A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон қиссаларининг бошқа қиссалардан фарқи
PDF Босма E-mail

Бу мавзуга киришишимиздан олдин қисса сўзининг маъноси билан танишиб чиқсак. «Қисса» арабча сўз бўлиб, «изидан эргашмоқ», «ортга қайтиш» каби маъноларни англатади. Қиссалар ҳам бир-бирининг ортидан келтирилган хабарлардир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда турли муносабатлар билан қиссалар келтиради. Қиссаларда ўтган қавмлар, уларга юборилган анбиёлар зикри, уларга эргашган умматнинг нажоти, такаббурлик ила бош тортганларнинг эса аянчли ҳалокатлари, хароб бўлган диёрларидан ҳикоя қилинади. Қиссалардан кўзланган ҳикматлардан бири, тингловчига етказилаётган хабарни ҳаётий воқеалар, ундаги инсонлар ва уни ўраб турган борлиқ тимсолида гавдалантириб бериш ва шу орқали тингловчини уни завқу шавқ билан тинглашга, ундан кўзланган мақсадларни теран англашга ундаш ва ундан ибрат ва хулосалар олиб, ҳаётга татбиқ этишдир.

Қуръон қиссалари 3 турга бўлинади:

1. Анбиёлар қиссаси. Одам, Нуҳ, Мусо алайҳиссаломлар қиссаларига ўхшаш.

2. Ўтмишдаги ҳодисалар ва пайғамбарлиги собит бўлган шахслар қиссаси. Масалан, Асҳоби фил, Каҳф соҳиблари, Қорун қиссалари.

3. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замоналарида рўй берган воқеаларга тааллуқли қиссалар. Масалан, Исро ва Меърож кечаси, Бадр, Уҳуд ғазотлари кабилар.

Энди  Қуръон қиссаларининг бошқа қиссалардан фарқи билан танишамиз.

Биламизки, Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи. Шундай экан, унинг бошқа башарият қиссаларидан  фарқ қилиши  кундек равшан.

Улардан энг муҳимлари:

1. Қуръонда қиссаларнинг бутун башарият учун ибрат ва ўрнак бўлиб хизмат қиладиган мавзулар баён қилинган. Бошқа қиссалар эса мавзуси гоҳо ёмонликка, бузуқлик ва бузғунчиликка чақиради.

2. Қуръон қиссаларида заррача ҳам ёлғон аралашмаган ва келтирилган қиссалар хаёлий ҳам эмас. Бошқа қиссаларда тўқима афсона, ёлғон, хаёлий вақеалар келтирилади. Баъзан бу қиссани янада қизиқарлироқ қилади, дейдиганлар ҳам талайгина. Агар бошқа қиссалар жозибаси ёлғон бўрттирмалар билан бўлса, Қуръон қиссалари жозибаси унинг ҳақ ва рост эканидадир.

3. Қуръоний қиссалар тарихий қиссалар тартибидан фарқ қилади. Қуръоний қиссалар қай мақсадда келтирилаётган бўлса, ўша ҳолат тақозосига кўра баъзан яхлит, баъзан бир бўлаги зикр қилинади, баъзан эса айнан бир қисса турли муносабатларда бир нечта сурада такрор зикр қилинади.

4. Қуръон қиссалари ҳажми қисқа, мўъжаз бўлса ҳам, унда олам-олам маъно, ҳикмат ва ибратлар мавжуд. Бошқа қиссаларда бу даражада пурмаънолик йўқ, балки баъзилари ёзилган варақлар исроф, унга кетказган вақт эа афсусланадиган даражада.

5.Қуръондаги қиссалар тиловат қилинганда Каломуллоҳ бўлгани эътиборидан ибодат ҳисобланади. Бошқа бирорта қиссада бундай хусусият мавжуд эмас.


Аъзамжон Тошпўлатов