга иймонимиз   мустаҳкам бўлишини, Аллоҳдан сўраб қолайлик, вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу.