A-
 A 
A+
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
http://quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Ваҳийнинг суратлари
PDF Босма E-mail

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Ваҳийнинг суратлари

2. Тамассули малак: Ҳадисда зикр қилинган ваҳийнинг иккинчи сурати фариштанинг инсон суратига кириб Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий олиб келишидир. Умуман олганда бундай пайтда Жаброил (алайҳиссалом) машҳур саҳобий Диҳятул Калбий (розияллоҳу анҳу) суратида келар эдилар. Бадруддин Айний (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзларининг «Умдатул қорий» асарларида: «Диҳятул Калбий ўз вақтида жуда чиройли бўлганидан ҳатто юзларини яшириб юрар эдилар. Шунинг учун ҳам у кишини суратлари танлаб олинган», деганлар[1]. Баъзи ўринларда Жаброил (алайҳиссалом) бошқа суратларда ҳам келганликлари собитдир. Масалан, Умар (розияллоҳу анҳу)дан қилинган бир ривоятда умуман бир бегона киши суратида келганлиги айтилган[2]. Чунки  ажнабий одам олдида Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳузурига йиғилган саҳобийлар такаллуфсиз суҳбатлаша оладилар.

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий олиб тушган фаришта Жаброил (алайҳиссалом) эканлигига иттифоқ қилинган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилган:

قُلْ مَنْ كَانَ عَدُوًّا لِجِبْرِيلَ فَإِنَّهُ نَزَّلَهُ عَلَى قَلْبِكَ بِإِذْنِ اللَّهِ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُؤْمِنِينَ

«Жаброилга душман бўлганларга айт, албатта, у(Қуръон)ни сенинг қалбингга Аллоҳнинг изни билан, ўзидан олдингини тасдиқловчи ва мўминлар учун ҳидоят ва башорат қилиб туширди» (Бақара 97 оят).

Ушбу ояти каримадан ваҳий олиб келувчи фаришта Жаброил (алайҳиссалом) эканликлари очиқ-ойдин билиниб турибди. Ҳа, албатта, Имом Аҳмад (раҳматуллоҳи алайҳ) ўзларининг «Тарихул Ислом» номли асарларида нубувватнинг аввалида уч йилгача Исрофил (алайҳиссалом) ваҳий олиб келган деган ривоятни Шаъбий (раҳматуллоҳи алайҳ)дан нақл қилиб келтирганлар[3]. Лекин  Исрофил (алайҳиссалом) орқали Қуръони Карим нозил қилинмаган. Балки  Қуръони Карим тўлалигича Жаброил (алайҳиссалом) орқали нозил қилинган.

Воқидий (раҳматуллоҳи алайҳ) ва бошқалар Шаъбий (раҳматуллоҳи алайҳ)дан нақл қилинган ривоятни рад этиб: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Жаброил (алайҳиссалом)дан бошқа бирор фаришта ваҳий олиб келмаган», деб айтганлар. Бадруддин Айний раҳматуллоҳи алайҳнинг далиллари ҳам шу қавлни қўллаб-қувватлайди[4]. Бирор бир марфуъ ҳадис ёки саҳобийнинг сўзи орқали ушбу ривоят асосланмаган. Лекин  Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳматуллоҳи алайҳ) ушбу ривоятни қабул қилишга мойил бўлиб: «Бу ҳодиса фитрат вақтида бўлган», деб айтганлар[5].

Ваҳийнинг ушбу суратида фаришта инсон қиёфасида ваҳий олиб келган ва бундай ваҳий Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаган. Абу Авона (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг «Саҳиҳ»ларида келтирилган бир ривоятда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу ваҳий ҳақида шундай деганлар:

وهو أهونه علي

«...ва бу сурат мен учун ҳаммасидан кўра енгилроқдир» дедилар.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинган юқоридаги ҳадисда ваҳийнинг фақат икки йўли баён қилинди. Лекинм бошқа ҳадислардан юқоридагиларга қўшимча равишда ваҳийнинг бошқа йўллари маълум бўлади. Ҳалимий[6] (раҳматуллоҳи алайҳ) Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ваҳий 46 та кўринишда нозил қилинган, деб таъкидлаган[7]. Ҳофиз ибн Ҳажар (раҳматуллоҳи алайҳ) Ҳалимий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг сўзи борасида шундай деган: «Жаброил (алайҳиссалом)нинг турли сифатларини ваҳийнинг турли йўллари деб ҳисоблаб ваҳийнинг кўринишларини 46 тага етгазган. Аслида эса  ваҳийнинг йўллари бунча эмас»[8].

Бошқа ҳадисларда келган ваҳийнинг муҳим кўринишлари қуйида баён қилинади:

3. Фариштанинг асл суратида келиши: Жаброил (алайҳиссалом) ўз суратларида кўринишлари ваҳийнинг учинчи кўринииши ҳисобланади. Лекин  Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га умрлари мабойнида Жаброил (алайҳиссалом) фақат уч марта ўз суратларида намоён бўлганлар. Бир марта Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Жаброил (алайҳиссалом)ни асл шаклларида кўриш истагини билдирганларига биноан намоён бўлганлар. Иккинчи бор меърож кечасида, учинчи бор эса  нубувватнинг аввалида Маккаи мукаррамадаги Ажёд деган жойда кўринганлар. Аввалги икки воқеа саҳиҳ санад билан собит бўлган. Лекин  охирги ҳодисанинг санади заиф бўлгани учун шаклидир[9];

4. Руъёи содиқа: Қуръони Карим нозил қилинишидан олдин Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўнгидан келувчи туш кўрар эдилар, яъни тушларида кўрган нарсалари уйғоқликларида тушларида кўрганларидек содир бўлар эди. Ушбу ваҳийнинг тўртинчи кўриниши ҳисобланади. Бу ҳақда Оиша (розияллоҳу анҳо)дан қуйидаги ривоят нақл қилинган:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ أَوَّلُ مَا بُدِئَ بِهِ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ الْوَحْيِ الرُّؤْيَا الصَّادِقَةُ فِي النَّوْمِ فَكَانَ لاَ يَرَى رُؤْيَا إلاَ جَاءَتْ مِثْلَ فَلَقِ الصُّبْحِ...

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бошланган илк ваҳий уйқудаги солиҳ тушдир. У Зот бирор туш кўрсалар, тонг ёруғидек аниқ ўнгидан келмай қолмас эди...» (Бухорий ривояти).

Бундан ташқари, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни бир мунофиқ Мадинаи мунавварада сеҳр қилганида, ваҳийнинг ушбу тури орқали Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га сеҳр қилинганликлари ва уни дафъ қилиш йўл-йўриқлари айтилган[10];

5. Каломи илоҳий: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га ҳам Мусо (алайҳиссалом) каби Аллоҳ таоло билан бевосита гаплашиш шарафи насиб этган. Ушбу воқеа Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйғоқликларида Меърож кечасида юз берган. Бундан ташқари, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир марта тушларида Аллоҳ таоло билан сўзлашганлар[11];

6. Нафасун фир рууъ: Жаброил (алайҳиссалом) ҳеч қандай суратга кирмай Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак қалбларига ваҳий ташлар эдилар. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилган:

عَنْ ابْن مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: أَيُّهَا النَّاسُ، إِنَّهُ لَيْسَ مِنْ شَيْءٍ يُقَرِّبُكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ وَيُبْعِدُكُمْ مِنَ النَّارِ إِلاَّ قَدْ أَمَرْتُكُمْ بِهِ، وَلَيْسَ شَيْءٌ يُقَرِّبُكُمْ مِنَ النَّارِ وَيُبْعِدُكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ إِلاَّ قَدْ نَهَيْتُكُمْ عَنْهُ وَإِنَّ الرُّوحَ الأَمِينَ نَفَثَ فِي رُوْعِي، أَنَّهُ لَيْسَ مِنْ نَفْسٍ تَمُوتُ حَتَّى تَسْتَوْفِيَ رِزْقَهَا، فَاتَّقُوا اللَّهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، وَلاَ يَحْمِلْكُمَ اسْتِبْطَاءُ الرِّزْقِ عَلَى أَنْ تَطْلُبُوهُ بِمَعَاصِي اللهِ فَإِنَّهُ لاَ يُنَالُ مَا عِنْدَ الله إِلاَّ بِطَاعَتِهِ.

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:

«Эй инсонлар, сизларни жаннатга яқинлаштириб, дўзахдан узоқлаштирадиган бирор нарса бўлса, сизларни унга буюрдим ва дўзахга яқинлаштириб, жаннатдан узоқлаштирадиган бирор нарса бўлса, сизларни ундан қайтардим. Руҳул амин менинг қалбимга солдики, албатта, ҳеч бир жон ўз ризқини мукаммал олмай туриб ўлмас. Бас, Аллоҳга тақво этинг ва чиройли йўл билан талаб қилинг. Ризқнинг кечикиши сизларни Аллоҳнинг маъсияти ила уни талаб қилишга олиб бормасин. Чунки  Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага У Зотнинг тоати билангина эришилади» (Мусаннафу ибн Абу Шайба).

عَنْ ابْن مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم... أن جبريل عليه السلام ألقى في روعي أن أحدا منكم لن يخرج من الدنيا حتى يستكمل رزقه ...

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):

«...Жаброил (алайҳиссалом) қалбимга ҳеч бирингиз ўз ризқини мукаммал қилиб олмагунича дунёдан чиқмаслигини солди», дедилар» (Мустадраки Ҳоким).



[1]Айний. Умдатул қорий. Истанбул ҳ. 1307/. Ж. I. Б. 47.

[2]Муҳаммад Абдуллоҳ Хатийб. Мишкотул масобиҳ. Ж. I. Б. 11.

[3]Суютий (раҳматуллоҳи алайҳ). Ал-Итқон фи улумил Қуръон. – Қоҳира: Ҳижозий, 1368/. Ж.I. Б. 46.

[4]Айний. Умдатул қорий. Истанбул ҳ. 1307/. Ж. I. Б. 47-48.

[5]Ҳофиз ибн Ҳажар. Фатҳул борий. Ж. I. Б. 22-23.

[6]Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ал-Ҳалимий ал-Журжоний (ваф. 403/). Усулуд дийн борасида «ал-Минҳож» номли кенг қамровли китоб ёзган (Ҳожа Халифа. Кашфуз зунун. – Б. 1781).

[7]Ҳофиз ибн Ҳажар. Фатҳул борий. Ж. I. Б. 16.

[8]Ҳофиз ибн Ҳажар. Фатҳул борий. Ж. I. Б. 16.

[9]Бу ҳақда батафсил маълумотга эга бўлмоқчи бўлсангиз, қаранг: Ҳофиз ибн Ҳажар. Фатҳул борий. Ж. I. Б. 18-19.

[10]Саҳиҳи Бухорийнинг сеҳр ва тибб бобларига қаранг.

[11]Суютий (раҳматуллоҳи алайҳ). Ал-Итқон фи улумил Қуръон. – Қоҳира: Ҳижозий, 1368/. – Б. 46.