A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Фил соҳиблари
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE

 

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

Зу Нувас

Қадим замонда Яман шаҳрида Зу Нувас (кокил эгаси) исмли подшоҳ ҳукмронлик қилди, Аллоҳ Ийсо (алайҳиссалом)га нозил қилган динга иймон келтирган халқнинг устидан ўзини ўзи подшоҳ қилиб олганди, бу подшоҳ халқни ва аҳолини Ийсо ва Исломга иймон келтиришдан қайтаришни хоҳлади, бунинг учун у қўлидан келган барча ишни қила бошлади, бунга бирор йўл тополмагач ва мўминларнинг Аллоҳга бўлган иймонларидан қайтмасликларини билгач , у қабиҳ ишларни қила бошлади, у мўминларни зулм ва зўравонликка асосланган ифлос кимсаларнинг одатига кўра қатл қилиш билан огоҳлантирди. Мана шундай ҳолатда мўминларни азоблашда давом этди, ҳар бир «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган кишини ёниб турган оловга ташларди.

Абраҳа

Яман шаҳрининг ёнида Ҳабша шаҳри бор эди, унинг устида Абраҳа исмли подшоҳ турар эди, у иккисига ҳукмронлик ва раислик қиларди. Абраҳага Ямандаги азоблаш ва қийноқларнинг хабари етиб келди, Яман подшоҳи Зу Нувас Ийсога иймон келтирганларни азоблаб оловга ташлаётганини билди, энди бу подшоҳ аскарларини тўплаши керак эди, у Яман томонга отланди, азоб ва куфр ҳукмини қулатди ва мағлуб бўлган Зу Нувасдан кейин салтанатни таслим қилди, шунинг билан мўминларга нисбатан барча азият, азоб ва таҳдидларнинг изи йўқолди, Зу Нувас қайтмайдиган бўлиб кетди. Абраҳа Яманга подшоҳ бўлди, у ерда янгидан Тавҳид динини, Ийсо ибн Марям (алайҳимассалом) динини тарқатди.

Байтул ҳаром

Яман шаҳарлари Маккаи мукаррама каби бошқа кўплаб муқаддас шаҳарларга яқиндир. Абраҳа араб халқларининг у ерда муайян вақтларда, белгиланган мавсумий вақтда, маълум бир имконият даражасида барча шахслар ҳузурида тўпланишларига эътибор қаратди. Макка шаҳри тижорат ва ҳаж амалининг маркази эди, унда карвон  эгалари тижорат қилардилар, унда одамлар Байтул Ҳаромни (яъни байтул ҳаром-баъзи амаллар ҳаром қилинган, баъзи ишлар мукин бўлмаган уй дейилади) ҳаж қилардилар, Байтул ҳаромнинг ичида уйнинг ўртасида ҳожилар муқаддас деб биладиган Каъба бор эди. Шундай экан Байтул ҳаром барча манфаатларни ўз ичига олган ва араблар ҳар йили муайян вақтда ҳаж қиладиган марказ эди.

Бир фикр

Мен айтганимдек, Абраҳа буни билди, тижорат Маккадаги арабларга кўплаб фойда келтираётганини ва мазкур жойга кўплаб арабларнинг қалбларида муҳаббат борлигини билди. Шунда яна бир янги фикр пайдо бўлди, лекин бу сафар унинг фикри шайтоний эди! Масиҳ (алайҳиссалом)нинг дини бунга рози бўлмасди, мана шундай ҳолатда Абраҳа Байтул ҳаромга ҳаж қилишни тақиқлаш ва унинг ўзи ҳукмронлик қилаётган Яманга ҳаж қилишга буюриш ва у ерда динини тарқатиш ҳақида ўйлади. Ҳаж ерини ўзгартириш унга кўплаб фойда ва кўплаб мол-дунё келтирарди. Шундай экан, у Яманда улкан бино барпо қилиши ва арабларни Каъба ва Байтул ҳаромга боришнинг эвазига у ерга боришга қизқитира олиши керак эди.

Қуллайс

Бу фикр эса уни бажариш учун вақт талаб қиларди, Абраҳа одамлар орасидан ишчиларни талаб қилди, ишчилар қаерда? Муҳандислар қаерда? Қурувчилар қаерда? Мен дунёдаги энг зўр бинони қуришни хоҳлайман. Одамлар Каъба ва Байтул ҳаромни ўзгартиришлари мумкин бўлган бинони хоҳлайман. Ишланглар! Қани тез-тез шошилинглар, бўлақолинглар, бу бинони ниҳоясига етказиш ва бу фикрнинг ҳақиқат бўлишига ҳаракат қилинглар. Шундай бўлди ҳам, Яман шаҳрида черков ва одамлар учун ибодатхона шаклидаги чиройли бино барпо қилинди, бу черков «Қуллайс» деб номланди. Унинг қурилиши якунланмасданоқ Абраҳа арабларни қизиқтира бошлади, уларга Байтул ҳаромни тарк қилишни ва ҳажларини ҳамда тижоратларини Яманга ўзгартиришларини айтарди.

Арабларнинг ғазаби

Бу хабар ёйилиб, кенг тарқалди, араб жазирасидаги арабларга ҳам унинг дараги етиб борди. Араблар бу ишда келишиб олиш учун ... лекин араблар осонликча урф-одатлари ва анъаналарини ўзгартиришни хоҳламадилар, Абраҳага ҳеч ким рағбат билдирмади, ҳеч бирлари улкан ўзгаришларга қарамай бу янги фикрдан қаноатланмади, Абраҳа уларни қаноатлантиришга йўл тополмагач, арабларга нисбатан шафқатсизлик ва тазйиқ ўтказиш йўлини қўллади, араблар жуда ва жуда аччиқландилар, улар Абраҳанинг устидан кулдилар, унинг талаблари ва буйруқларидан юз ўгирдилар, у эса Ийсонинг динига ҳидоят топишларини хоҳлади. 


Қасам ва онт

Арабларнинг рад қилишлари ва Яманга боришни ман қилишлари давом этди, улар Абраҳага итоат қилишдан бош тортдилар. Лекин Абраҳа бу катта бинони қуриб бўлиб чарчаганидан кейин нима қилсин? Арабларнинг «Қуллайс»ни зиёрат қилишдан бош тортишлари олдида нима қилсин? Бирор иш қилиш керак. Мана шундай ҳолатда у қатъий қарор қабул қилди, у Байтул ҳаромга бориб Каъбага ҳужум қилиб одамларни куч ишлатиб уни ҳаж қилишдан қайтаришга, унинг буйруғига бўйсунмаган, уни рад қилишда бардавомликни ва унинг биноси, чарчоғи ва қилган ишидан кулаётган арабларга одоб беришга қарор қилди. У Каъбага ҳужум қилишга қарор қилди! Ҳеч қайтмасликка қарор қилди! Гўёки унинг қилаётган ҳужуми бундан олдинги Яманни қутқарганидек яхши эди, унинг қарори нақадар ёмон эди!

Филлар

Бу Абраҳанинг қарори эди, бу билан у насронийларни бошқа динга эргашишга мажбур қилган Зу Нуваснинг ишини такрорлашни хоҳлади, ҳозир эса Абраҳа арабларни Яманга ҳаж қилишга мажбурламоқда, уларнинг Каъбаларига ва муқаддас нарсаларига ҳужум қилмоқчи. Мана шундай ҳолатда Абраҳа аскарларини тайёрлади, у қўл остида бўлган барча қурол-яроғ ва жиҳозларини тайёрлади, қўшинининг кўзга кўринган қисми   улкан филлар эди, араблар эса бу ҳайвонлардан урушларда ҳеч фойдалана олмасдилар, уларда ҳозир Абраҳага қарши жалб қиладиган куч йўқ эди. Абраҳа каби филлардан иборат бўлган қўшин билан бирга уларда бундай сон қаердан ҳам бўлсин?   шаҳарларини 

Макка томон

Абраҳа қўшинини тайёрлаш ва филларни йиғишни тугутгач, Маккадаги Байтул ҳаром ва Каъбага қараб юришни буюрди. Қўшин юрди, улкан филлар олдинда эди. Кечалар ўтиб қўшин узун масофани кесиб ўтди, аскарлар арабларнинг заифлиги ва кучли бўлган қўшинни тор-мор этишга имкон тополмасликларини билганлари учун нусрат уларга насиб бўлишини орзу қилардилар. Ҳақиқатан ҳам араблар Абраҳа қўшинидек кўп сонли, қурол-яроғга ва филларга эга бўлган қўшин тузолмасдилар. Уларга филлар яқинлашгани ва Маккага етиб келишига оз қолгани хабари етиб келди.

Бошлиғингиз ким?

Макка аҳли бу иш ҳақида билдилар, уларга келаётган бу хатар ва муқаддас жойларига, фойда ва тижорат ҳамда мол-мулклариниг марказига бўлаётган таҳдиддан қўрқдилар. Лекин қаерга борсинлар? Душман кучлидир, филлар хавфли, Маккада эса куч йўқ. Абраҳа Маккага яқинлашди, унга киришдан аввал Макканинг бошлиғи ва Қурайш қабиласининг раиси Абдулмуттолиб билан гаплашиб олиш учун қўмондонларидан бирини юборди. Келган киши Абдулмутталибга қараб шундай деди: «Эй Абдулмуттолиб, Макка аҳлига, халқига ва у ердаги барча кишиларга шуни етказгин, улар ўз жойларида қолсинлар, жангга киришмасинлар ва қаршилик кўрсатишга уринмасинлар. Агар жангга киришсалар, подшоҳ Абраҳа уларни ўлдиради. Бу − унинг буйруқлари, бизни сизларнинг бирортангизга азият етказмаган ҳолда Каъбага ҳужум қилишимизга қўйиб беринглар, Абраҳанинг буйруқларига қарши чиққанлар ва Каъбага таҳдид йўлига туриб олганлар азоб ва уқубатга дучор бўлади. Макка аҳли қарши чиқиш имконсиз эканини, Абраҳа айтган ишини бажаришини Байтул Ҳаромга, яъни Каъбага ҳужум қилишини тушуниб етди. Мана шундай ҳолатда улар Каъбанинг манзарасини кўрмаслик ва Абраҳа ва унинг аскарлари қиладиган бундай ҳолатнинг даҳшатидан кўзлари озор чекмаслиги учун Маккани тарк қилиб тоғ  чўққиларига йўл олдилар. Абдулмуттолиб шундай дейди: «Албатта, бу уйни ҳимоя қиладиган Роббиси бор! Сўнгра у Аллоҳга дуо қилиб шундай дейди: «Ё парвардигоро,  Уй ва Каъба!  Бу иккисининг сендан бошқа ҳимоячиси борми, ё Парвардигоро?!

Каъбага

Макка аҳли чиқиб кетиб, ўз шаҳарларидан узоқлашадилар, улар умидвор бўлиб йиғлардилар, қичиқирардилар, Роббиларидан ёрдам ва раҳматини сўрардилар, уйга ҳужум қилинади, Каъба завол топарди! Улар узоқлашар эканлар, Абраҳанинг аскарлари Маккага яқинлашди. Аста-секин яқинлашиб келиб, Байтул ҳаром йўлига кирай деб қолдилар. Шу ерда Абраҳа Каъбага кириш режасини тузади ва аскарларига режалари тез ва улар тузган ғояга асосан аниқ бўлишини буюрди. Бир неча дақиқадан кейин, аскарлар юришда давом этдилар, лекин улар ҳақиқий ҳалокат сари юрардилар!

Абобил қушлари

Тўсатдан, ҳеч бир огоҳлантиришсиз иш тескари бўлиб ҳолат ўзгариб кетди, қўшин юришдан тўхтади, филлар Байтул ҳаром томонга юришдан бош тортди. Бўйинларини Яман томонга қаратдилар. Бу ҳолатга бир лаҳза ўтмай аскарлар осмонга қаради  ва уни қушлар билан ўралганини кўрди?! Бу қандай қушлар бўлди?! Албатта, улар оловдан бўлган тошларни кўтариб олган қушлардир!!! Фил ва шеригини ёқиш учун уларни филларга ота бошладилар. Ажабо! Бир неча дақиқада аскарлар ёнди. Филлар ва қуроллардан иборат қўшин ёнди. Макка аҳлининг маҳзунлиги хурсандчиликка алмашди, албатта, улар душман аскарининг келгани ва уларда куч-қувват ҳам, қурол ҳам, аскар ҳам қолмаганини ўз кўзлари билан кўрдилар. Ўзингга шукр Ё Парвардигоро! Сен Ўз уйингни ҳимоя қилдинг, нусратингни юбординг, Эй уйнинг эгаси! Сен барча айбу нуқсонлардан поксан!

Аллоҳ номи ила қувилган шайтондан паноҳ сўрайман

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила

«1. Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми?

2. Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?

3. Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?

4. Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни?

5. Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?!»

Мана ҳозир мўминлар силсиласининг дастлабки мажмуаси ниҳоясига етди, унда сиз Муҳаммад (алайҳиссолату вассалом)дан олдинги пайғамбарлар, элчилар, қавмларнинг тарихини ўргандингиз, энди эса сизлар фил йилида туғилган саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ўзлари, мўминларнинг оналари, пайғамбаримизнинг қизлари ва бошқа қиссалар ҳақидаги келгуси мажмуани давом эттириб ўқишингиз лозим. Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.