A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръонда Одам алайҳиссалом зикр қилинишининг ҳикматлари
PDF Босма E-mail

Қуръон Аллоҳ таолонинг барча махлуқотлар учун икки дунё саодат маёғи ўлароқ нозил қилинган. Ундаги ҳар бир ҳарф, ҳар бир сўз бизни ҳидоятга, яхшиликка ва абадий саодатга элтади. Қуръони Каримни тафаккур ва тадаббур ила ўқишга киришишимиз, буйруқларига итоат, қайтариқларидан қайтишимиз, қиссаларидан ибрат олиб, уни ҳаётга татбиқ қилиб яшамоғимиз лозим. Қуръонда қиссалар кўп ва уларнинг ҳар бири ўзига хос муносабатлар ва вазиятларда зикр қилиниб, ундан ибрат олишга чақирилади. Биз шундай қиссалардан инсониятнинг Отаси бўлмиш Одам (алайҳиссалом) қиссалирининг Қуръонда зикр қилинишидаги муҳим мақсадларни ва ибратларни баён қиламиз.

Қуръонда Одам (алайҳиссалом)нинг тўлиқ ҳаётларини икир-чикиригача зикр қилинмасдан, балки Қиёматгача келадиган зурриётларига ўрнак ва ибрат бўладиган ўта муҳим жабҳалари зикр қилинди. Булар Одам (алайҳиссалом)нинг яратилишлари, иблиснинг у кишига бўлган ҳасади ва адовати, бунинг натижасида Одам (алайҳиссалом) ва Момо Ҳаввонинг жаннатдан Ер юзига тушишлари, иблиснинг Аллоҳ таолонинг илоҳий даргоҳидан қувилиши, раҳматдан мосуво бўлиши кабиларни ўз ичига олади.

Келинг, Отамиз Одам (алайҳиссалом) қиссаларидаги муҳим жабҳаларни зикр қилинишидаги энг асосий мақсадлар ва ҳикматларни баён этамиз.

1. Инсон ўзининг аслиятини унутмаслиги керак экани. Аллоҳ инсоннинг нимадан яратилганини эслатиб, бундай марҳамат қилади:

«У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган Зотдир. Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди» (Сажда сураси, 7-8-оятлар)

Демак, инсон Аллоҳ таоло унинг аслини тупроқ ва сувдан яратганини билиб, ҳис қилиб яшаса, ғурурланиш, такаббурлик, бошқаларни ўзидан паст санаш каби иллатлар ўрнига тупроқдек хокисорлик, тавозелик каби гўзал хулқ ила зийнатланишга ҳаракат қилади.

2. Инсон ва иблис ўртасидаги адоватнинг бошланиши ва унинг Қиёматгача давом этиши. Аллоҳ инсон болаларини шайтоннинг алдовларига алданиб қолишдан огоҳлантириб, бундай марҳамат қилади:

«Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўради. Биз, албатта, шайтонларни иймон келтирмайдиганларга дўст қилганмиз» (Аъроф сураси, 27-оят).

Шундай экан, инсон доим огоҳ бўлиши, шайтон васвасасига учиб, Холиқига осий бўлишдан эҳтиёт бўлиб яшаши лозим. Душманнинг энг хатарлиси кўринмасдан ҳужум қиливчиси ҳисобланади. Шайтон бизни кўради, биз эса йўқ. Шу ўринда Зуннун Мисрийнинг: «Шайтон сени кўради, сен эса йўқ. У билан курашиш учун шайтон Уни кўролмайдиган, лекин У шайтонни кўриб турадиган қудратли Зотдан паноҳ сўра ва унга илтижо қил», – деган сўзларини келтириш ўринлидир.

3. Дунё ҳаётини имтиҳон диёри эканини билиш, шунга кўра  солиҳ амалларни кўпроқ қилиб олишга ҳаракат қилиш лозимлигини, ўлимнинг мутлоқ тугаш эмас, балки охират ҳаётига ўтиш учун кўприк эканини англаб яшаш.

Бу борада Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

«У Зот: «Унда ҳаёт кечирасизлар, унда ўласизлар ва ундан қайта чиқариласизлар», −  деди» (Аъроф сураси, 25-оят).

4. Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилиш. Чунки Аллоҳ Одам (алайҳиссалом)ни яратиб, руҳидан пуфлади, фаришталирини унга (икром саждаси билан) сажда қилдирди, Ердаги халифаси қилиб, унинг манфаати йўлида Ер ва ундаги мавжудотлар, осмон ва ундаги жисмларни бўйсундириб қўйди. Агар санамоқчи бўлсак, адоғига етиб бўлмас даражада беҳисоб неъматлари ила бизни сийлади. Наҳот, шунча яхшиликларидан сўнг ҳам  Аллоҳга шукр қилмасак?!


Аъзамжон Тошпўлатов